Ошибка
  • Ошибка при загрузке канала данных.

Россия Федерацияси ва Тожикистон Жумҳурияти раҳбарларининг олий даражадаги мулоқотлари

E-mail Печать
(0 овоз, ӯрта 0 аз 5)

Россия Федерацияси Президенти Владимир Путин навбатдаги расмий сафари билан Тожикистон Жумҳуриятига ташриф буюрди. Душанбе шаҳридаги халқаро аэропортда Тожикистон билан дӯст ва биродар давлат Раҳбари Владимир Путинни мамлакат Бош вазири Қоҳир Расулзода ва бошқа расмий шахслар кутиб олишди. Олиймақом меҳмоннинг ташрифи муносабати билан Душанбе халқаро аэропорти ташрифдан миннатдорчиликни билдирувчи илиқ сӯзлар ҳамда Тожикистон ва Россия давлатлари орасидаги мустаҳкам дӯстликни ифода этувчи шиорлар билан безатилган, Фахрий гвардия ҳарбий ҳайъати сафланган эди.

Эслатиш зарурки, Россия Федерацияси Президентининг Тожикистон Жумҳуриятига расмий сафари ҳар икки давлат ӯртасидаги дипломатик муносабатларни барқарорлашувининг 25 йиллиги кунларида амалга ошиб, кӯплаб юқори даражали сиёсий тадбирларни ӯз ичига олди. Олиймақом меҳмонларни расмий кутиб олиш маросими шу куннинг ӯзида Миллат қасрида ӯтказилди. Бу сафар доирасида, жумладан, Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси-Миллат пешвоси, Тожикистон Жумҳурияти Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмоннинг Россия Федерацияси Президенти Владимир Путин билан хос мулоқоти, икки томонлама олий даражадаги музокаралар, янги ҳамкорлик ҳужжатларини имзолаш ва давлатлар орасидаги бошқа муҳим тадбирлар ӯтказилиши назарда тутилган.

Куннинг иккинчи ярмида Миллат қасри биноси ҳовлисида Россия Федерацияси Президенти Владимир Путинни кутиб олиш маросими кӯтаринки руҳда ӯтди. Олиймақом меҳмон-Россия Федерацияси Президенти Владимир Путинни Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси-Миллат пешвоси, Тожикистон Жумҳурияти Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон самимийлик билан кутиб олиб, фахрли минбарга даъват этди. Олиймақом меҳмонни расмий кутиб олиш маросимида Фахрий гвардия қисм ва бӯлимлари ҳамда мусиқий асбоблар оркестри саф тортиб, Тожикистон ва Россия расмий ҳайъати ва Душанбедаги муқим дипломатик вакиллар иштирок этишди.

Кутиб олиш маросимида ҳар икки давлатнинг миллий мадҳиялари садо бериб, фахрли наво остида Тожикистон ва Россия давлатларининг Раҳбарлари Фахрий гвардия ҳайъати олдидан ӯтишди ва Россия Федерацияси Президенти сафланган ҳарбийлар ҳайъатига салом бериб, Тожикистон давлат Байроғига ҳурмат келтирди.

Олиймақом меҳмонни кутиб олишга бағишланган шукуҳли маросим давлат Бошлиқларининг ҳар икки томон расмий ҳайъати билан танишув билан якунланди.

Шундан сӯнг, Миллат қасрида Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси-Миллат пешвоси, Тожикистон Жумҳурияти Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмоннинг Россия Федерацияси Президенти Владимир Путин билан хос мулоқоти бӯлиб ӯтди.

Давлатлар Раҳбарлари учрашувнинг бошланишида бир-бирларини Тожикистон ва Россия давлатлари дипломатик муносабатлари барқарорлашувининг 25 йиллиги билан самимий қутлаб, юқори даражадаги сиёсий мулоқотларни давом эттириш ва давлатлараро муносабатларни янада кенгайтириш ҳамда тараққий эттириш учун тайёрликлари ва ҳавасманд эканликларини билдиришди.

Айнан дипломатик муносабатлар барқарорлашувининг 25 йиллиги нишонланиши арафасида Россия Федерацияси Президенти Владимир Путиннинг Тожикистонга навбатдаги расмий сафар қилиши бу мамлакат раҳбариятининг Тожикистон билан стратегик шериклик ва дӯстона муносабатлари режасига олий даражадаги мислсиз эътибори нишонаси эканлиги таъкидланди.

Шунингдек, расмий сафар давомида, Россия Федерацияси Президенти Владимир Путин Тожикистон Жумҳурияти Президенти Эмомали Раҳмонни давлатлар ӯртасидаги ҳар томонлама алоқаларнинг кенгайиши ва тӯсиқсиз ривожланиши йӯналишидаги яратувчанлик руҳидаги ҳаракатлари, шунга боғлиқ равишда кӯрсатган ташаббуслари ва қӯшган катта ҳиссаси ҳамда Тожикистон ва Россия давлатлари халқлари ӯртасидаги дӯстликни мустаҳкамлашдаги арзирли хизматлари учун Россия Федерациясининг олий ордени-Александр Невский ордени билан мукофотлади.

Орден кӯриниши тӯрт бурчакли зарҳаллаштирилган тӯғри салиб бӯлиб, четлари ёқутли шиша билан қопланган. Салиб четларининг бурчагида бӯртиб турган юпқа мағзи бор. Салиб бурчакларининг ӯртасида икки бошли бургут сурати-Россия давлатининг асосий белгиси шакли жойлаштирилган. Салибнинг марказида бӯртиб турган юпқа мағизли медалон тасвирланган. Медалонда отга минган княз Александр Невскийнинг сиймоси рангли шишалар билан тасвирланган.

Эслатиш лозимки, Александр Невский ордени билан кӯзга кӯринган давлат ва сиёсий ходимлар, илм, тиб, маориф ва маданият соҳалари вакиллари тақдирланадилар. Турли йилларда бу орден билан Евгений Примаков, Валентина Терешкова, Сергей Шойгу, Александр Лукашенко, Нурсултон Назарбоев ва бошқалар мукофотланган.

Тожикистон Жумҳурияти Президенти, муҳтарам Эмомали Раҳмон ӯз номидан ва мамлакат халқи номидан Тожикистон давлати Раҳбарининг икки давлат орасидаги муносабатларни янада мустаҳкамлаш борасидаги хизматлари юксак қадрланиб, Россиянинг олий мукофоти-Александр Невский ордени берилгани учун Владимир Путинга миннатдорчилик билдирди. Тожикистон давлати ӯзининг Россия Федерацияси билан стратегик шериклик ва дӯстона муносабатларини хорижий сиёсатнинг афзал йӯналишлардан, деб билиши айтилиб, ҳамкорликларнинг манфаатли ва доимий ривожланишига ният қилиниши таъкидланди.

Ҳар икки давлат бошлиқларининг самимий суҳбатида сафар натижалари ва қӯлга киритилган келишувларни ҳаётга татбиқ этиш усуллари ҳамда йӯлларига доир масалалар кӯриб чиқилиб, янги ҳамкорликлар тӯғрисидаги ҳужжатларнинг амалга оширилиши муҳим аҳамиятга эга эканлиги ҳақида фойдали фикр-мулоҳазалар билдирилди.

Сафар доирасида икки давлат Раҳбарларининг хос мулоқотлари, юқори даражадаги давлатлараро музокаралар ӯтказилиб, 6та янги ҳамкорлик ҳужжати имзоланди. Бу ҳужжатлар Тожикистон ва Россия давлатларининг алоқа, меҳнат ва аҳолини иш билан таъминлаш, тинчлик мақсадларида атом энергиясидан фойдаланиш, сайёҳлик ва жисмоний тарбия соҳаларидаги дӯстона муносабатларни янги даражага кӯтариб, 2017 йилда Тожикистон Жумҳурияти Ташқи ишлар вазирлиги ва Россия Федерацияси Ташқи ишлар вазирлиги ҳамкорлигининг янада мустаҳкамланишига замин яратади.

Шундай қилиб, Россия Федерацияси Президенти Владимир Путиннинг Тожикистон Жумҳуриятига расмий сафари якунланди. Олиймақом меҳмонни Душанбе халқаро аэропортида Тожикистон Жумҳурияти Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон кузатиб қолди.

«Ховар» ТМАА

асосида тайёрланди

 

Янгилик

Жамият
Иқтисод
Маданият
Маориф
Соғлиқни сақлаш
Спорт, ёшлар ва турзм
Қишлоқ хӯжалиги
Экология
Бадиий материаллар
Ватандорлик
 
 

Хизмат кӯрсатиш МТИ "Кова"

  • Разработка web-сайтов

  • Техническое обслуживание

  • Проведение семинаров

Фотогалерея

Ташриф буюрувчилар

mod_vvisit_countermod_vvisit_countermod_vvisit_countermod_vvisit_countermod_vvisit_countermod_vvisit_counter
mod_vvisit_counterБугун105
mod_vvisit_counterҲафтада533
mod_vvisit_counterОйда16279
mod_vvisit_counterҲаммаси405064