Автор: Суғд Ҳақиқати Категория: Қишлоқ хӯжалиги
Дата публикации Просмотров: 3764
Печать

Сайҳун шаҳарчаси мавзесидаги ерларни сув билан таъминлаш ҳолатини янада яхшилаш мақсадида Суғд вилояти давлат ҳокимияти ижроия органи маблағ ӯтказиши билан «Сайҳун-2» сув тортиш станциясига янги замонавий агрегат ӯрнатилди.

Жорий йилнинг 25 апрел куни Суғд вилояти Раиси Ражаббой Аҳмадзода иштирокида янги агрегатни фойдаланишга топшириш маросими бӯлиб ӯтди.

Масъулларнинг маълумотига кӯра, Хитой Халқ Жумҳуриятида ишлаб чиқарилган бӯлиб, унинг иқтидори 800 литр/сониядир.

 

Айтиш лозимки, 2015 йили халқаро Наврӯз байрами нишонланиши арафасида Миллат пешвоси муҳтарам Эмомали Раҳмон иштирокида Суғд вилояти Бобожон Fафуров ноҳияси Мирзоравот минтақаси ва Сомғор даштида Сайҳун шаҳарчаси қурилишига асос солинган эди. Бу шаҳарча қурилиши давлат Сарварининг топшириғи билан ва Тожикистон Жумҳурияти Ҳукуматининг яратувчанлик ва бунёдкорлик сиёсатининг давоми сифатида амалга ошиб, 40 мингдан ортиқ оила ёки Хужанд шаҳри ва унинг атрофидаги шаҳар ва ноҳияларнинг 250 мингдан ортиқ аҳолисини яшаш манзили ва замонавий турмуш шароити билан таъминлашга қаратилган. Бугунги кунгача бу мавзедан 7 мингдан ортиқ эҳтиёжмандларга ҳовлиолди ер участкалари ажратиб берилган. Бу мавзедаги ерлар босқичма-босқич ӯзлаштирилиб, янги боғлар барпо қилиш ишлари давом этмоқда. Вилоят Қишлоқ хӯжалиги бош бошқармаси масъуллари маълумотига кӯра, боғбонларнинг ташаббуси билан аллақачон 1000 гектар ерда боғ ташкил қилинган.

Вилоят Раиси Ражаббой Аҳмадзода деҳқонлар ва боғбонлар билан суҳбатда сувдан самарали фойдаланиб, мамлата озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлашда муносиб ҳисса қӯшиш лозимлигини таъкидлади. Ташикл этилган боғларнинг бӯш ерларига қишлоқ хӯжалиги экинлари экиш тавсияси берилди. 

Суғд вилояти Раиси матбуот хизмати

СУРОҒА

Маҳаллаи 20, бинои Кохи матбуот, 6 ошёна

E-mail: Этот адрес электронной почты защищен от спам-ботов. У вас должен быть включен JavaScript для просмотра.

Телефон: