Ҳамкорликнинг янги уфқлари

Автор: Суғд Ҳақиқати Категория: СИЁСАТ
Дата публикации Просмотров: 3152
Печать

Вилоят Раиси вазифасини бажарувчи Ражаббой Аҳмадзода Тожикистон-Хитой тоғ-металлургия қӯшма корхонасининг бош директори Чин Ван Ши Бенни қабул қилди.

Суҳбат чоғида томонлар ҳамкорликларни кенгайтириш ва маҳсулот ишлаб чиқариш ҳажмини ошириш ҳақида ӯзаро фикр алмашдилар. Ражаббой Аҳмадзода қӯшма корхона фаолиятини таҳлил қилар экан, маҳсулот ишлаб чиқариш ҳажмини ошириш борасида ӯз маслаҳатларини берди. Шунингдек, корхона масъуллари мактаб, болалар боғчаси ва спорт майдончаларини бунёд этиш ҳамда Зарнисор-Мастчоҳ йӯлини таъмирлаш ишларига босқичма-босқич киришишлари зарур.

 

Ӯз навбатида Ван Ши Бен корхона раҳбарияти ишлаб чиқариш ҳажмини кӯпайтириш, қӯшимча ишчи ӯринларини ташкил қилиш ва ижтимоий муассасаларни бунёд этишга алоҳида эътибор қаратишини маълум қилди. Ширкат корхоналари саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажмини 4 миллиард сомонийгача етказиши айтиб ӯтилди. Ижтимоий муассасаларни бунёд этиш йӯналишида эса, 30 миллион сомоний ажратиш кӯзда тутилган. Қурилиш ишлари яқин ойлар ичида бошланади.

Режага кӯра, корхона бир гуруҳ тожик талабаларини ишлаб чиқариш нозикликларини ӯрганиш учун Хитой Халқ Республикасига жӯнатади.

Суғд вилояти Раиси матбуот хизмати

психологическая помощь | как лечить простуду | крис картер секретные материалы | отзывы об отелях Бельгии и отзывы об автомобилях Citroen