Автор: Суғд Ҳақиқати Категория: СИЁСАТ
Дата публикации Просмотров: 1685
Печать

2018 йилнинг 9-10 март кунлари Тожикистон Жумҳурияти Президенти Эмомали Раҳмон таклифи билан Ӯзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Тожикистон Жумҳуриятига давлат сафари бӯлиб ӯтди.

Очиқ, дӯстона ва яратувчанлик муҳитида ӯтган самарали мулоқотлар чоғида давлатлар бошлиқлари Тожикистон Жумҳурияти ва Ӯзбекистон Республикаси ӯртасидаги муносабатларнинг ҳозирги ҳолати, сиёсий, савдо-иқтисодий, транспорт-коммуникацион, маданий-гуманитар ва бошқа соҳаларда кӯп қиррали икки томонлама ҳамкорликларни келгусида кенгайтириш ва юксалтириш истиқболлари ҳамда ӯзаро манфаатга эга бӯлган долзарб минтақавий ва халқаро муаммоларни батафсил муҳокама қилишди.

 

Давлатлар Бошлиқлари сӯнгги йилларда эришилган давлатлараро мулоқотларнинг юқори даражаси ҳамда икки мамлакат ӯртасида кӯзга ташланаётган ҳамкорликлар тараққиётининг ижобий ӯсишини қониқиш билан қайд қилишди. Икки мамлакатнинг дӯстлик, яхши қӯшничилик ва ӯзаро ҳурмат анъаналарига асосланган кӯп асрлик тарихий ва халқлар маданий умумийлигидан келиб чиқиб, Тожикистон ва Ӯзбекистон ӯртасида ӯзаро самарали ҳамкорликлар икки мамлакат халқларининг узоқ муддатли манфаатларига жавоб бериши ҳамда бутун Марказий Осиё минтақасида тинчлик, барқарорлик, хавфсизлик ва устувор тараққиётни таъминлашда муҳим омил ҳисобланишига ишонч билдириш, умумқабул қилинган анъаналар ва халқаро ҳуқуқ меъёрлари, БМТ Низомномаси мақсад ва принциплари, жумладан, мустақиллик, озодлик, ҳудудий яхлитлик, чегаралар бузилмаслиги, бир-бирининг ички ишларига аралашмаслик, тенгҳуқуқлик ва ӯзаро фойдали принципларига тарафдорликни яна бир марта тасдиқлаган ҳолда, тожик-ӯзбек муносабатларини келгусида кенгайтириш ва чуқурлаштириш, эришилган келишувларнинг ӯз вақтида ва тӯлиқ амалга татбиқ этилишини таъминлашга интилган ҳолда қуйидагиларни баён этади:

1. Давлатлар Бошлиқлари тинчлик ва барқарорликни сақлаш ва мустаҳкамлаш, бутун минтақа тараққиёти ва гуллаб-яшнашини таъминлаш учун юксак масъулиятни чуқур ҳис этиб, 2000 йилнинг 15 июнидан Тожикистон Жумҳурияти ва Ӯзбекистон Республикаси ӯртасида абадий дӯстлик тӯғрисидаги келишув бандларига таянган ҳолда, Тожикистон Жумҳурияти ва Ӯзбекистон Республикаси ӯртасида анъанавий дӯстлик, яхши қӯшничилик ва ҳамкорлик муносабатларини бундан кейин ҳам барча томонлама ривожлантириш ва мустаҳкамлаш борасида ӯз қатъиятларини тасдиқлайдилар.

Давлатлар Бошлиқлари ташриф чоғида Тожикистон Жумҳурияти ва Ӯзбекистон Республикаси ӯртасида тожик-ӯзбек давлат чегараси алоҳида участкалари тӯғрисида шартноманинг имзоланиши бунга хизмат қилишига ишонч билдиришди.

Давлатлар Бошлиқлари Тожикистон Жумҳурияти ва Ӯзбекистон Республикаси ӯртасида давлат чегарасини дӯстлик, яхши қӯшничилик ва ҳамкорлик чегарасига айлантириш муҳимлигини қайд қилишди. Бу икки дӯст халқнинг ҳаётан муҳим манфаатларига жавоб беради.

2. Томонлар конструктив сиёсий мулоқотнинг икки давлат ӯртасида муносабатларни босқичма-босқич кенгайтириш аҳамиятини таъкидлар эканлар, алоқаларни келгусида олий, юқори ва бошқа даражаларда кенгайтириш тарафдори эканликларини билдиришди.

Президентлар узоқ муддатли ҳамкорликлар ҳуқуқий асосларини келгусида ривожлантириш ва ӯзаро алоқаларнинг барча йӯналишларида мавжуд катта иқтидорни ҳар томонлама амалга татбиқ этиш мақсадида яқин келажакда икки давлат ӯртасида стратегик шерикчилик тӯғрисида шартномани ишлаб чиқишга келишиб олишди.

3. Тожикистон Жумҳурияти Президенти Эмомали Раҳмон Ӯзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев томонидан Ӯзбекистонда мамлакат иқтидорини мустаҳкамлаш, миллий иқтисодиётни ривожлантириш, халқ фаровонлигини юксалтириш ва мамлакат халқаро нуфузини мустаҳкамлаш бӯйича олиб борилаётган кенг миқёсли ӯзгаришларни қӯллаб-қувватлашини изҳор қилди.

Тожикистон Жумҳурияти раҳбарияти Ӯзбекистон Республикасининг минтақавий ҳамкорликларни фаоллаштириш, хусусан, Марказий Осиё давлатлари бошлиқларининг маслаҳат-учрашувларини мунтазам асосда ташкил этиш бӯйича ташаббусларини қӯллаб-қувватлади.

4. Ӯзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Тожикистон Жумҳурияти Президенти Эмомали Раҳмоннинг Тожикистон ижтимоий-иқтисодий тараққиётини таъминлаш ва минтақавий хавфсизликни мустаҳкамлаш бӯйича саъй-ҳаракатларини қӯллаб-қувватлашини айтди.

Ӯзбекистон раҳбарияти Тожикистоннинг 2018-2028 йиллар «Сув устувор тараққиёт учун» амалиёт халқаро ӯн йиллиги тӯғрисидаги ташаббусини қӯллаб-қувватлашини билдирди.

5. Президентлар Тожикистон Жумҳурияти ва Ӯзбекистон Республикаси ӯртасида ӯзаро самарали савдо-иқтисодий ҳамкорликларни келгусида кенгайтиришнинг стратегик хусусиятини қайд қилишди.

Томонлар ӯзаро савдода кӯзга ташланаётган ижобий ӯзгаришларни қониқиш билан таъкидлашиб, икки томонлама маҳсулот айирбошлаш ном-атамалар мажмуи диверсификацияси учун катта иқтидор мавжудлиги ва унинг ҳажмини яқин йилларда 500 миллион долларга етказишни қайд қилишди.

Шу муносабат билан томонлар ӯзаро савдо ном-атамалар мажмуини келгусида кенгайтириш муҳимлигини тасдиқлашди. Томонлар саноат кооперацияларини ривожлантириш, қӯшма корхоналар ва савдо уйлари ташкил этиш, ташқи савдо инфратузилмаси ва экспорт-импорт амалиётларини қӯллаб-қувватлаш механизмларини фаол ривожлантириш ҳамда ӯзаро асосда бизнес-форумлар ва саноат маҳсулотлари миллий кӯргазмаларини ӯтказиш учун катта иқтидор мавжудлигини таъкидлашди.

Томонлар иккала мамлакат иқтисодиётига сармояларни жалб этиш ва рағбатлантириш бӯйича биргаликда саъй-ҳаракат қилишади. Бу йӯналишда давлатлар бошлиқлари Тожикистон Жумҳурияти Ҳукумати ва Ӯзбекистон Республикаси Ҳукумати ӯртасида сармояларни рағбатлантириш ва икки томонлама ҳимоялаш тӯғрисида келишув имзоланишини маъқуллайдилар.

Томонлар 2017 йили Душанбе ва Тошкентда икки томонлама миллий кӯргазмалар ва бизнес-форумларнинг муваффақиятли ӯтказилганини таъкидлашди. Бу иш давралари ӯртасида алоқалар кенгайиши ва савдо келишувлари ҳамда шартномалари салмоқли пакети имзоланишига ҳисса қӯшди.

Душанбе шаҳрида ӯтган ташриф доирасида олий даражада ташкил этилган «Ӯзбекистонда ишлаб чиқарилган» кӯргазмаси ва қӯшма тожик-ӯзбек бизнес-форуми юқори баҳоланди.

Икки давлат Бошлиқлари 2018 йилнинг 10 январ куни Душанбе шаҳрида бӯлиб ӯтган савдо-иқтисодий ҳамкорликлар бӯйича ҳукуматлараро комиссия бешинчи мажлиси натижаларига ижобий баҳо беришиб, унинг ролини келгусида савдо-иқтисодий ва маданий-гуманитар ҳамкорликларни ривожлантириш бӯйича масалалар бутун комплексини ҳал этишнинг самарали механизми сифатида кучайтириш ҳамда ӯзаро алоқаларнинг янги истиқболли йӯналишларини белгилаш зарурлигини қайд қилишди.

Томонлар икки давлат минтақалари ӯртасида савдо-иқтисодий, илмий-техник ва маданий-гуманитар соҳалардаги алоқаларни Тожикистон Жумҳурияти Ҳукумати ва Ӯзбекистон Республикаси Ҳукумати ӯртасида ушбу ташриф чоғида имзоланган минтақалараро ҳамкорликлар тӯғрисидаги келишувга мувофиқ кенгайтиришу чуқурлаштириш зарурлигини таъкидлашди.

6. Давлатлар Бошлиқлари икки мамлакатнинг биргаликдаги транспорт-коммуникацион имкониятлари ва транзит иқтидорини ҳар томонлама амлага татбиқ этишга алоҳида аҳамият беришиб, тегишли идораларга транспорт алоқалари соҳасидаги ҳамкорликларни жонлантириш, мавжуд транзит автомобил, темир, авиацион йӯналишларни қайта тиклаш, янгиларини ишлаб чиқиш топшириғини беришди.

2017 йилнинг апрел ойида Тошкент ва Душанбе шаҳарлари ӯртасида тӯғридан-тӯғри авиапарвозларнинг очилиши Президентлар томонидан катта қониқиш билан қайд қилинди.

Суҳбатдошлар икки мамлакат ӯртасида аввалги автомобил, темир йӯллари ва авиапарвозларни қайта тиклаш ҳамда янгиларини очиш Тожикистон ва Ӯзбекистон ӯртасида маданий-гуманитар ва савдо-иқтисодий муносабатларни фаоллаштиришга ҳисса қӯшишини таъкидлашди.

Тожикистон Жумҳурияти ва Ӯзбекистон Республикаси темир йӯллари иштирокида ташқи савдо юкларини ташишга рақобатбардош тарифларни шакллантириш масалалари бӯйича келгусидаги ҳамкорликлар амалдаги транспорт коридорлари самарали юкланишини таъминлашга имкон яратиши таъкидланди.

Бу борада икки давлат Бошлиқлари «Ғалаба-Амузанг» участкасида темир йӯл алоқалари қайта тикланганини маъқуллайдилар.

7. Иккала давлат Раҳбарлари маданий-гуманитар соҳа, тӯғридан-тӯғри алоқаларни ривожлантириш ҳамда илмий муассасалар, таълим муассасалари, оммавий ахборот воситалари, ижодий ва спорт жамоалари, ёшлар ва аёллар ташкилотлари, касаба иттифоқлари ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтлари ӯртасида тажриба алмашишда ҳамкорликнинг истиқболли хусусиятини қайд қилишди.

Давлатлар Бошлиқлари томонидан 2017 йили Ӯзбекистон Республикасининг Тожикистон Жумҳуриятида Маданият кунлари ва Тожикистон Жумҳуриятининг Ӯзбекистон Республикасида Маданият кунлари муваффақиятли ӯтказилганига юқори баҳо берилди.

Давлатлар Бошлиқлари маориф ва илм соҳасида ӯзаро муносабатларни кенгайтириш, жумладан, икки мамлакат олий таълим муассасалари ва Фанлар Академиялари ӯртасидаги ҳамкорликларни ривожлантириш муҳимлигини таъкидлашди.

Томонлар илмий ва педагогик кадрларни тайёрлаш, тадқиқотчилар, мутахассислар, профессор-ӯқитувчи кадрлар ва студентлар ҳамда маълумот, малака ва илмий даража тӯғрисидаги ҳужжатларни икки томонлама эътироф этиш масалалари бӯйича ахборот алмашиш соҳасида ӯзаро ҳамкорлик қилишади ҳамда қулай шароитлар яратишади.

8. Томонлар она тили, маданият, анъана ва урф-одатларни сақлаш ва ривожлантириш ишида икки давлат ҳудудида миллий маданий марказлар фаолияти учун бундан кейин ҳам қулай шароитлар яратишиб, бир давлатнинг бошқа давлат ҳудудида бӯлган фуқароси ҳуқуқ ва манфаатларини таъминлаш бӯйича чора-тадбирлар қабул қилишда давом этишади.

Икки мамлакат Президентлари Ӯзбекистонда тожик тили ва Тожикистонда ӯзбек тилини ӯрганиш ва ӯқитишни такомиллаштириш, тожик ва ӯзбек тилидаги ӯрта умумтаълим муассасалари тармоқларини кенгайтириш, ӯқув ва бадиий адабиётлар, даврий нашрлар ва илмий мақолаларни алмашиш бӯйича ҳамкорликларни йӯлга қӯйиш, адабиёт классиклари ва икки мамлакат замонавий адабиёт вакиллари асарлари таржимасини қӯллаб-қувватлаш масалаларига эътибор қаратишади.

Тожикистон томони икки халқнинг атоқли намояндалари Абдураҳмон Жомий ва Алишер Навоий ҳайкаллари ӯрнатилиши ҳамда замонавий тожик адабиёти асосчиси Садриддин Айнийнинг Самарқанддаги музейи реконструкциясини яхши қабул қилди.

Ӯзбекистон томони, ӯз навбатида, Тожикистон Жумҳурияти Ҳукуматининг Душанбе шаҳрида Алишер Навоий номидаги боғ бунёд этиш ҳамда у ерга Абдураҳмон Жомий ва Алишер Навоий ёдгорликларини ӯрнатиш қарорини яхши қабул қилди.

9. Томонлар тожик-ӯзбек давлат чегараси орқали чегара ӯтиш нуқталари фаолияти қайта тикланганини маъқуллашиб, уларнинг тӯлиқ фаолияти иккала халқ манфаатларига хизмат қилиши, икки томонлама муносабатларнинг келгусидаги тараққиёти учун қулай шароитлар яратишини қайд қилишди.

Давлатлар Бошлиқлари икки давлат фуқароларининг ӯзаро сафарлари учун 30 кунгача визасиз режим жорий этилишини қониқиш билан таъкидлашди, бу Тожикистон ва Ӯзбекистон халқлари ӯртасида алоқалар мустаҳкамланишига ҳисса қӯшади.

10. Президентлар терроризм ва экстремизм, наркотик моддалар ноқонуний савдоси, уюшган трансмиллий жиноятчилик, қурол-яроқлар ноқонуний савдоси, оммавий қирғин қуроллар тарқалиши, ноқонуний муҳожирлик ҳамда минтақавий ва халқаро хавфсизликка бошқа таҳдид ва хатарларга қарши кураш соҳасидаги ҳамкорликларни ҳам икки томонлама ва ҳам халқаро форматда мустаҳкамлаш, ӯз ҳудудларида Томонлар миллий хавфсизлик манфаатларига қарши йӯналтирилган ҳуқуқбузарлик фаолиятини амалга оширишга йӯл қӯймасликка тайёрликларини тасдиқлашди.

Ушбу мақсадларда Тожикистон ва Ӯзбекистон тегишли тузилмалари маслаҳат-кенгашларини ӯтказиш орқали ӯзаро алоқаларни такомиллаштириш бӯйича зарур чора-тадбирлар қабул қилинади.

11. Икки давлат Бошлиқлари ҳарбий ва ҳарбий-техник соҳалар ҳамда ӯзаро самарали ҳарбий таълим соҳасида ҳамкорликларни ривожлантиришга тайёрликларини тасдиқлашди.

12. Президентлар икки мамлакат чегара ҳудудларида муҳандислик тӯсиқлари қитъаларини зарарсизлантириш масалалари бӯйича тожик-ӯзбек қӯшма ишчи гуруҳи ташкил этилишини маъқуллашиб, ушбу ишни 2018-2019 йилларда тугатиш зарурлигини таъкидлашди.

13. Президентлар фавқулодда ҳолатларнинг олдини олиш оқибатларини бартараф этиш соҳасида ҳамкорликларни чуқурлаштириш, амалий алоқаларни кенгайтириш ва аниқ чора-тадбирларни амалга татбиқ этиш муҳимлигини таъкидлашди.

14. Томонлар Марказий Осиёда тинчлик, барқарорлик, хавфсизлик ва устувор тараққиётни таъминлаш долзарб масалалари бӯйича мавқеларининг мувофиқлиги ёки яқинлигини тасдиқлашди.

Давлатлар Бошлиқлари Марказий Осиёда минтақа ичкариси муаммолари бутун мажмуини ҳал этиш фақат минтақа давлатларининг ӯзлари томонидан очиқ ва яратувчан мулоқот орқали тенгҳуқуқлилик, ӯзаро фойда, эҳтиром ва бир-бирининг манфаатларини ҳисобга олган ҳолда амалга оширилиши зарурлигини қайд қилишди.

15. Президентлар сув-энергетик захиралардан минтақанинг барча давлатлари манфаатларини ҳисобга олган ҳолда фойдаланиш Марказий Осиёда фаровонликнинг муҳим омилларидан бири ҳисобланишини қайд қилишди. Очиқ мулоқотнинг аҳамияти, ӯзаро тушунишни мустаҳкамлаш ва яратувчан ҳамкорликларни ривожлантириш, адолатли ва ақл-идрокка асосланган йӯлларни излаш муҳимлиги таъкидланди.

Томонлар сув захираларидан унумли ва адолатли фойдаланиш соҳасида минтақавий шерикчиликни ривожлантиришдан ӯзаро манфаатдорликларини изҳор этишиб, мавжуд ва қурилаётган гидроэнергетик иншоотларнинг сув-энергетик муаммоларни ҳал этиш учун муҳим аҳамиятини қайд қилишди.

Бу борада Ӯзбекистон томони Тожикистон Жумҳуриятида гидроэнергетик иншоотлар, жумладан, Роғун ГЭСи қурилишида бундай иншоотлар қурилиши бӯйича умумқабул қилинган халқаро меъёрлар ва стандартларни ҳисобга олган ҳолда иштирок этиш имкониятини ҳар томонлама кӯриб чиқишга тайёрлигини билдирди.

Давлатлар Бошлиқлари минтақа барча давлатлари манфаатларини ҳисобга олган ҳолда яратувчан мулоқотни йӯлга қӯйишга ҳисса қӯшувчи Марказий Осиё трансчегаравий сув захираларидан комплексли ва самарали фойдаланиш бӯйича ҳуқуқий механизмларни такомиллаштириш зарурлигини қайд қилишди.

Томонлар Марказий Осиё халқаро экологик форуми (2018 йилнинг 5-8 июн кунлари Тошкент шаҳрида) ҳамда 2018-2028 йиллар «Сув устувор тараққиёт учун» амалиёт халқаро ӯн йиллиги бӯйича олий даражадаги халқаро конференция (2018 йилнинг 20-22 июн кунлари Душанбе шаҳри) ӯтказилишини маъқуллайдилар.

16. Президентлар халқаро ишларда ҳар қандай зиддият ва келишмовчиликлар фақат сиёсий йӯл билан, сӯзлашувлар ва бошқа тинч воситалар, Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Низомномасида ӯз аксини топган халқаро ҳуқуқ ва принциплар, умумқабул қилинган меъёрларига риоя этган ҳолда ҳал этилиши борасида бир фикрдадирлар.

Томонлар халқаро майдонда икки томонлама алоқаларни давом эттириш ва мустаҳкамлаш учун катта имкониятлар борлигини таъкидлашиб, Тожикистон ва Ӯзбекистон ҳамкорликларини Бирлашган Миллатлар Ташкилоти, Мустақил Давлатлар Ҳамдӯстлиги, Шанхай Ҳамкорлик Ташкилоти, Ислом Ҳамкорлик Ташкилоти ҳамда бошқа халқаро ташкилотлар доирасида бундан кейин ривожлантиришга икки томонлама ҳаракат қилишларини билдиришди.

Президентлар БМТ глобал хавфсизликни қӯллаб-қувватлашга ҳисса қӯшувчи универсал халқаро тузилма ҳамда давлатлараро ва халқаро муаммоларни ҳал этиш учун асосий майдон бӯлиб қолаётгани борасида бир фикрдадирлар. Томонлар унинг марказий мувофиқлаштирувчи ролини халқаро муносабатларни мустаҳкамлаш тарафдори эканликларини тасдиқлашди.

Томонлар Афғонистон бӯйича «Тинчлик жараёни, хавфсизлик соҳасида ҳамкорликлар ва минтақавий муносабатлар» юқори даражадаги халқаро конференция (2018 йилнинг 26-27 март кунлари Тошкентда) ҳамда терроризм ва радикализмга қарши кураш масалалари бӯйича юқори даражадаги халқаро конференция (2018 йилнинг 3-4 май кунлари Душанбе шаҳрида) ӯтказилишини маъқуллайдилар.

Тожикистон томони Ӯзбекистон томонининг БМТ Бош Ассамблеясининг «Марказий Осиё минтақасида тинчлик, барқарорлик ва устувор тараққиётни таъминлаш бӯйича минтақавий ва халқаро ҳамкорликларни мустаҳкамлаш» ва «Маорифпарварлик ва диний чидамлилик» резолюцияси ишлаб чиқиш ва илгари суриш ҳамда БМТнинг ёшлар ҳуқуқлари тӯғрисидаги Конвенцияси тӯғрисидаги ташаббусларини қӯллаб-қувватлади.

Томонлар Тожикистоннинг 2018 йили МДҲга раислигини ҳисобга олган ҳолда, уни ӯзаро самарали ҳамкорликларни ривожлантиришнинг амалий майдонига айлантириш учун ҳамдӯстлик механизмларидан янада самаралироқ фойдаланишдан икки томонлама манфаатдорликларини изҳор қилишди.

Ӯзбекистон томони Тожикистон томонининг Душанбе шаҳрида Шанхай Ҳамкорлик Ташкилотининг Наркотикларга қарши марказини ташкил этиш тӯғрисидаги ташаббусини қӯллаб-қувватлади.

Тожикистон томонига Ӯзбекистон томонининг Шанхай Ҳамкорлик Ташкилоти мамлакатлари темир йӯл маъмуриятлари бошлиқларининг мунтазам учрашувларини ӯтказиш ва ШҲТга аъзо давлатлар бошлиқларининг ёшларга қӯшма мурожаати қабул қилиниши тӯғрисидаги ташаббусини қӯллаб-қувватлагани учун миннатдорчилик билдирилди.

Президентлар икки мамлакатнинг Ислом Ҳамкорлик Ташкилоти доирасидаги ӯзаро конструктив алоқаларига юқори баҳо беришди. Тожикистон томони Ӯзбекистон томонининг 2020 йили Ӯзбекистонда Ислом Ҳамкорлик Ташкилотининг илм ва технологиялар бӯйича иккинчи саммитини ӯтказиш тӯғрисидаги таклифини қӯллаб-қувватлади.

17. Давлатлар Бошлиқлари томонлар ӯртасида имзоланган икки томонлама ҳужжатларнинг ӯз вақтида ва виждонан ижроси тарафдори эканликларини билдиришиб, тожик-ӯзбек муносабатларини ӯзаро манфаатли бӯлган соҳаларда жонлантириш мақсадида шартнома-ҳуқуқий базани келгусида такомиллаштириш ҳамда кенгайтиришни мақсадга мувофиқ, дея баҳолашди.

Томонлар Ӯзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг давлат ташрифи натижаларидан қониқиш билдиришиб, бӯлиб ӯтган сӯзлашувлар ва ташриф чоғида имзоланган ҳужжатлар турли соҳаларда ӯзаро самарали икки томонлама ҳамкорликларнинг келгусида ривожланишига янги туртки бериши ҳамда давлатлараро муносабатларнинг ҳар томонлама чуқурлашувига салмоқли ҳисса қӯшишини қайд қилишди.

18. Ӯзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Тожикистон Жумҳурияти Президенти Эмомали Раҳмон, бутун тожик халқига Ӯзбекистон делегациясига кӯрсатилган меҳмондӯстлик, самимий ва дӯстона қабул учун миннатдорчилик билдириб, Тожикистон Жумҳурияти Президенти Эмомали Раҳмонни Ӯзбекистон Республикасига жавобан давлат ташрифи билан боришга таклиф қилди. Ташрифнинг аниқ муддати дипломатик каналлар орқали келишилади.

Тожикистон Жумҳурияти Президенти Эмомали РАҲМОН

Ӯзбекистон Республикаси Президенти Шавкат МИРЗИЁЕВ

СУРОҒА

Маҳаллаи 20, бинои Кохи матбуот, 6 ошёна

E-mail: Этот адрес электронной почты защищен от спам-ботов. У вас должен быть включен JavaScript для просмотра.

Телефон: