Автор: Суғд Ҳақиқати Категория: СИЁСАТ
Дата публикации Просмотров: 1619
Печать

Расмий кутиб олиш маросими олиймақом меҳмон ташрифи шарафига икки мамлакат давлат байроқлари билан безатилган Миллат қасрида бӯлиб ӯтди.

Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси-Миллат пешвоси, Тожикистон Жумҳурияти Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон Ӯзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевни илиқ ва самимий кутиб олиб, фахрий минбарга таклиф қилди.

 

Расмий кутиб олиш маросими Фахрий қоровул командири рапорти, икки мамлакат миллий мадҳиялари янграши, давлатлар бошлиқларининг аскарлар қатори ёнидан ӯтиши, олиймақом меҳмоннинг Тожикистон давлат байроғига эҳтиром кӯрсатиши, икки томон расмий делегациялари билан танишиш орқали давом этиб, Фахрий гвардия қисмларининг икки давлат бошлиқлари олдидан ҳарбий ӯтиши билан ниҳоясига етди.

Шунингдек, давлат сафарларини расмий кутиб олиш маросими талабларига кӯра, Ӯзбекистон Республикаси Президенти ташрифи муносабати билан замбаракдан 21 марта тӯп отилди.

Ӯзбекистон Республикаси Президентининг Тожикистон Жумҳуриятига давлат ташрифи жараёнида Тожикистон-Ӯзбекистон олий даражадаги музокаралари бӯлиб ӯтди.

Икки мамлакатнинг давлатлараро янги алоқаларига хос бӯлган мамлакатлар давлат бошлиқларининг дӯстлик ва ӯзаро тушуниш муҳитида ӯтган музокаралари жараёнида томонлар манфаатлари асосидаги икки томонлама ҳамкорликларни ривожлантириш ва такомиллаштиришдаги муҳим масалалар кӯриб чиқилди.

Тожикистон Жумҳурияти Президенти, Миллат пешвоси муҳтарам Эмомали Раҳмон Ӯзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевга ташриф учун самимий миннатдорчилик билдириб, унинг Давлат бошлиғи сифатида Тожикистонга илк ташрифи икки мамлакат ҳамкорлигидаги барча соҳаларнинг ривожланишига жиддий туртки бӯлишига умид билдирди.

«Халқларимизни узоқ асрлик дӯстлик, яхши қӯшничилик ва бир-бирини ҳурмат қилиш каби азалий анъаналаримиз бирлаштиради. Ӯзбекистон Республикаси билан ҳамкорлик Тожикистон Жумҳурияти ташқи сиёсатининг устувор йӯналишларидан ҳисобланади. Бугунги музокараларимиз жараёнида эришиладиган келишувлар кӯп жиҳатдан ҳақиқий тарихий хусусиятга эгадир. Улар Тожикистон ва Ӯзбекистон муносабатларини босқичма-босқич сифат жиҳатидан янги даражага кӯтариш учун ишончли асос яратади», дея таъкидлади Тожикистон Республикаси Президенти, Миллат пешвоси муҳтарам Эмомали Раҳмон.

Давлатлар Бошлиқлари икки томонлама ҳамкорликларнинг савдо-иқтисодий, маданий-гуманитар, транспорт қатнови, энергетика ва сув захираларидан фойдаланиш, хавфсизлик ва мудофаа, шунингдек, икки мамлакат минтақалари ӯртасидаги алоқаларни кенгайтириш каби масалалар юзасидан атрофлича фикр алмашишди.

Икки давлат Бошлиқлари мулоқот жараёнида минтақа ва халқаро миқёсдаги кенг кӯламли масалаларга ҳам диққат қаратиб, Марказий Осиё минтақасидаги долзарб муаммоларни ҳал қилиш юзасидан ӯз қарашларини баён этишди.

Шу асосда, Тожикистон Жумҳурияти Президенти, Миллат пешвоси муҳтарам Эмомали Раҳмон Ӯзбекистон Республикаси Президентининг Марказий Осиёда давлатлараро ҳамкорликларнинг янги ва бунёдкорлик муҳитини яратиш борасидаги ташаббусини тӯлиқ қӯллаб-қувватлашини билдирди.

«Биз Сизнинг умумий муҳитда дӯстлик ва самарали муҳитни яратиш борасидаги ташаббусингизни самимий қабул қилдик. Зеро, улар бизнинг мақсадларимизга тӯлиқ мувофиқдир», дея таъкидлади Эмомали Раҳмон Шавкат Мирзиёевга қарата.

Яккама-якка мулоқотдан сӯнг, икки томон делегациялари иштирокида Тожикистон-Ӯзбекистон олий даражадаги музокаралари давом этди.

Тожикистон Жумҳурияти Президенти, Миллат пешвоси муҳтарам Эмомали Раҳмон икки томон музокараларини мамлакатларимиз муносабатларидаги янги босқич сифатида баҳолаб, бу муносабатларнинг бунёдкор тараққиёт ӯзанидан боришида Ӯзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг муҳим ролини алоҳида таъкидлади.

Шу асосда Эмомали Раҳмон Тожикистон Ҳукумати ва халқи номидан Шавкат Мирзиёевга бундай эзгу ва бунёдкорона ҳаркатлари учун самимий миннатдорчилик билдирди.

Ӯзбекистон Республикаси Президенти ӯз навбатида, у ва расмий делегация аъзоларини дӯстона ва илиқ меҳмоннавозлик билан кутиб олганликлари учун Тожикистон Президенти ва халқига миннатдорчилик билдириб, музокаралар натижасидан қониқиш изҳор этди.

Шавкат Мирзиёев кейинги пайтда икки мамлакат муносабатларидаги ижобий силжишлар, жумладан, маҳсулотлар алмашинуви ҳажмининг ортганлиги ҳамда томонларнинг дӯстлик ва яхши қӯшничилик каби маънавий қадриятларига таянадиган маданий алоқаларнинг фаоллашганига юксак баҳо берди.

Минтақавий ҳамкорликларнинг долзарб масалаларига тӯхталган Ӯзбекистон Республикаси Президенти Ӯзбекистон томонининг Тожикистон Республикаси гидроэнергетик иншоотлари, жумладан, Роғун ГЭСи қурилишида ҳар томонлама иштирок этиш ниятини кӯриб чиқиш лозимлигини айтиб ӯтди.

Шунингдек, Тожикистоннинг сув соҳасидаги глобал ташаббуслари, жумладан, 2018-2028 йиллар–«Сув устувор тараққиёт учун» амалиёт халқаро ӯн йиллигини эълон қилиш ва Тожикистон Жумҳурияти Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмоннинг минтақавий хавфсизликни такомиллаштириш борасидаги ташаббуслари Ӯзбекистон томонидан қӯллаб-қувватланган.

Музокаралар давомида эришилган келишувлар охирги икки ӯн йилликда икки давлат муносабатларининг табиий ривожланишига тӯсиқ бӯлган, ӯз ечимини излаётган бир қатор муаммоларнинг ҳал этилишида ишончли асос яратади.

Бугун чегарага доир баҳсли масалаларнинг барчаси ӯз ечимини топди ҳамда бу воқеийлик томонларга бу борадаги тегишли шартномани имзолашларига имкон яратди.

Тожикистон-Ӯзбекистон олий даражадаги музокаралари жараёнида эришилган яна бир муҳим натижалардан бири, бу томонлар фуқароларининг 30 кунгача муддатда визасиз борди-келдисини жорий қилишга доир қарор бӯлди.

Шу асосда томонлар Тожикистон ва Ӯзбекистон чегарасидаги барча чегара ӯтиш нуқталари фаолиятини босқичма-босқич қайта тиклаш тӯғрисидаги қарорнинг қабул қилинишига ҳам эришдилар.

«Ғалаба-Амузанг» темир йӯл участкасидаги ҳаракатнинг қайта тикланиши аҳамияти алоҳида таъкидланди. Бу ташаббус, нафақат, улкан иқтисодий таъсирга эга, балки уч ярим миллиондан ортиқ аҳоли яшайдиган Тожикистон жанубий минтақасининг ижтимоий-иқтисодий ҳолатининг яхшиланиши омили эканлиги айтиб ӯтилди.

Музокаралар давомида эришилган келишувлар, шунингдек, айни пайтда икки мамлакат пойтахтлари ӯртасидаги авиақатновлардан ташқари, бошқа шаҳарлар орасида автомобил ва ҳаво қатновларини яқин фурсатларда қайта тиклаш учун зарур асос яратди.

Ушбу натижалар асосида икки мамлакат фуқароларининг борди-келдиси осонлашиб, шунингдек, бундан кейин икки биродар халқнинг янада яқинлашуви, савдо-иқтисодий ҳамкорлик даражасини ошириш, маданий-гуманитар ва томонларнинг бошқа алоқалари ривожланишига ёрдам беради.

Музокаралар жараёнида давлатлараро му-носабатлар, савдо-иқтисодий алоқаларнинг фаоллашувига ёрдам берувчи икки мамлакат минтақалари ӯртасидаги алоқаларни ривожлантириш алоҳида таъкидланди.

Томонлар охирги пайтларда савдо оборотининг олти бараварга ошганлигидан қони-қиш изҳор этиб, яқин келажакда унинг ҳажмини ярим миллиард долларга етказиш ниятида эканликларини қайд қилишди.

Томонлар келажакда маданий-гуманитар соҳадаги ҳамкорликларни жонлантириш зарурлигини таъкидлашди. Шу асосда классик ва замонавий адиблар асарларини икки мамлакат давлат тилларига таржима қилиш, Ӯзбекистон ва Тожикистон умумтаълим муассасаларида тожик ва ӯзбек тилларини ӯқитиш ва ӯрганиш даражасини юксалтириш борасида сӯз юритилди.

Икки мамлакат Бошлиқлари томонлар ӯртасидаги юқори сиёсий ишонч ва ҳамкорликларни янада кенгайтириш борасидаги интилишларни инобатга олган ҳолда, Тожикистон-Ӯзбекистон муносабатларини ҳуқуқий жиҳатдан расмийлаштириш билан боғлиқ масалаларни давлатлараро стратегик шерикчилик даражасига чиқириш ниятида эканликларини баён этишди.

Шунга боғлиқ ҳолда, томонлар, нафақат, муштарак ишлар натижасини қонуний муносабатлар доирасида такомиллаштиради, балки уларни ривожлантиришнинг асосий йӯналишларини узоқ муддатли, жумладан, хавфсизликни таъминлаш ва бугунги кун таҳдидларига қарши курашиш соҳаларида белгилайди.

Тожикистон ва Ӯзбекистон Президентлари бугунги ташриф икки томон муносабатларида янги саҳифа очиб, икки мамлакат халқларининг асл манфаатларини янада ривожлантириш учун замина яратишини айтиб ӯтишди.

Учрашув сӯнгида, Ӯзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Тожикистон Жумҳурияти Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмонни ушбу мамлакатга давлат ташрифи билан боришга таклиф этди. Таклиф мамнуният билан қабул қилинди.

Музокаралар охирида Тожикистон ва Ӯзбекистон ҳамкорликларининг асосий соҳаларини қамраб олувчи 27та шартномани имзолаш маросими бӯлиб ӯтди.

Тожикистон Жумҳурияти Президенти ва Ӯзбекистон Республикаси Президенти Азалий дӯстлик ва яхши қӯшничилик тӯғрисидаги қӯшма баёнот ҳамда Тожикистон ва Ӯзбекистон давлат чегарасидаги алоҳида участкаларга доир давлатлараро шартномани имзолашди.

Икки давлат Бошлиқлари олдида қуйидаги ҳукуматлараро ва давлатлараро ҳужжатлар имзоланди:

—Тожикистон Жумҳурияти Ҳукумати ва Ӯзбекистон Республикаси Ҳукумати ӯртасида халқаро автомобил алоқалари тӯғрисидаги келишув;

—Тожикистон Жумҳурияти Ҳукумати ва Ӯзбекистон Республикаси Ҳукумати ӯртасида авиақатновлар тӯғрисидаги келишув;

—Тожикистон Жумҳурияти Ҳукумати ва Ӯзбекистон Республикаси Ҳукумати ӯртасида «Фарҳод» тӯғони фаолиятини таъминлашдаги ҳамкорлик тӯғрисидаги келишув;

—Тожикистон Жумҳурияти Ҳукумати ва Ӯзбекистон Республикаси Ҳукумати ӯртасида фуқароларнинг ӯзаро сафарларига доир келишув;

—Тожикистон ва Ӯзбекистон ташқи ишлар вазирликлари ӯртасидаги ҳамкорлик дастури;

—Душанбе шаҳар давлат ҳокимияти ижроия органи ва Тошкент шаҳар ҳокимлиги ӯртасида савдо-иқтисодий ва маданий-гуманитар соҳаларда ҳамкорликка доир келишув;

—Тожикистон Жумҳурияти Ҳукумати ва Ӯзбекистон Республикаси Ҳукумати ӯртасида икки карра солиқ солиш четланиш ҳамда даромад ва сармоядан солиқ тӯлашдан бӯйин товлашнинг олдини олиш тӯғрисидаги келишув;

—Тожикистон Жумҳурияти Ҳукумати ва Ӯзбекистон Республикаси Ҳукумати ӯртасида молиявий ҳамкорликка доир келишув;

—Тожикистон Жумҳурияти Ҳукумати ва Ӯзбекистон Республикаси Ҳукумати ӯртасида икки давлат ҳудудида ҳарбий, махсус юклар ва ҳарбий контингент транзитига доир ҳамкорлик тӯғрисидаги келишув;

—Тожикистон Жумҳурияти Мудофаа вазирлиги ва Ӯзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги ӯртасида ҳарбий ҳамкорликлар тӯғрисидаги келишув;

—Тожикистон Жумҳурияти Ҳукумати ва Ӯзбекистон Республикаси Ҳукумати ӯртасида фуқаролар мудофааси, фавқулодда ҳолатларнинг олдини олиш ва оқибатларини бартараф этиш соҳасида ҳамкорликка доир келишув;

—Тожикистон Жумҳурияти Ҳукумати ва Ӯзбекистон Республикаси Ҳукумати ӯртасида минтақалараро ҳамкорликка доир келишув;

—Тожикистон Жумҳурияти Ҳукумати ва Ӯзбекистон Республикаси Ҳукумати ӯртасида сармоядорликни рағбатлантириш ва икки томонлама ҳимоялаш тӯғрисидаги келишув;

—Тожикистон Жумҳурияти ва Ӯзбекистон Республикаси ӯртасида хавфсизлик ва жиноятчиликка қарши кураш соҳасида ҳамкорлик тӯғрисидаги келишув;

—Тожикистон Жумҳурияти Ҳукумати ва Ӯзбекистон Республикаси Ҳукумати ӯртасида олий таълим ва илм соҳасида ҳамкорлик тӯғрисидаги келишув;

—Тожикистон Жумҳурияти Ҳукумати ҳузуридаги Меъморчилик ва қурилиш комитети ва Ӯзбекистон Республикаси Давлат меъморчилик ва қурилиш комитети ӯртасида ҳамкорлик тӯғрисидаги келишув;

—Тожикистон Жумҳурияти Соғлиқни сақлаш ва аҳолини ижтимоий ҳимоялаш вазирлиги ва Ӯзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ӯртасида соғлиқни сақлаш ва аҳолини ҳимоялаш соҳасида ҳамкорлик тӯғрисидаги келишув;

—Тожикистон Жумҳурияти Ҳукумати ва Ӯзбекистон Республикаси Ҳукумати ӯртасида 1996 йилнинг 10 январида имзоланган эркин савдо тӯғрисидаги келишувга маҳсулотларни эркин савдо тизимидан тӯхтатишга оид протокол;

—Тожикистон Жумҳурияти Ҳукумати қошидаги Божхона хизмати ва Ӯзбекистон Республикаси Давлат божхона хизмати ӯртасида Тожикистон Жумҳурияти ва Ӯзбекистон Республикаси ӯртасида маҳсулот ва автомобил воситаларини ӯтказиш пайтида божхона амалиётларини соддалаштириш тартибини ташкил этиш тӯғрисида ҳамкорликка доир келишув;

—Тожикистон Жумҳурияти Ҳукумати қошидаги Божхона хизмати ва Ӯзбекистон Республикаси Давлат божхона хизмати ӯртасида Тожикистон Жумҳурияти ва Ӯзбекистон Республикаси ӯртасида икки томонлама савдода маҳсулотлар ӯтказиш борасида ӯзаро маълумот алмашиш тӯғрисида протокол;

—Тожикистон Жумҳурияти Ҳукумати ва Ӯзбекистон Республикаси Ҳукумати ӯртасида сайёҳлик соҳасида ҳамкорликка доир келишув;

—Тожикистон Жумҳурияти Қишлоқ хӯжалиги вазирлиги ва Ӯзбекистон Республикаси Қишлоқ хӯжалиги вазирлиги ӯртасида қишлоқ хӯжалиги соҳасида ҳамкорликка доир келишув;

—Тожикистон Жумҳурияти Ҳукумати ва Ӯзбекистон Республикаси Ҳукумати ӯртасида чегара вакилликлари фаолияти тӯғрисидаги келишув;

—Тожикистон Жумҳурияти Ички ишлар вазирлиги ва Ӯзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ӯртасида ҳамкорлик дастури;

—Тожикистон Жумҳурияти Президенти ҳузуридаги Стратегик тадқиқотлар маркази ва Ӯзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Стратегик тадқиқотлар ва минтақалараро институти ӯртасида меморандум.

Ҳужжатларни имзолаш маросимидан кейин, давлатлар Бошлиқлари муҳтарам Эмомали Раҳмон ва Шавкат Мирзиёев кенг журналистлар доираси учун матбуот конференцияси ӯтказишди.

Манба: www.prezident.tj

СУРОҒА

Маҳаллаи 20, бинои Кохи матбуот, 6 ошёна

E-mail: Этот адрес электронной почты защищен от спам-ботов. У вас должен быть включен JavaScript для просмотра.

Телефон: