ГУЛИСТОН ШАҳРИДА ДАВЛАТ БАЙРОҒИ

Автор: Суғд Ҳақиқати Категория: ВИЛОЯТ ЯНГИЛИКЛАРИ
Дата публикации Просмотров: 3014
Печать

 

Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси-Миллат пешвоси, Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон Суғд вилоятига шаҳар ва ноҳияларига бӯлган иш сафари доирасида Гулистон шаҳрида давлат Байроғини кӯтарди.

Давлат Байроғи Гулистон шаҳри марказида тантанали равишда Миллий мадҳия янграши билан аҳолининг кенг доираси иштирокида кӯтарилди. 

Шу куни шаҳар аҳолисининг қувончи чексиз эди. Зеро, улар учун барча шароитга эга яна бир истироҳат маскани пайдо бӯлганди.

Давлат Байроғи тикилган устуннинг баландлиги  50 метр, байроқ матосининг узунлиги 14 метр ва кенглиги 7 метрни ташкил қилади.   

Иншоот 0,80 гектар майдонда бунёд этилган. Унинг атрофи доимяшил дарахтлар, ранг-баранг гуллар ва ёритгичлар билан безатилган. Ушбу майдон бугунги кун талабига жавоб бера оладиган қилиб замонавий тарзда безатилган.

Давлат Байроғи майдонига 150тупдан ортиқ доимяшил манзарали дарахтлар ӯтқазилган. Умуман олганда, бу мавзедаги дарахтлар сони қарийб 200 тупни ташкил қилади. Давлат Байроғининг икки томонида фаввора қурилган. Уларнинг ҳар бири 50 метр квадрат майдонда бунёд этилган.

Давлат Байроғи майдони маданий-оммавий тадбирларни ӯтказиш учун ҳам жуда қулайдир.

Давлат Байроғининг атрофи 3 минг 700 метр квадрат майдонга сополак ётқизилган.

Бугунги талабга мос тушадиган ёритгичлар, ӯриндиқлар ва давлат Байроғида майдонида ташкил қилинган бошқа гӯзалликлар Гулистон шаҳри марказининг кӯркига кӯрк қӯшади. Ёритгичларнинг сони 50тадан ортиқни ташкил қилади. Бу мавзедаги ӯриндиқлар 30тага тенг.

психологическая помощь | как лечить простуду | крис картер секретные материалы | отзывы об отелях Бельгии и отзывы об автомобилях Citroen