Материалы

СИФАТЛИ ТАЪЛИМ-ЁРҚИН КЕЛАЖАК КАФОЛАТИ

Автор: Суғд Ҳақиқати Категория: Latest
Дата публикации Просмотров: 19
Печать

 

Илм ва маориф ривожи барча соҳалар тараққиётининг калити ҳамда давлатнинг барқарор келажаги ва жамиятнинг эртанги саодатини таъминлашнинг энг муҳим омили саналади.

                      Мамлакат Президенти Паёмидан

Маориф соҳаси тараққиётга юз тутган давлатнинг ёшлари билимли, ҳар соҳада муваффақ бўлади. Чунки келажак авлоднинг ўқимишли бўлишига замин мактабда яратилади. Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси-Миллат пешвоси, Тожикис-тон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали РАҲМОН Тожикистон Республикаси Олий Мажлисига йўллаган ҳар йилги Паёмида маориф соҳасида янги ислоҳотларни амалга ошириш, билим бериш сифатини юксалтиришга алоҳида тўхталиб ўтади. Шунингдек, мамлакатимизнинг барча ҳудудларига уюштирган сафарлари давомида маориф соҳаси ходимлари билан учрашиб, ушбу соҳанинг муҳим ва  афзал соҳалардан бири эканлигини таъкидлайди.

Яқинда биз давлат Бошлиғининг маориф соҳасини ривожлантиришга доир кўрсатма ва топшириқларининг қай даражада амалга оширилаётганлиги билан танишиш мақсадида Деваштич ноҳия-сининг Маориф бўлимига ташриф буюриб, маориф мудири Давронжон Зикруллоев билан суҳбатлашдик.

Д.Зикруллоевнинг айтишича, бугунги кунда ноҳияда 65та мактаб, учта гимназия, саккизта мактабгача таълим муассасаси, битта қўшимча таълим маркази фаолият юритади. Ноҳия таълим муассасаларида 2560 ўқитувчи, шулардан 1309 нафари аёллар бўлиб, 40757 ўқувчи, жумладан, 20080 қиз болаларга таълим-тарбия бериш билан машғулдир. 2023 йилда 157 нафар янги ўқитувчи ишга қабул қилинди. Ўқувчиларнинг замонавий техника ва технологиялардан фойдаланиш малакасини ўзлаштиришлари ва шу асосда таълим самарадорлигини ошириш мақсадида 1160та компютер, 218та принтер, 138та электрон доска ва 143та проектор ва бошқа техникалар ёрдамида дарс ўтилмоқда. Ноҳия мактабларига 70137та дарслик китоб, 35900та таълим материаллари, кундалик ва бошқа ўқув қуроллари сотиб олинган. Қиш мавсумини кўнгилдагидек ўтказиш учун 1174 тонна кўмир захира қилиш режалаштирилган эди. Амалда 1287 тонна кўмир (109 фоиз), 650 метр куб ўтин захира қилинди. Муассасаларнинг умумий миқдорда 320метр квадрат ўлчамдаги ойнаси янгиланди.

Ноҳияда бола истеъдодини ривожлантириш марказлари амал қилади. Айни пайтда ушбу марказларга қарашли 27 мактабдаги 50та гуруҳда 1036 ўқувчи таълим-тарбия олади. Қайд этиш жоизки, ноҳиянинг илғор ўқувчилари юртимизда ташкил этилаётган, барча фан олимпиадалари ва кўрик-танловларда фаол иштирок этиб, фахрли ўринларни қўлга киритишмоқда. Жумладан, 2022-2023 ўқув йилида ўтказилган фан олимпиадасининг республика босқичида Малика Махсумова география фанидан, Сабина Худойқулова давлат тили фанидан фахрли 3-ўринни қўлга киритишди. Вилоят миқёсида 9-10-синфлар ўртасида ўтказилган фан олимпиадасида Мижгона Жумаева химия фанидан, Манзура Султонова физикадан, Меҳрнигори Мирзокарим ва Дилнавоз Акрамова тарих фанидан, Баҳора Азизова рус тили фанидан қатнашиб, 3-ўринга сазовор бўлишди. Шунингдек, 7-8-синфлар ўртасида ўтказилган вилоят фан олимпиадасида Нозия Сатторова тожик тили фанидан, Дилфуза Пирназарова тарих фанидан, Ганжина Азизбоева давлат тили фанидан 3-ўринни эгаллашиб, Амиржон ҳусенов Ифтихорнома билан тақдирланди. Шу фан олимпиадаси 5-6синфлар ўртасида ҳам ўтказилиб, унда Сино Назаров рус тили фанидан ва Сайёра Рустамова биология фанидан 2-ўрин, Довуд Одинаев тарих фанидан, Нозия Разоқова тожик тили ва адабиёти фанидан, Азиза Ражабова биология фанидан, Мария Шарифова география фанидан, Некбахт Мавлонзода инглиз тили фанидан иштирок этиб, фахрли ўринларни қўлга киритишди,-дейди маориф бўлими мудири Давронжон Зикруллоев.

Фарангиз БАҲОДУРЗОДА

психологическая помощь | как лечить простуду | крис картер секретные материалы | отзывы об отелях Бельгии и отзывы об автомобилях Citroen