Автор: Суғд Ҳақиқати Категория: ВИЛОЯТ ЯНГИЛИКЛАРИ
Дата публикации Просмотров: 3142
Печать

Шу йилнинг 24 августида Суғд вилояти Раиси Ражаббой Аҳмадзода иштирокида “Хужанд шаҳрида жамоат транспортини ривожлантириш” лойиҳаси доирасида яна 25та йӯловчи ташиш автобуси аҳолига хизмат қилишни бошлади.

Йӯловчи ташиш автобуслари “Хужанд шаҳрида жамоат транспортини ривожлантириш” лойиҳасининг амалга татбиқ этилиши натижасида вилоят марказига олиб келинди. Бундан кӯзланган мақсад жамоат транспортларининг хизмат кӯрсатиш ҳолатини яхшилашдан иборатдир.

 

Мазкур лойиҳа Тожикистон Жумҳурияти Ҳукуматининг қӯллаб-қувватлаши билан ҳамда Европа тикланиш ва тараққиёт банки томонидан ажратилган 26 миллион АҚШ доллари миқдоридаги маблағ эвазига амалга оширилмоқда.

Вилоят Раиси янги автобусларни кӯздан кечирар экан, мазкур лойиҳа Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси-Миллат пешвоси, Тожикистон Жумҳурияти Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмоннинг қӯллаб-қувватлаши билан амалга татбиқ этилган бӯлиб, одамлар қатнови учун қулай шароит яратилганини таъкидлади. Янги автобуслар олдин олиб келинган автобусларга нисбатан катта бӯлиб, узунлиги 12 метрдир. Ҳар бир автобус 100дан ортиқ йӯловчини сиғдира олади. Шунингдек автобусларда ногиронлар чиқиб-тушишлари учун қулай имконият яратилган. «ЛИАЗ» тамғали янги ва замонавий автобуслар Россия Федерациясида ишлаб чиқарилган.

Мазкур лойиҳанинг иккинчи босқичи амалга ошиши билан автобуслар йӯналиши янада кенгайди. Автобуслар ҳаракати Хужанд шаҳрининг 34-маҳалласидан бошланиб, Бӯстон шаҳригача давом этади. Вилоят Раиси келгусида Гулистон шаҳрига ҳам автобуслар қатновини йӯлга қӯйишни уқтирди. Янги автобуслар ҳайдовчилари танлов асосида ишга қабул қилинганлар. Уларнинг барчаси тажрибали мутахассислардир.

Вилоят Раиси масъулларга янги автобусларнинг тизимли фаолиятини йӯлга қӯйиш ва йӯловчиларни ташишда бирор муаммо юзага келмаслигини уқтирди.

Янги ва замонавий автобуслар бугунги кун талабига мос равишда ишлаб чиқарилган бӯлиб, барча амалиёт электрон тарзда бажарилади. Масъуллар яқин келажакда электрон тӯлов тизимини йӯлга қӯйиш ниятидалар. Лойиҳанинг иккинчи босқичи амалга ошиши ортидан автобусларнинг умумий сони 50тага етди. Режага кӯра, йил охиригача яна 50та автобус олиб келинади.

Суғд вилояти Раиси матбуот хизмати

СУРОҒА

Маҳаллаи 20, бинои Кохи матбуот, 6 ошёна

E-mail: Этот адрес электронной почты защищен от спам-ботов. У вас должен быть включен JavaScript для просмотра.

Телефон: