Ошибка
  • Ошибка при загрузке канала данных.

Қайси бири маъқул: «мактаб»ми ёки «муассаса»?

E-mail Печать
(0 овоз, ӯрта 0 аз 5)

Ҳурматли газетхон, ушбу «суҳбат» қуйидаги савол ва унга олинадиган муносиб жавоб борасидадир. Хӯш, айтингчи, бир тушунча, яъни бир маъно битта сӯз билан ифодалангани маъқулми ё бир неча сӯз билан? Қайси бири хотирада тез сақланади ва айтишга қулай?

«Суҳбат»имизнинг бу савол ва унга муносиб жавоби ҳақида бошланиши бежиз эмас, албатта. Чунки кейинги пайтларда тилимизда ӯз ӯрни ва «қонуний мақоми»га эга бӯлган, тил жамоасининг барча аъзоларига муштарак сингишган, расмий оммалашган баъзи сӯзларни «замонавий» муқобиллари билан алмаштиришга ҳаракат қилинмоқда Шу «замонавий» муқобиллардан бири «мактаб» сӯзининг лисоний мақомига «давогар» ӯрта умумтаълим муассаси иборасидир.

Ҳа, бу ибора «мактаб», «умумтаълим мактаби» сӯз ва иборалари ӯрнида ишлатилиб, уларнинг амалдаги лисоний истеъмолига монеълик қилаётир. Шу нарса маълумки, мавжуд ва барчага бир хил маълум нарса-ҳодисалар, шу жумладан, сӯз ҳам бошқа, янги муқобили пайдо бӯлганда, улар муносабатида, албатта, «конкуренция» бӯлади. Негаки оммавий расмийлашган нарса-ҳодиса ӯз ӯрни ва мақомидан узоқлашишни сира ҳам «истамайди». Ахир, бирор-бир мансабдор шахс эгаллаб турган лавозимини ӯз ихтиёри билан бировга бӯшатишни истайдими? Албатта, йӯқ! Бу хусусият сӯзлар «ҳаёти»да ҳам мавжуд. Ҳозирги вақтда ноҳия ёки туман ӯрнида район, вилоят ӯрнида область, инқилоб ӯрнида революция, таҳририят ӯрнида редакция, муҳаррир ӯрнида редактор, талаба ӯрнида студент, муҳандис ӯрнида инженер, манзил ӯрнида адрес, вазир ӯрнида министр ва ҳоказо сӯзларни ӯз нутқида фаол ишлатаётган шахслар кам, деб ӯйлайсизми?!

Гапни ортиқча чӯзмасдан, асл мақсадга ӯтсак, (ӯрта) умумтаълим муассасаси иборасини мактаб сӯзи ӯрнида ишлатиш қулай ва маъқулми? Ғарб донишмандларидан бири Пол Пассининг: «Тил ҳамма вақт ортиқча нарсалардан соқит бӯлишга ҳаракат қилиб, ихчамликка интилади», деган умрбоқи фикри бор. Дарҳақиқат, шундай: ӯзидаги ортиқчаликка барҳам бериб, ихчамликка интилиш тил ривожланишининг бош омилларидан бири ҳисобланади. Энди ӯзингиз айтинг, ҳурматли газетхон, «ёш авлодга таълим-тарбия берадиган маскан» тушунчаси, яъни маъносини атиги бир сӯз–мактаб билан атаган маъқул ва осонми ёки ҳозирча ишлатилиши расмий оммалашмаган уч сӯз, яъни ӯрта умумтаълим муассасаси ибораси билан атаган маъқул ва осонми? Аслида, мактаб, умум, таълим, муассаса сӯзларининг барчаси араб тилига тегишли. Улар ӯзбек тилига ӯзлашган, эндиликда ӯзбек тилининг ӯз мулкига айланган. Агар «мактаб»ни умумтаълим муассаси ибораси билан атайдиган бӯлсак, таълими умумга қаратилган лицей, коллеж, гимназия каби яна бошқа ӯқув масканлари ҳам борку, уларни қандай аташ керак?! Шулар сирасига таълими умумга мӯлжалланган юқори ӯқув масканлари-институт, университет каби сӯзлар ҳам киради. Энди уларни ҳам бошқа ном билан аташ керакми?

Умумтаълим боғчадан бошланади. Оила таълимигина умумтаълимга кирмайди. Боғча билан мактабнинг фарқи шундаки, боғчада ёш авлод бошланғич тарбия олади, мактабда–тарбия билан бир қаторда, савод; коллеж, лицей, гимназияда муайян ихтисослик бӯйича билим берилади; институт ва университетлар эса, умумга мӯлжалланган олий таълим масканларидир.

Лисоний жиҳатдан олганда, мактаб сӯзининг ӯрнида умумтаълим муассаси иборасининг ишлатилиши ноқулай. Чунки араб тилида икки бош товуши «ма» билан бошланган сӯзларнинг кӯпида ӯрин маъноси мавжуд бӯлади. Чунки «ма» араб тилида ӯрин маъносини ташувчи лисоний унсурдир. Масалан, масжид «сажда қиладиган жой», мадраса «дарс оладиган жой», маҳкама «ҳукм чиқариладиган жой», мақбара «қабр қӯйиладиган жой», мактаб эса, «китоб ӯқиладиган жой» ва б. Муассаса сӯзи «му» товушлар бирикмаси билан бошланади. «Му» товушлар бирикмаси билан бошланувчи кӯпчилик арабча сӯзлар маълум бир касб эгаси бӯлмиш шахс маъносини билдиради. Масалан, муаллим «илм берувчи шахс», мударрис «дарс берувчи шахс», мухбир «хабар келтирувчи шахс», мунаққид «танқид қилувчи шахс», муҳаррир «таҳрир қилувчи шахс», муҳосиб «ҳисоб-китоб қилувчи шахс», муаллиф «яратувчи, ижодкор шахс», муаррих «тарих ёзувчи шахс» ва б. Энди ӯзингиз ӯйланг: мактаб ӯрнида маъно қамровида «жой» семаси (туб маъноси) кучсиз бӯлган муассаса сӯзини қӯллаш лисоний шарт ва талабларга тӯғри келармикан? ӯзбек тилининг беш жилдда нашр этилган «изоҳли луғат»ида мактаб сӯзига «ӯқиш жойи» тарзида шарҳ берилиб, у «ӯқитувчи раҳбарлигида ёш авлодга савод ӯргатиб, уни маълумотли қилувчи таълим-тарбия маскани» тарзида изоҳ берилган («ӯзбек тилининг изоҳли луғати., 2-жилд, Тошкент, 2006, 532-саҳифа). Тӯғри, инкор этмаймиз, муассаса сӯзи ҳам арабча: «корхона, идора, ташкилот» маъноларини билдиради, лекин бу сӯзда «маскан, ӯрин-жой» маънолари «мактаб» сӯзиникига нисбатан анча кучсиз. Қолаверса, яна муҳими шундаки, мактаб сӯзи «савод ӯргатиш жойи» маъносида аллақачон оммалашиб, расмийлашиб, лисоний мақомга кириб бӯлган. Бундан ташқари, бу сӯз айтилиши ва ёзилиши жиҳатдан ҳам «муассаса»га қараганда, анча «ихчам» ва қулай.

Ҳурматли газетхон! Мактаб ва муассаса сӯзлари иштирокидаги икки иборанинг «рақобати»га сабаб бӯлувчи объектив омил ҳам йӯқ эмас, албатта. Бу омил мумтоз ва анъанавий фалсафанинг диалектика деб аталувчи методологияси билан ҳозирги вақтда рақобатга киришаётган энг ёш фалсафий методология-синергетика ва унинг тилга, сӯз қӯллаш ва сӯз танлашга бӯлган таъсиридир. Синергетика ва унинг имлога (ӯзбек имлосига, албатта) таъсири ҳақида севимли газетамиз-«Суғд хақиқати»нинг ӯтган сонларидан бири-да (ҳа, жорий йилнинг 15-февралида) маълумот берилган эди. Синергетика қонуни нуқтаи назаридан ёндашилганда, мактаб ва муассаса сӯзларининг «ӯрин талашиши»ни айблаб ҳам, уларнинг бирини тӯғри, бошқасини нотӯғри деб ҳам бӯлмайди. Бироқ шуниси ҳам борки, бу «рақобатлашув»да улардан бирининг «ғолиб чиқиши», шубҳасиз, аниқ. Бу тил жамоасининг «лисоний ҳазм қилиш лаёқати»га, яъни синергетиканинг кейинги, якуний босқич амалига боғлиқ, албатта.

А.БЕРДИАЛИЕВ, профессор

 

Суғд вилояти

Бизнинг сӯровнома

Қайси соҳада муоммалар кӯп деб ӯйлайсиз?
 

Маъмуриятга кириш

Маъмуриятга кириш


Янгилик

Жамият
Иқтисод
Маданият
Маориф
Соғлиқни сақлаш
Спорт, ёшлар ва турзм
Қишлоқ хӯжалиги
Экология
Бадиий материаллар
Ватандорлик
 
 

Хизмат кӯрсатиш МТИ "Кова"

  • Разработка web-сайтов

  • Техническое обслуживание

  • Проведение семинаров

Фотогалерея

Ташриф буюрувчилар

mod_vvisit_countermod_vvisit_countermod_vvisit_countermod_vvisit_countermod_vvisit_countermod_vvisit_counter
mod_vvisit_counterБугун307
mod_vvisit_counterҲафтада307
mod_vvisit_counterОйда29405
mod_vvisit_counterҲаммаси439735