Ошибка
  • Ошибка при загрузке канала данных.

Сиёсат

Миллат пешвосининг «Оналар куни»га бағишланган тантанали йиғилишдаги иштироки

E-mail Печать

Жорий йилнинг 7 март куни Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси-Миллат пешвоси, Тожикистон Жумҳурияти Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон «Оналар куни» байрами муносабати билан Душанбе шаҳрида жойлашган Борбад қасрида мамлакатнинг фаол хотин-қизлари билан самимий мулоқот ӯтказди.

Давлат Сарвари Эмомали Раҳмон барча йиғилганларни, уларнинг сиймосида мамлакат аёлларини «Оналар куни» ва баҳор фаслининг бошланиши билан табриклади.

Муфассал
 

Россия Федерацияси ва Тожикистон Жумҳурияти раҳбарларининг олий даражадаги мулоқотлари

E-mail Печать

Россия Федерацияси Президенти Владимир Путин навбатдаги расмий сафари билан Тожикистон Жумҳуриятига ташриф буюрди. Душанбе шаҳридаги халқаро аэропортда Тожикистон билан дӯст ва биродар давлат Раҳбари Владимир Путинни мамлакат Бош вазири Қоҳир Расулзода ва бошқа расмий шахслар кутиб олишди. Олиймақом меҳмоннинг ташрифи муносабати билан Душанбе халқаро аэропорти ташрифдан миннатдорчиликни билдирувчи илиқ сӯзлар ҳамда Тожикистон ва Россия давлатлари орасидаги мустаҳкам дӯстликни ифода этувчи шиорлар билан безатилган, Фахрий гвардия ҳарбий ҳайъати сафланган эди.

Эслатиш зарурки, Россия Федерацияси Президентининг Тожикистон Жумҳуриятига расмий сафари ҳар икки давлат ӯртасидаги дипломатик муносабатларни барқарорлашувининг 25 йиллиги кунларида амалга ошиб, кӯплаб юқори даражали сиёсий тадбирларни ӯз ичига олди. Олиймақом меҳмонларни расмий кутиб олиш маросими шу куннинг ӯзида Миллат қасрида ӯтказилди. Бу сафар доирасида, жумладан, Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси-Миллат пешвоси, Тожикистон Жумҳурияти Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмоннинг Россия Федерацияси Президенти Владимир Путин билан хос мулоқоти, икки томонлама олий даражадаги музокаралар, янги ҳамкорлик ҳужжатларини имзолаш ва давлатлар орасидаги бошқа муҳим тадбирлар ӯтказилиши назарда тутилган.

Муфассал
 

Паём амалий дастурдир

E-mail Печать

Тарихда яхши ривожланган мамлакатларнинг тараққиёти асосига бу ерда ҳукм сурган тинчлик яратганлигининг гувоҳи бӯламиз. Масалан, 819-999 йилларда Марказий Осиёда Сомонхудод асос солган сомонийлар давлатининг энг ривожланган даври мамлакатни Исмоил Сомоний бошқарган даврдир. Бу мамлакат тараққиётида фан ва маданият, шаҳар ва қишлоқлар ривожи тинчлик туфайли амалга ошган. Жаҳон маданиятига ӯз ҳиссасини қӯшган Абуабдуллоҳ Рудакий, ибн Сино, Фирдавсий, Балъамий, Беруний, Закариёи Розий, Муҳаммад Хоразмий каби мутаффакирлар етишиб чиққан.

Тожикистон тарихида катта бурилиш ясаган Тожикистон Олий Кенгашининг тақдирсоз ХVI сессиясида мамлакат Бошлиғи этиб сайланган Эмомали Раҳмон ҳам, мамлакат халқи учун тинчлик сув ва ҳаводек зарурлигини ҳис этди. Катта саъй-ҳаракатлар билан 1997 йилда Миллий Бирликка эришилди. Айтиш зарурки, 2016 йилнинг 22 декабр куни муҳтарам Президентимиз Эмомали Раҳмоннинг мамлакат Олий Мажлисига йӯллаган Паёмида қайд қилинган муваффақиятлар мамлакатдаги тинчликнинг натижасидир.

Муфассал
 

Халқ хизматида

E-mail Печать

Тожикистон Жумҳурияти Президенти, Миллат пешвоси муҳтарам Эмомали Раҳмон 2016 йилнинг 22 декабр куни Тожикистон Жумҳурияти Олий Мажлисига йӯллаган навбатдаги Паёмида ижтимоий соҳаларни қӯллаб-қувватлаш давлат ва ҳукуматнинг биринчи даражадаги сиёсати ҳисобланишини қайд этди.

Шу сабабли Мустақиллик йилларида давлат бюджети ҳисобидан ижтимоий соҳага 45 миллиард сомоний маблағ ажратилдики, бу давлат бюджетининг қарийб ярмини ташкил этади.

Давлат Раҳбарининг кӯрсатмалари асосида Истиқлол шаҳрида ҳам уруш ва меҳнат фахрийлари, нафақахӯрлар, ногиронлар, боқувчисини йӯқотган оилалар, аҳолининг камтаъминланган табақаси ва икки ёки ундан ортиқ ногирон кишиси бӯлган оилалар, қаровчисиз шахслар ва аҳолининг ёрдамга муҳтож табақаларини ижтимоий қӯллаб-қувватлаш ишлари амалга оширилмоқда.

Муфассал
 

Терроризмнинг қора башараси

E-mail Печать

Сӯнгги йилларда терроризм хавфи яққол кӯзга ташланмоқда. Терроризм ХХI-асрнинг офати ва дунё ҳамжамиятининг глобал масаласига айланди. Ушбу бало инсонларнинг тинч-осойишта муҳитда ҳаёт кечиришларига хавф солади.

“Терроризм” сӯзи лотинчадан таржима қилинганда «қӯрқув, даҳшат» деган маъноларни англатади. Терроризмнинг давлат терроризми, иқтисодий терроризм, оппозицион терроризм, сиёсий терроризм, диний терроризм ва бошқа турлари мавжуд…

Терроризм ӯта оғир жиноятлардан бири ҳисобланади. Терроризм гиёҳванд моддаларнинг ғайриқонуний айланиши, қурол-аслаҳа контрабандаси билан узвий боғлиқ бӯлиб, бир-бирининг ривожланишига замин яратади.

Муфассал
 
Страница 1 из 15

Янгилик

Жамият
Иқтисод
Маданият
Маориф
Соғлиқни сақлаш
Спорт, ёшлар ва турзм
Қишлоқ хӯжалиги
Экология
Бадиий материаллар
Ватандорлик
 
 

Хизмат кӯрсатиш МТИ "Кова"

  • Разработка web-сайтов

  • Техническое обслуживание

  • Проведение семинаров

Фотогалерея

Ташриф буюрувчилар

mod_vvisit_countermod_vvisit_countermod_vvisit_countermod_vvisit_countermod_vvisit_countermod_vvisit_counter
mod_vvisit_counterБугун540
mod_vvisit_counterҲафтада3005
mod_vvisit_counterОйда9827
mod_vvisit_counterҲаммаси386023