ИЧКИ ИШЛАР БУЛИМИ БИНОСИНИНГ ОЧИЛИШИ

Автор: Суғд Ҳақиқати Категория: ВИЛОЯТ ЯНГИЛИКЛАРИ
Дата публикации Просмотров: 4616
Печать

Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси-Миллат пешвоси, Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон Меҳрон шаҳарчасида Тожикистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг Тоғли Мастчоҳ ноҳиясидаги бӯлими биносини фойдаланишга топширди.

Тожикистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг Тоғли Мастчоҳ ноҳиясидаги бӯлими биноси қурилиши 2018 йилнинг июл ойида бошланган эди. Қурилиш ишлари Тожикистон Республикаси давлат Мустақиллигининг 28 йиллиги арафасида охирига етказилди.

Ушбу иншоот икки қаватдан иборат бӯлиб, замонавий кӯринишда қурилган. Қурилиш ишларига Тожикистон Республикаси Президенти Ижроия дастгоҳининг ҳукумат иншоотлари қурилиш дирекцияси буюртма берган. Пудратчи Панжакент шаҳрининг “Гулгун” масъулияти чекланган жамиятидир. Қурилиш ишлари жараёнида 50дан ортиқ маҳаллий аҳоли иш жойи билан таъминланди. Таъкидлаш лозимки, Ички ишлар вазирлигининг ноҳиядаги бӯлими ходимлари шу вақтгача эскирган бинода ва ноқулай иш шароитида фаолият юритиб келганлар. 

Мамлакат Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон янги бинодаги иш шароити билан танишар экан, бажарилган қурилиш ишлари сифатига юқори баҳо берди.  

Тожикистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг Тоғли Мастчоҳ ноҳиясидаги бӯлими биноси 16та иш кабинети ва 100 ӯринли мажлислар зали эгадир. Умуман олганда, бу ерда яхши иш шароити яратилган. Бино кӯмир билан ишлайдиган ягона иситиш системасига уланган. Барча иш кабинетлари янги стол-стул ва компютер технологияси билан жиҳозланган.

Режага кӯра, Тожикистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг Тоғли Мастчоҳ ноҳиясидаги бӯлими биносидан паспорт бериш, давлат автомобил назорати ва архив бӯлимлари ҳам ӯрин олган.

Давлат Сарвари муҳтарам Эмомали Раҳмон Тожикистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг Тоғли Мастчоҳ ноҳиясидаги бӯлими ходимлари билан суҳбатда уларни Ватанга содиқона хизмат қилишга чорлаб, жиноятчилик даражасини пасайтириш, қонун устуворлигини таъминлаш ва жамият тартиботини сақлаш юзасидан аниқ кӯрсатма ва топшириқлар берди. 

психологическая помощь | как лечить простуду | крис картер секретные материалы | отзывы об отелях Бельгии и отзывы об автомобилях Citroen