2019 йилнинг 6 апрел куни Суғд вилояти Раиси Ражаббой Аҳмадзода ободончилик ва яратувчанлик ишлари жараёни, дала ишларининг боришини кӯриш ва фаоллар билан суҳбатлашиш мақсадида Панжакент шаҳрига иш сафари уюштирди.
Вилоят Раиси иш сафари доирасида Панжакент шаҳрининг Амондара қишлоғида бўлди.
Жорий йилнинг 5 апрел куни кетма-кет ёққан ёмғир туфайли Панжакент шаҳрининг Амондара қишлоқ жамоатига сел келганди, натижада, баъзи аҳоли яшаш уйлари сув ва лойқадан зарар кўрди.
Суғд вилояти Раиси Ражаббой Аҳмадзода Амондара қишлоғида аҳоли билан учрашиб, суҳбатлашди.
Ражаббой Аҳмадзода тегишли идоралар масъулларига, жумладан, автомобил йўллари хўжалиги ҳамда сувдан фойдаланиш ва ер ҳолатини яхшилаш идорасига сойни тозалаш, соҳилни мустаҳкамлаш ишларини охирига етказиш учун зарурий техникаларни ёллаш тўғрисида кўрсатмалар берди.
Сойни тозалаш ва соҳилни мустаҳкамлаш ишлари учун вилоят бюджетидан зарурий маблағлар ажратилиши айтилди.