Ошибка
  • Ошибка при загрузке канала данных.

Миллат пешвосининг «Оналар куни»га бағишланган тантанали йиғилишдаги иштироки

E-mail Печать
(0 овоз, ӯрта 0 аз 5)

Жорий йилнинг 7 март куни Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси-Миллат пешвоси, Тожикистон Жумҳурияти Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон «Оналар куни» байрами муносабати билан Душанбе шаҳрида жойлашган Борбад қасрида мамлакатнинг фаол хотин-қизлари билан самимий мулоқот ӯтказди.

Давлат Сарвари Эмомали Раҳмон барча йиғилганларни, уларнинг сиймосида мамлакат аёлларини «Оналар куни» ва баҳор фаслининг бошланиши билан табриклади.

Қуйида ушбу байрам табригидан айрим ӯринларини келтирамиз.

Азиз онажонлар ва опа-сингиллар!

Она ҳаёт яратувчиси, насллар боғловчиси, меҳр-муҳаббат булоғи ва жон таянчидир.

Шу сабабли тожик халқи ва умуман, башар аҳли ушбу тенги йӯқ ва абадий тимсолга эҳтиром кӯрсатади, унинг буюклигини васф этади, унинг олдида доимо таъзим бажо келтиради.

Биз ҳам шу сабабли қутлуғ Оналар куни байрамини баҳор фасли ва аждодлар Янги йилининг бошланишига мувофиқлаштириб, эзгулик ва саодатнинг ушбу икки рамзини кетма-кет нишонлаймиз.

Зеро, оналарнинг меҳр-муҳаббати табиатнинг уйғониши, ҳаётнинг давомийлиги ва эртанги порлоқ кунни ӯзида мужассам этган.

Ушбу ӯта қутлуғ ва фараҳли байрам, яъни Оналар куни билан мамлакатимизда яшаётган барча аёлларни, мустақил Тожикистоннинг бахтиёр фарзандларини, давра аҳли-барчангизни чин қалбдан табриклаб, сизларга бахт-саодат, юксак толе ва тинч-осуда турмуш тилайман.

Оналар кунининг ӯзига хос тантана билан юқори даражада байрам қилиниши давлат ва мамлакат ҳукуматининг аёлларга кӯрсатаётган юксак эҳтироми ва қаратаётган эътиборидан нишонадир. Зеро, аёлларнинг хонадон ободлиги, фарзандларни тарбиялаш ва вояга етказиш, уларга она тили, одоб ва маънавиятни ӯргатиш, уларда юксак ӯзликни англаш руҳи, миллий ҳис-туйғу ва ифтихорни камол топтиришдаги ӯрни беқиёсдир.

Бизнинг аёллар давлатчилик ишида ҳам фаол бӯлиб, жамият ва давлатни ривожлантириш йӯлида эркаклар билан биргаликда ҳаракат қиладилар.

Қадрли онажонлар ва опа-сингиллар ҳар бирингиз гӯзаллик рамзи, меҳр-муҳаббат ҳомийси ва аждодларимиздан қолган эзгу анъаналар давомчиларисиз. Сиз фарзандлар қалбига Ватан ва ота-онага меҳр, катталарни ҳурмат қилиш, инсонни эъзозлаш уруғини қадайсиз. Уларни одам наслининг боғбони сифатида парваришлайсиз.

Доно аждодларимиз неча минг йиллар олдин оналар байрамини "Сипандормуз" номи билан байрам қилганлари, ҳар тонгда ӯз кунларини "Аёлга ҳурмат, эркакка ҳурмат, турмушга ҳурмат" деган дуолар билан бошлаганлари бежиз эмас.

Шундан келиб чиқадики, Оналар куни энг муборак кундир. Фарзанднинг онасига қиладиган хизмати у чеккан заҳмат ва машаққатлар олдида денгиздан бир томчидир.

Аёл-она ҳаёт тимсоли, одам тилидаги энг ширин сӯздир.

Дунёнинг турли гӯшаларида ҳар бир қавм ва миллатнинг маданият даражасини унинг аёлга қандай муносабатдан бӯлиши белгилаб беради.

Бугун ҳеч иккиланмасдан айтиш мумкинки, бизнинг аёлларимиз жамиятда ӯзларининг муносиб ӯринларига эгалар. Улар ӯз фарзандлари ва жамият ӯртасида оиладорлик, инсоний ва миллий қадриятларни юксак масъулият билан тарғиб қиладилар.

Халқимиз орасида маърифатли, иффатли, ҳунарманд ва саришта аёл хазина деган гап бор.

Шундай экан, бизнинг аёлларимиз ӯзларининг барча кучларини маърифатли, ватанпарвар, яхши хулқли, мустақил ҳаётга тайёр фарзандларни тарбиялашга сарфлайдиган бебаҳо хазинадирлар.

Тожик аёли миллат номини кӯкларга кӯтарган минглаб ор-номусли, жасур фарзандларни, оқил ва доно мутафаккирларни, донғи чиққан фидойи сиёсатчиларни дунёга келтирди ва ӯзининг меҳрга лиммолим бағрида улғайтирди, уларни халқ ва Ватанга хизмат қилиш сафарбар этди.

Бинобарин, онани яхши кӯриш, уни ҳурмат қилиш, унинг заҳмати ва меҳр-муҳаббати қадрига етиш ҳар бир уйғоқ қалбли, ор-номусли фарзанднинг инсоний қарзидир.

Ҳаёт тажрибаси ва башарият тарихи шуни исботламоқдаки, қайси мамлакатда аёл улуғланган бӯлса, шу мамлакат аҳолиси тинч-осуда ҳаёт кечиради ва ривожланади.

Дарҳақиқат, она борки, ер юзида ҳаёт давом этади. У башариятнинг энг олий неъматидир.

Бинобарин ҳар биримиз учун энг севимли, меҳрибон ва бетакрор сиймо бу онадир.

Она биз учун, нафақат, азиз шахс, балки миллат ва давлатимизнинг энг бебаҳо бойлигидир.

Онанинг ҳаётбахш қалби муҳаббатни парваришлайди, ӯксик дилларга умид бағишлайди, ҳар биримизга қанот ва яшаш иштиёқини ҳадя этади.

Шунинг учун биз оналар ва аёлларнинг ҳурматини жойига қӯйиш, дунёдаги барча улуғ инсонлар буюклигининг манбаси она эканлигини доимо ёдда тутишга вазифадормиз.

Ишончим комилки, ҳаёт ва гӯзаллик яратувчилари, меҳр-муҳаббат давомчилари ва хонадон чироғи бӯлган сиз аёллар мамлакатимизнинг сиёсий, ижтимоий ва маданий ҳаётида фаол қатнашасиз, давлатимиз тараққиёти йӯлида ӯзингизнинг яратувчан бурчингизни садоқат ва оналарга хос устуворлик билан давом эттирасиз.

Ана шундай эзгу орзу-умидлар билан сиз азиз аёлларни яна бир марта қутлуғ Оналар куни байрами билан табриклаб, ҳар бирингизга ва мамлакатимиздаги барча хотин-қизларга сиҳат-саломатлик, саодат, оилавий ҳаётингизда меҳр-муҳаббат, эзгу бахт-иқбол ва тинч-осуда ҳаёт тилаб қоламан.

Манба: www.prezident.tj

 

Янгилик

Жамият
Иқтисод
Маданият
Маориф
Соғлиқни сақлаш
Спорт, ёшлар ва турзм
Қишлоқ хӯжалиги
Экология
Бадиий материаллар
Ватандорлик
 
 

Хизмат кӯрсатиш МТИ "Кова"

  • Разработка web-сайтов

  • Техническое обслуживание

  • Проведение семинаров

Фотогалерея

Ташриф буюрувчилар

mod_vvisit_countermod_vvisit_countermod_vvisit_countermod_vvisit_countermod_vvisit_countermod_vvisit_counter
mod_vvisit_counterБугун531
mod_vvisit_counterҲафтада2996
mod_vvisit_counterОйда9818
mod_vvisit_counterҲаммаси386014