Автор: Суғд Ҳақиқати Категория: СИЁСАТ
Дата публикации Просмотров: 2010
Печать

2018 йилнинг 19 июлида Суғд вилояти давлат ҳокимияти ижроия органи биносининг мажлислар залида Тожикистон Жумҳурияти Бош вазирининг биринчи ӯринбосари Давлатали Саид иштироки ва вилоят Раиси Ражаббой Аҳмадзода бошқарувида 2018 йилнинг биринчи олти ойлигида вилоят иқтисодий-ижтимоий соҳалари фаолияти якунига доир фаоллар йиғилиши бӯлиб ӯтди.

Йиғилишда вилоят Раиси ӯринбосарлари, вилоят давлат ҳокимияти ижроия органинг тизим бирлашмалари ва ҳуқуқни ҳимоя қилиш органлари раҳбарлари, шаҳар ва ноҳиялар, шаҳарча ва қишлоқ жамоатлари раислари ҳамда вилоят фаоллари қатнашдилар.

 

Фаоллар йиғилишини вилоят Раиси Ражаббой Аҳмадзода кириш сӯзи билан очди. Сӯнгра вилоят Раиси ӯринбосари Анвар Яъқубий «Вилоят иқтисодий-ижтимоий тараққиётининг 2018 йил биринчи олти ойлигидаги натижалари якуни» юзасидан чиқиш қилди.

-Вилоят давлат ҳокимияти ижроия органи жорий йилнинг олти ойида Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси-Миллат пешвоси, Тожикистон Жумҳурияти Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмоннинг оқилона сиёсатини амалга татбиқ этиш, Тожикистон Жумҳурияти Олий Мажлисига йӯлланган навбатдаги Паёмда ва вилоят шаҳар ва ноҳияларига бӯлган иш  сафарлари давомида белгиланган кӯрсатма ва топшириқларни бажариш учун бир қатор тадбирларни амалга оширди,-дея таъкидлади вилоят Раиси ӯринбосари.

Таҳлиллар шуни кӯрсатмоқдаки, вилоят иқтисодий-ижтимоий кӯрсаткичларининг аксари ӯтган йилнинг шу даврига нисбатан ижобий бӯлган. Вилоят иқтисодий-ижтимоий тараққиёти таъминланган.

Саноат соҳасининг вилоят минтақавий маҳсулот мажмуидаги улуши йилдан-йилга ошмоқда. Бу жорий йилнинг биринчи ярим йиллигида 34, 4 фоизни ташкил қилди. Вилоят минтақавий маҳсулот мажмуининг ӯсиш суръати 2018 йилнинг январ-июн ойларида 107,8 фоизга етди.

Унинг умумий ҳажми 7 миллиард 322,2 миллион сомонийга етказилди.

Жорий йилнинг олти ойи давомида вилоятда саноат маҳсулотларини ишлаб чиқариш ҳажми 4976,1 миллион сомонийга етказилган. Ӯсиш суръати ӯтган йилнинг шу даврига нисбатан 110,9 фоиз таъминланди. Бу даврда асосий эътибор импорт ӯрнини босувчи ва экспортга йӯналтирилган маҳсулотларни ишлаб чиқаришга қаратилди.

Бу даврда Хужанд, Бӯстон, Исфара, Истиқлол, Конибодом, Айний, Зафаробод, Ашт, Спитамен, Жаббор Расулов, Бобожон Fафуров шаҳар ва ноҳиялари ӯтган йилнинг шу даврига нисбатан ишлаб чиқариш тараққиётини 110,9-159,2 фоиз миқдорида таъминлаганлар.

Режага кӯра, 2018 йилда 1613та янги иш жойига эга 88та саноат корхонаси ва цехларни қуриш кӯзда тутилган. Белгиланган тадбирлар натижасида, 2018 йилнинг олти ойи давомида вилоят миқёсида 684та янги иш ӯрнига эга бӯлган 47та янги корхона ва цех ӯз фаолиятини бошлади.

Қайд қилиш керакки, жорий йилнинг олти ойи давомида вилоятда 293та янги иш ӯрнига эга 19та тикувчилик цехи ташкил қилинди. Жумладан, Деваштич ноҳиясида 5та, Ашт, Жаббор Расулов ва Бобожон Fафуров ноҳияларида 2тадан, Айний, Спитамен ва Хужандда 1тадан цех ишга туширилди.

Вилоят маориф бошқармаси маълумотига кӯра, 2018-2019 ӯқув йилида вилоят шаҳар ва ноҳияларидаги таълим муассасалари 301760 дона мактаб либосини тикиш учун тикувчилик цехлари билан тегишли шартномаларни имзолаган. Жорий йилнинг олти ойи давомида 166811 дона мактаб либоси тикилган. Бу олдинги йилнинг шу даврига нисбатан 2,7 баравар кӯпдир.

Вилоят деҳқонлари соҳа тараққиётини таъминлаш учун фойдали тадбирлар белгиладилар. Жорий йилнинг олти ойида маҳсулот ишлаб чиқариш ҳажми 1 миллиарду 881,3 миллион сомонийга етказилди.

Жорий йилда 272521,4 гектар майдонга экин экилган. Кӯплаб экинлар режаси таъминланган. 57193,6 гектар майдонга чигит қадалган. Бу кӯрсаткич ӯтган йилга нисбатан 6428,6 гектарга кӯпайган.      

2018 йилнинг олти ойи давомида ободончилик ва яратувчанлик ишларини жонлантириш учун вилоят ва шаҳар ҳамда ноҳиялар давлат ҳокимияти ижроия органи Асосий қурилиш идораси томонидан, шунингдек, маҳаллий сармояни жалб этиш билан бир неча байрам иншоотлари бунёд этилиб, Миллий Бирлик кунини нишонлаш чоғида Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси-Миллат пешвоси, Тожикистон Жумҳурияти Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон иштирокида фойдаланишга топширилди.

Йиғилишда, шунингдек, вилоят раҳбарияти томонидан маориф, соғлиқни сақлаш, маданият, ёшлар ва спорт, сайёхликни ривожлантириш ва бошқа соҳалар ҳолати кӯриб чиқилиб, чуқур таҳлил қилинди. Ишларни янада жонлантириш ва муносиб ютуқларни қӯлга киритиш, хусусан, Тожикистон Жумҳурияти давлат Истиқлолиятининг 30 йиллигини муносиб кутиб олиш учун кӯрсатма ва топшириқлар берилди.

Вилоят Раиси Ражаббой Аҳмадзода Хужанд, Панжакент, Мастчоҳ, Айний шаҳар ва ноҳиялари ҳамда бир қатор ташкилот ва муассаларнинг раҳбарларига иш юзасидан саволлар билан мурожаат қилиб, бир неча ишлаб чиқариш корхоналарининг фаолияти тӯхтагани, озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш юзасдан тадбирлар белгилаш, тадбиркорларнинг ҳиссаси ва бошқа муҳим масалалар ҳақида гапирди.

Шунингдек, вилоят Раиси масъуллар, вилоят тизимлари раҳбарлари, шаҳар ва ноҳиялар раисларини камчиликларни бартараф этиш йӯлида иш олиб боришга ундаб, Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси-Миллат пешвоси, Тожикистон Жумҳурияти Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмоннинг кӯрсатма ва топшириқларини хаётга татбиқ этиш ва Тожикистон Жумҳурияти давлат Истиқлолиятининг 30 йиллигини муносиб муҳнат ютуқлари билан кутиб олиш учун аниқ тадбирлар белгилаш зарурлигини айтди.

Йиғилишда мамлакат Бош вазири биринчи ӯринбосари Давлатали Саид ҳам сӯзга чиқиб, мамлакатнинг иқтисодий тараққиётида вилоятнинг муносиб ҳиссаси ҳақида гапирди. У вилоятнинг ижтимоий-иқтисодий ҳолатини таҳлил қилиб, экспорт ва импорт йӯналишидаги ишларни яхшилаш, саноат ва қишлоқ хӯжалиги соҳалари ривожи, ишлаб чиқариш корхоналари, хусусан, «Суғд» озод иқтисодий минтақасидаги корхоналарнинг самарали фаолияти тӯғрисида топшириқлар берди.

Вилоят Раиси Ражаббой Аҳмадзода йиғилиш сӯнгида Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси-Миллат пешвоси, Тожикистон Жумҳурияти Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон раҳнамолигида вилоятнинг шарафли халқи муносиб меҳнат муваффақиятларига эришиш учун саъй-ҳаракат қилиб, Тожикистон Жумҳурияти давлат Мустақиллигининг 30 йиллигини муносиб меҳнат ютуқлари билан кутиб олишларини айтди.

Суғд вилояти Раиси матбуот хизмати

СУРОҒА

Маҳаллаи 20, бинои Кохи матбуот, 6 ошёна

E-mail: Этот адрес электронной почты защищен от спам-ботов. У вас должен быть включен JavaScript для просмотра.

Телефон: