Вилоят Раиси Ражаббой Aҳмадзода Ўзбекистон Республикаси тадбиркорларини қабул қилди

Автор: Суғд Ҳақиқати Категория: ВИЛОЯТ ЯНГИЛИКЛАРИ
Дата публикации Просмотров: 2176
Печать

Сугд вилояти Раиси Ражаббой Aҳмадзода Шуҳрат Тошев бошчилигидаги «Прогресс Бизнесиндастр»  компанияси вакилларини қабул қилди.

Учрашув давомида томонлар иқтисодий алоқалар ва тадбиркорликни ривожлантириш масалалари юзасидан фикр алмашдилар ва ушбу алоқаларни ривожлантиришдан манфаатдор эканликларини билдиришди.

Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси - Миллат пешвоси, Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон ва Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳурматли Шавкат Мирзиёевнинг оқил сиёсати сабабли минтақалар ўртасидаги иқтисодий ва савдо алоқалари мустаҳкамлаётганлиги ва маҳсулот айрибошлашнинг ошиши ҳамда қeшма корхоналарнинг бунёд этилиши бунинг исботи эканлиги таъкидланди.

Ўзбекистон Республикасининг «Прогресс Бизнесиндастр» компанияси раҳбарияти Тожикистонда ўсимлик мойи ишлаб чиқарадиган заводни ишга тушириш нияти борлигини айтди.

Корхона Тошкент вилоятида жойлашган бўлиб, тоза кунгабоқар ёuини ишлаб чиқаришга ихтисослашган. Корхона маҳсулотлари, асосан, ички бозорга, қолаверса, Aфuонистон ва Қирuизистон республикаларига етказиб берилади.

Учрашув якунида томонлар қўшма корхона ташкил этиш учун мавжуд имкониятлардан фойдаланган ҳолда ҳамкорлик қилишга ишонч билдиришди.

 

 

психологическая помощь | как лечить простуду | крис картер секретные материалы | отзывы об отелях Бельгии и отзывы об автомобилях Citroen