Автор: Суғд Ҳақиқати Категория: СИЁСАТ
Дата публикации Просмотров: 2044
Печать

2018 йилнинг 1 мартида Тожикистон Жумҳуриятининг Суғд вилояти ва Ӯзбекистон Республикасининг Самарқанд вилояти раҳбарлари иштирокида Панжакент шаҳрининг Саразм қишлоқ жамоатида жойлашган «Саразм-Жартепа» чегара ӯтиш пункти расман очилди.

Чегарадош вилоятлар-Суғд ва Самарқанд фаоллари иштирокида бӯлиб ӯтган «Саразм-Жартепа» чегара ӯтиш пунктининг очилиш маросимида Тожикистон Жумҳуриятининг Суғд вилояти Раиси вазифасини бажарувчи Ражаббой Аҳмадзода ҳамда Ӯзбекистон Республикасининг Самарқанд вилояти ҳокими Туробжон Жӯраев қатнашдилар ва сӯзга чиқдилар.

 

Суғд вилояти Раиси вазифасини бажарувчи Ражаббой Аҳмадзода ӯз чиқишида Тожикистон ва Ӯзбекистон давлат чегараларини боғлаб турувчи «Саразм-Жартепа» ва бошқа чегара ӯтиш пунктларининг очилишини икки дӯст мамлакат раҳбариятининг ӯзаро савдо-иқтисодий фойдали ҳамкорликларни такомиллаштириш, дӯстона алоқалар ва қӯшничилик муносабатларини мустаҳкамлашга хизмат қилувчи муҳим бошламаси ӯлароқ баҳолади.

Икки давлат раҳбарлари-Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси-Миллат пешвоси, Тожикистон Жумҳурияти Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон ва Ӯзбекистон Республикаси Президенти ҳурматли Шавкат Мирзиёев кӯп соҳаларни ӯз ичига олувчи алоқаларни янги босқичга кӯтариш, икки томонлама ҳамкорликлар истиқболига қаратилган ӯзаро манфаатли муносабатларни равнақ топтириш учун барча имкониятларни ишга солишлари айтиб ӯтилди.

Ражаббой Аҳмадзода Тожикистон ва Ӯзбекистон ӯртасидаги самарали ҳамкорликлар икки халқнинг асл манфаатларига хизмат қилиши, кӯп асрлик дӯстлик ва қӯшничилик алоқалари, ӯзаро иззат-ҳурмат тожик ва ӯзбек халқларини бир-бирига боғлаб туриши, бу дӯстликнинг бошида эса, Шарқнинг улуғ мутафаккирлари Мавлоно Абдураҳмон Жомий ва Алишер Навоий турганликларини таъкидлади.

Душанбе-Тошкент авиақатновининг очилгани, Ӯзбекистон Республикасида Тожикистон Жумҳурияти Маданият кунлари ва Тожикистон Жумҳуриятида Ӯзбекистон Республикаси Маданият кунларининг ӯтказилгани, Ӯзбекистонда Тожикистондаги саноат корхоналарида ишлаб чиқарилган маҳсулотлар кӯргазмаси, икки давлат тадбиркорлари ва савдогарлари форуми бӯлиб ӯтгани ҳақида гапирган Суғд вилояти Раиси вазифасини бажарувчи Ражаббой Аҳмадзода давлатлар ӯртасидаги ҳамкорликларнинг янги босқичи бошланаётганини таъкидлади.

Ӯзбекистон Республикасининг Самарқанд вилояти ҳокими Туробжон Жӯраев ҳам «Саразм-Жартепа» чегара ӯтиш пунктининг очилиши қувонарли ҳол эканини қайд этиб, бундан кейин қӯшни республикалар-Тожикистон ва Ӯзбекистоннинг ӯзаро ҳамкорлиги ривожланишига ишонч билдирди.

Эслатиб ӯтиш лозимки, шу куннинг ӯзида Суғд вилояти давлат ҳокимияти ижроия органи ҳамда Ӯзбекистоннинг чегараолди ҳудудлари вакиллари иштирокида ”Ӯратепа-Кушкент”, “Зафаробод-Ховособод”, “Ҳавотоғ-Учтурғон”, “Ҳаштияк-Бекобод” ва “Навбунёд-Поп” чегара ӯтиш пунктлари ҳам расман очилди.

Суғд вилояти Раиси матбуот хизмати

СУРОҒА

Маҳаллаи 20, бинои Кохи матбуот, 6 ошёна

E-mail: Этот адрес электронной почты защищен от спам-ботов. У вас должен быть включен JavaScript для просмотра.

Телефон: