Автор: Суғд Ҳақиқати Категория: ЖАМИЯТ
Дата публикации Просмотров: 536
Печать

 

Ашт ноҳиясидаги Пўлод Ниёзов номидаги 40-ўрта умумтаълим муассасида синфдан ташқари чора-тадбирлар ўтказишга катта эътибор қаратилади. Яқинда шу мактабни битириб, бугунги кунда чет давлатлар ва республикамиз олий ўқув юртларида таълим олаётган собиқ битирувчилар ўқитувчилар ва мактаб битирувчилари билан учрашдилар.

Учрашувда Абу Али ибн Сино номидаги Тожикистон Тиббиёт олийгоҳининг 1-курс талабаси Фотеҳ Ниёзов, Россия Федерацияси Чувашистон Республикасининг Чебоксар шаҳри Тиббиёт олийгоҳи талабаси Сафо Усмонбоев, академик Бобожон Fафуров номидаги Хужанд давлат университети талабалари Моҳрў Сулаймонова, Шарифа Қодирова, Хужанд шаҳар тиббиёт коллежи талабалари Мутриба Тўйчиева, Сабира Мирбоева, Меҳрона Мамажонова, Ширин Жамолиддинова, Муҳаммад ҳомидов, Мижгона Қодирова ўзлари таҳсил олаётган ўқув юртларининг шарт-шароитлари ва талабаларнинг ўзаро муносабатлари тўғрисида гапиришди.

Мактаб битирувчилари Абубакр Зиёмиддинов, Қоҳир Саидзода, Лайло Жалилова ва Фарангис Салоҳиддинова ўзларини қизиқтирган саволларга қониқарли жавоб олишди.

Учрашувда битирувчилар мактабда чуқур билим олиш, устозлар қадрига етиш зарурлигини айтишди.

Мҳмин Абдулла

СУРОҒА

Маҳаллаи 20, бинои Кохи матбуот, 6 ошёна

E-mail: Этот адрес электронной почты защищен от спам-ботов. У вас должен быть включен JavaScript для просмотра.

Телефон: