Автор: Суғд Ҳақиқати Категория: СИЁСАТ
Дата публикации Просмотров: 1794
Печать

2018 йилнинг 9 март куни Ӯзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев давлат сафари билан Тожикистон Жумҳуриятига келди. Душанбе халқаро аэропортида олиймақом меҳмонни Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси-Миллат пешвоси, Тожикистон Жумҳурияти Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон самимий кутиб олди.

Аэропорт майдони дӯст ва қӯшни мамлакат Раҳбари ташрифи муносабати билан икки давлатнинг давлат байроқлари ва Тожикистон ҳамда Ӯзбекистон халқлари дӯстлигини тараннум этувчи шиорлар билан байрамона тарзда безатилган эди.

 

Давлат Бошлиғи муҳтарам Эмомали Раҳмон томонидан Ӯзбекистон Республикаси Президентини кутиб олиш аждодларимизнинг яхши анъаналаридан бӯлган меҳмонга эҳтиром кӯрсатиш, тожик халқининг икки дӯст ва қардош халқлар муносабатига кӯрсатилган самимийлик, томонлар учун фойдали бӯлган алоқаларни ривожлантириш ва кенгайтиришга бӯлган эътибор нишонасидир.

Тожикистон Жумҳурияти ва Ӯзбекистон Республикаси ӯртасидаги дипломатик алоқалар 1992 йилнинг 22 октябрида ӯрнатилган бӯлса-да, халқларимиз дӯстлиги қадим тарихга бориб тақалади.

Тожикистон ва Ӯзбекистон улкан маданий-гуманитар муҳит, умумий чегара ва ривожланган муносабатларга эгадир. Бу эса, аҳолининг эркин борди-келдиси, маҳсулот ва хизмат кӯрсатиш алмашинувига шароит яратиб, икки давлат иқтисодиётининг турли соҳалари ривожига таъсир кӯрсатади ва бошқа бозорларга чиқиш учун бир-бирларининг транзит иқтидоридан фойдаланиш имконини беради.

Таъкидлаш жоизки, кейинги кунларда давлатлар бошлиқларининг ташаббуслари ӯлароқ, давлат чегарасидаги ӯнга яқин чегара ӯтиш нуқталари очилиб, бир-бирини соғинган халқ дӯст ва қариндош-уруғ дийдорига етди.

Ӯзбекистон Республикаси Президентининг Тожикистонга давлат сафари ва Тожикистон Жумҳурияти Президенти билан бӯладиган олий даражадаги мулоқот ва музокаралар давомида имзоланадиган муносабатларни тартибга солувчи янги меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар икки дӯст мамлакат муносабатларининг ривожланишига муносиб пойдевор яратади.

Тантанали кутиб олиш маросимидан сӯнг, давлатлар бошлиқлари муҳтарам Эмомали Раҳмон ва Шавкат Мирзиёев Душанбе халқаро аэропортидаги олиймақом меҳмонларни кутиб олиш залида қисқа ва самимий суҳбат ӯтказишди.

Давлатлар Бошлиқлари ушбу дийдор имконидан ва Ӯзбекистон Республикаси Президентининг Тожикистон Республикасига дӯст ҳамда яқин қӯшни мамлакатлар муносабатлари ривожланишида янги босқични бошлаб берувчи биринчи давлат ташрифидан қаноатманд эканликларини изҳор этишди.

Бугун эрта тонгдан дӯст ва яқин қӯшни ӯзбек халқи ҳамда Ӯзбекистон давлат Бошлиғига бӯлган эҳтиром нишонаси ӯлароқ, олиймақом меҳмонни 15 мингдан иборат мамлакат аҳолиси, пойтахтликлар ва ёшлар ҳамда ӯсмирлар вакиллари кутиб олишди.

Кутиб олиш жараёни ва Душанбе шаҳри марказий йӯлининг икки томонидан дӯстлик ва биродарликни тараннум этувчи шиорлар ӯрнатилган бӯлиб карнай-сурнай садолари эшитилиб турарди.

Манба: www.prezident.tj

СУРОҒА

Маҳаллаи 20, бинои Кохи матбуот, 6 ошёна

E-mail: Этот адрес электронной почты защищен от спам-ботов. У вас должен быть включен JavaScript для просмотра.

Телефон: