Улуғ байрамни муносиб кутиб оламиз

Автор: Суғд Ҳақиқати Категория: ВИЛОЯТ ЯНГИЛИКЛАРИ
Дата публикации Просмотров: 3278
Печать

Жорий йилнинг 19 июлида вилоят давлат ҳокимияти ижроия органи мажлислар залида Тожикистон Жумҳурияти Бош вазирининг биринчи ӯринбосари Давлатали Саид раҳбарлигида вилоятнинг шаҳар ва ноҳияларида Тожикистон Жумҳурияти давлат Мустақиллигиннинг 30 йиллигини кутиб олиш мақсадида амалга оширилаётган ободончилик ва бунёдкорлик ишларининг бориши штаби йиғилиши бӯлиб ӯтди.

Йиғилишда Тожикистон Жумҳурияти Ҳукумати аъзолари-вилоятнинг шаҳар ва ноҳияларидаги ишчи гуруҳлар бошлиқлари, Суғд вилояти Раиси Ражаббой Аҳмадзода, вилоят Раиси ӯринбосарлари, давлат тизими бошлиқлари, вилоят ташкилот ва муассасалар раҳбарлари, шаҳар ва ноҳиялар раислари ва вилоят фаоллари қатнашди.

Давлатали Саид ӯз сӯзида Тожикистон Жумҳурияти Президентининг Тожикистон Жумҳурияти давлат Мустақиллигининг 30 йиллигини қарши олиш тӯғрисидаги Фармонининг мазмун ва моҳиятига тӯхталиб, бу тӯғрида вилоятда бораётган ободончилик ва яратувчанлик ишлари тӯғрисида гапирди.

Вилоят Раиси Ражаббой Аҳмадзода ушбу улуғ байрамни муносиб кутиб олиш учун вилоятдаги қилинаётган ишлар ҳақида гапириб, бу тӯғрида вилоят Раисининг тегишли қарорлари имзоланганлигини айтди. Айни пайтда «Тожикистон Жумҳурияти давлат Мустақиллигининг 30 йиллигини қарши олиш учун «1300 зарбдор меҳнат куни» шиори остида ободончилик ишлари жадал суръатларда бормоқда. Байрамни муносиб қарши олиш учун вилоятда уч мингдан ортиқ турли ижтимоий ва иқтисодий, жумладан, ишлаб чиқариш корхоналари назарга олинган.

Мамлакат Бош вазирининг биринчи ӯринбосари вилоятда байрамни муносиб қарши олиш учун бораётган ишлардан қаноатмандлик ҳосил қилиб, бу борада ишларни янада жонлантириш тӯғрисида топшириқлар берди. Бу ҳақда Суғд вилояти Раиси матбуот хизмати хабар берди.

Суғд вилояти Раиси матбуот хизмати

психологическая помощь | как лечить простуду | крис картер секретные материалы | отзывы об отелях Бельгии и отзывы об автомобилях Citroen