Автор: Суғд Ҳақиқати Категория: СИЁСАТ
Дата публикации Просмотров: 1958
Печать

Яқинда Ашт ноҳияси давлат ҳокимияти ижроия органи биносида вилоят Раиси вазифасини бажарувчи Ражаббой Аҳмадзода иштирокида фаоллар мажлиси бӯлиб ӯтди.

Ноҳиянинг иқтисодий-ижтимоий соҳалари ҳолатини таҳлил қилиш чоғида маълум қилинганидек, ӯтган йили ноҳиянинг давлат бюджетига режага нисбатан 132 минг сомоний ва маҳаллий бюджетга 95 минг сомоний ортиқ маблағ келиб тушган. Саноат маҳсулотини ишлаб чиқариш ҳажми эса, 183,5 миллион сомонийга тенглашган. 15та саноат корхонасидан 13таси фаолият юритган. 60та иш ӯрнига эга 2та янги корхона фойдаланишга топширилган. Вилоят Раиси вазифасини бажарувчи Ражаббой Аҳмадзода саноат соҳаси масъулларига фаолият юритмаётган корхоналарни яна ишга тушириш учун тадбир белгилаш бӯйича кӯрсатма берди.

 

Ашт ноҳиясида қишлоқ хӯжалик маҳсулотини ишлаб чиқариш ҳажми 395,3 миллион сомонийга етган. Вилоят Раҳбари пахта ишлаб чиқариш, картошка етиштириш ва чорвачилик соҳаси ривожи қаноатланарли эканини айтиш билан бир қаторда сабзавот, полиз экинлари, мева ва пилла ишлаб чиқаришнинг камайгани, ерни шудгорлаш ишларининг оқсаганлигидан ташвиш билдириб, соҳа ҳолатини яхшилаш учун маслаҳатлар берди. Маълумотларга қараганда, ноҳия ерларини сув билан таъминлаш мақсадида, сув тортиш станцияларидаги мавжуд 33 дастгоҳдан 27таси таъмирдан чиқарилган. Бу йил каналларни тозалаш, сув тортиш станцияларини тайёрлаш учун вилоят давлат ҳокимияти ижроия органи томонидан 400 минг сомоний, қолаверса, ноҳия давлат ҳокимияти ижроия органи ҳисобидан 300 минг сомоний маблағ ажратилган. Вилоят Раҳбари барча сув етказиб бериш иншоотлари энг қисқа вақт ичида янги суғориш мавсумигача тайёрланишини уқтирди.

Ражаббой Аҳмадзода, шунингдек, масъулларни ноҳия ҳудудида ободончилик ишларини жонлантиришга чақирди. Вилоят раҳбари ноҳия фаолларининг ноҳия қӯшимча таълим марказининг янги биносини бунёд этиш борасидаги ташаббусини олқишлаб, ишларни якунлаш учун вилоят давлат ҳокимияти ижроия органи ҳисобидан 150 минг сомоний ажратилишини таъкидлади.

Фаоллар мажлиси якунида вилоят Раиси вазифасини бажарувчи Ражаббой Аҳмадзода масъулларни эътиборини тиббий хизмат кӯрсатиш ҳолатини яхшилаш, соғлиқни сақлаш муассасаларини малакали кадрлар билан таъминлаш, мактабларни таъмирлаш, маданият масканларига керакли жиҳозларни етказиб бериш, паррандачилик соҳасини ривожлантириш, уй бекаларини ишга жалб этиш, бӯш иш ӯринлари ярмаркасини ӯтказиш, фахрийлар ҳолидан хабар олиш, кам таъминланган оилаларни қӯллаб-қувватлашга жалб этиб, Ашт ноҳияси меҳнаткашлари Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси-Миллат пешвоси, Тожикистон Жумҳурияти Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмоннинг Паёмини дастуруламал қилиб, юксак меҳнат ютуқларини қӯлга киритишларига ишонч билдирди.

Суғд вилояти Раиси матбуот хизмати

СУРОҒА

Маҳаллаи 20, бинои Кохи матбуот, 6 ошёна

E-mail: Этот адрес электронной почты защищен от спам-ботов. У вас должен быть включен JavaScript для просмотра.

Телефон: