"ДӮСТИ АЗИЗ" МЧЖ ПАРРАНДАЧИЛИК ФАБРИКАСИНИНГ ОЧИЛИШИ

Автор: Суғд Ҳақиқати Категория: ВИЛОЯТ ЯНГИЛИКЛАРИ
Дата публикации Просмотров: 2863
Печать

Шу куни  Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси - Миллат пешвоси, Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон Бобожон Ғафуров ноҳиясидаги Ғозиён қишлоғининг Рухак тоғли ҳудудида ташкил этилган "Дўсти Азиз" масъулияти чекланган жамиятининг паррандачилик фабрикасига ташриф буюрди.

Бу ерда Миллат пешвоси муҳтарам Эмомали Раҳмон  рамзий лавҳа устидан пардани кўтариб, паррандачилик корхонаси фаолиятини расман очиб берди.

Аввало, паррандачилик фабрикаси ҳовлисида "Азизb" ҳасиб(колбаса) ишлаб чиқариш ширкати томонидан ишлаб чиқарилган турли хил маҳсулотлар ва ватанимизда ҳамда чет элда ишлаб чиқарилган бир неча хил парранда озуқалари намойиш этилди.

 "Азизий" ҳасиб ишлаб чиқариш ширкати турли хил кӯринишдаги ва ўлчамдаги ҳасибларни ишлаб чиқариш билан шуғул-ланиб, товуқ боқиш фабрикаси ҳам корхонани парранда гўшти билан таъминлаш ва шу билан бирга, маҳаллий маҳсулот ишлаб чиқариш мақсадида бунёд этилган.

Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмонга "Дӯсти Азиз" масъулияти чекланган жамияти паррандачилик фабрикасида парҳез гўшт ишлаб чиқариш учун мўлжалланган "Косс-308" бройлер зотли жӯжаларни боқиш йӯлга қӯйганлиги ҳақида хабар берилди.

Паррандачилик фермаси 1,20 гектар майдон масофада қурилган бўлиб, ҳозирда 30 минг бош парранда боқиладиган товуқ етиштириш учун мӯлжалланган иккита бино мавжуд.

Давлатимиз Раҳбари ушбу янги корхона фаолияти билан танишиш жараёнида ватанпарвар тадбиркорнинг ташаббусини арзирли баҳолади ва паррандалар сонини кўпайтириш ҳамда ишлаб чиқариш қувватини ошириш бўйича кўрсатмалар берди.

Тўртинчи миллий мақсад-мамлакатни жадаллик билан саноатлаштиришни амалга ошириш заминида ва Тожикистон Республикаси Мустақиллигининг 30 йиллигини муносиб кутиб олиш доирасида мамлакатда шундай ишлаб чиқариш корхоналари ташкил этилиб, соҳани ривожлантириш ва янги иш ўринлари яратиш бўйича аниқ қадамлар қўйилиши таъкидланди.

Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмоннинг турли ишлаб чиқариш корхоналарини қуриш ва фойдаланишга топшириш, шу жумладан, паррандачилик фабрикаларини барпо этиш борасидаги изчил ҳаракатлари ва заҳматлари самараси натижасида мамлакатда маҳсулотлар ишлаб чиқарилмоқда.

Бобожон Ғафуров ноҳиясида "Дўсти Азиз" масъулияти чекланган жамият паррандачилик корхонаси фаолият бошлаши билан 15 нафар маҳаллий аҳоли доимий иш ва яхши маош билан таъминланди.

Ушбу корхонада ёрдамчи бинолар, жумладан, ошхона, ётоқхона, қўшимча ҳужралар ва ишчилар учун бошқа керакли шароитлар муҳайё этилган.

Паррандачилик корхонаси ҳовлисини ободонлаштириш ва кӯкаламзорлаштириш мақсадида манзарали ва мавсумий гул ва буталар ўстирилиб, доимояшил, мевали дарахтлар ва боғлар ташкил этилмоқда.

"Дўсти Азиз" МЧЖ масъул шахслари товуқ боқиш ва парҳез гўшт ишлаб чиқариш билан озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш, бозорларда маҳаллий маҳсулотларнинг фаровонлигига ҳисса қӯшиб, яқин келажакда бундай маҳсулотларни экспорт қилишни режалаштирмоқдалар.

психологическая помощь | как лечить простуду | крис картер секретные материалы | отзывы об отелях Бельгии и отзывы об автомобилях Citroen