"ШУҲРАТИ АШТ" ҒОЛИБ

Автор: Суғд Ҳақиқати Категория: Маданият
Дата публикации Просмотров: 206
Печать

 

Суғд вилояти Раисининг энг яхши журналистик материаллар учун «Яратувчан қалам-2023» вилоят кўрик-танловини ўтказиш тўғрисидаги қарорига асосида Суғд вилояти давлат ҳокимияти ижроия органининг қўллаб-қувватлаши билан ушбу танлов ўтказилди. Унда 60 нафар журналист ва ноҳиянинг маҳаллий газеталари бир неча номинация бўйича беллашдилар.

Унинг якуни Хужанд шаҳридаги Абу Абдуллоҳ Рўдакий номидаги Маданият қасрида бўлиб ўтди.

Шуниси қувончлики, «Яратувчан қалам-2023» вилоят танловида «Шуҳрати Ашт» давлат муассасаси газетаси 18та шаҳар ва ноҳия газеталари орасида «Энг яхши маҳаллий нашрия» номинациясида учинчи ўринни эгаллаб, 3-даражали диплом ва пул мукофоти билан тақдирланди. Ўтган йили «Шуҳрати Ашт» ноҳия газетаси ижодий жамоаси бу танловда иккинчи ўринни эгаллаганини айтиш жоиздир.

психологическая помощь | как лечить простуду | крис картер секретные материалы | отзывы об отелях Бельгии и отзывы об автомобилях Citroen