Ражаббой Аҳмадзода меҳнат фахрийларини зиёрат қилди

Автор: Суғд Ҳақиқати Категория: ЖАМИЯТ
Дата публикации Просмотров: 2916
Печать

Элу юртга садоқат билан хизмат қилиб, турли соҳалар ривожига муносиб ҳисса қӯшган кишилар давлат ва ҳукумат томонидан ҳамиша қадрланади.

Вилоят Раиси вазифасини бажарувчи Ражаббой Аҳмадзода Мастчоҳ ноҳиясига бӯлган иш сафари доирасида уч нафар меҳнат фахрийсини зиёрат қилиб, уларга совғалар улашди. Ражаббой Аҳмадзода Саидшариф Шарифовнинг рафиқаси Наврӯзбико Шарифова хонадонида бӯлиб, давлат Сарварининг кӯрсатмаси билан меҳнат фахрийларига доимо ғамхӯрлик қилиниши ҳақида гапирди.

 

Саидшариф Шарифов йигирма йилдан ортиқ вақт мобайнида турли раҳбарлик лавозимларида, жумладан, Тожикистоннинг Қозоғистондаги элчиси ва Мастчоҳ ноҳияси раиси вазифасида фаолият юритган.

Вилоят раҳбари Ражаб Шарифов ва Сирожиддин Ҳасановлар хонадонида ҳам бӯлди. Собиқ «Далварзин» колхозининг раиси сифатида фаолият юритган Ражаб Шарифов нафақага чиққунига қадар ТХДПнинг Мастчоҳ ноҳиясидаги ижроия қӯмитасида ишлаган. Сирожиддин Ҳасанов эса, турли йилларда Тоғли Мастчоҳ ноҳияси ва Мастчоҳ ноҳияси раиси вазифаларида меҳнат қилган.

Суғд вилояти Раиси матбуот хизмати

психологическая помощь | как лечить простуду | крис картер секретные материалы | отзывы об отелях Бельгии и отзывы об автомобилях Citroen