Автор: Суғд Ҳақиқати Категория: ИҚТИСОДИЁТ
Дата публикации Просмотров: 15402
Печать

28 феврал куни вилоят Раиси вазифасини бажарувчи Ражаббой Аҳмадзода “Ярдан иншаат” турк ширкати директори Ваҳдат Ярдан ва унинг ҳамроҳларини қабул қилди.

Вилоят Раиси вазифасини бажарувчи Ражаббой Аҳмадзода суҳбат аввалида Тожикистонда хусусий бӯлимнинг давлат ва ҳукумат билан ҳамкорлиги зарурий даражада йӯлга қӯйилгани, тадбиркорликни ривожлантириш учун қулай шароитлар яратилганини қайд этди. Ҳозирда инвесторларни жалб этган ҳолда энергетика, саноат, қурилиш, маориф, соғлиқни сақлаш, йӯлсозлик ва қишлоқ хӯжалиги каби соҳаларда муносиб бошламалар амалга оширилаётгани айтиб ӯтилди.

 

“Ярдан иншаат” турк ширкати директори Ваҳдат Ярдан суҳбат чоғида Суғд вилоятида тадбиркорликни ривожлантириш учун яратилган мавжуд имкониятлардан фойдаланишлари, турли бӯлимларга сармоя ётқизиш учун яратувчан ташаббусларни илгари суришлари ҳақида маълум қилди.

Ражаббой Аҳмадзода Суғд вилоятининг қишлоқ хӯжалик ва сайёҳлик соҳалари имкониятларидан келиб чиқиб, турк тадбиркорлари эътиборини помидор, бодринг ва гул парвариш қилинадиган замонавий иссиқхоналар қуриш, болалар кийим-кечакларини ишлаб чиқариш корхонасини ташкил қилиш, янги меҳмонхоналар ва туристик хизмат кӯрсатиш комплексларини бунёд этишга жалб этди.

Ӯз навбатида “Ярдан иншаат” турк ширкати директори ва унинг ҳамроҳлари яратувчан режа ва дастурларни амалга оширишга тайёр эканликларини билдирдилар.

Суғд вилояти Раиси матбуот хизмати

СУРОҒА

Маҳаллаи 20, бинои Кохи матбуот, 6 ошёна

E-mail: Этот адрес электронной почты защищен от спам-ботов. У вас должен быть включен JavaScript для просмотра.

Телефон: