Автор: Суғд Ҳақиқати Категория: ВИЛОЯТ ЯНГИЛИКЛАРИ
Дата публикации Просмотров: 720
Печать

 

Бугунги обод ва фаровон юртимизга кўз тегмасин. Албатта, бу юртга бунёдкорлик ишлари ярашади. Бунёдкорлик ишлари юртимизнинг ҳар бир гўшасида амалга оширилмоқда. Мастчоҳ ноҳиясининг Чаноқ минтақасидан Ватанимиз пойтахти-Душанбе шаҳрига олиб борадиган автомобил шоҳ йўли Шаҳристон ноҳиясидан ўтган. Ноҳияга кираверишда шу йўлнинг ёқасида жойлашган у қадар кичик ҳам, катта ҳам бўлмаган сўлим қишлоқ бор.

Бу қишлоқ менинг Ватаним дебочаси бўлган Ваҳдат (илгариги Қайирма) қишлоғи бўлиб, уни «Полвонлар қишлоғи» деб ҳам аташади. ҳақиқатан ҳам, қишлоғимиз қадим-қадимдан ўзининг енгилмас полвонлари билан машҳурдир.

Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси-Милллат пешвоси, Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали РАҲМОНнинг «Соғлом авлод озод ва обод юртимиз тараққиётининг бош омилидир», деб айтган гапларидан руҳланган ҳамқишлоқларимиз спорт мажмуаси қурилишини бошлаб юборишди. Албатта, бу ишда ноҳиямиз раҳбарияти ва қишлоғимиз саховатли деҳқон ҳамда чорвадорларининг ҳиссаси катта эканлигини таъкидлаб ўтиш жоиз. Ушбу спорт мажмуасининг узунлиги 30 метр ва эни 19 метрдир. Қурилиш ишларига ташкилотчилик қилган мактабимиз директори А.Тўйчиев, маҳалла раиси Э.ҳақназаров ва бошқа фаолларнинг тинимсиз саъй-ҳаракатлари таҳсинга сазовордир.

Айтиш жоизки, бу ерда ёшларимиз спортнинг ҳар хил тури билан шуғулланадилар.

Халқаро спорт ассоциациясига яқин йилларда спортнинг «Белбоғли кураш» турини олимпиада ўйинларининг бир тури сифатида қабул қилиш масаласини кўриб чиқиш таклифи киритилди. Агар бу иш ижобий ечим топса, мен катта ишонч билан шуни айтаманки, қишлоғимиз ёшлари орасидан «Белбоғли кураш» бўйича жаҳон чемпионлари чиқади. Чунки уларнинг томирида бир пайтлар ҳам кўпкари, ҳам курашда йиғин тан олган раҳматли Расулберди ва унинг укаси раҳматли Худойберди полвон боболаримиз, кураш мусобақаларини кўтаринки руҳда олиб бориш маҳорати билан халқимиз қалбидан жой олган Анорқул полвон бобомиз қонлари оқмоқда. Қишлоғимиздан жуда кўп полвонлар ўтган. Мен фақат машҳурларини тилга олмоқчиман. Бир неча йиллар курашиб, кўкраги ерга тегмаган раҳматли Fафур полвон, давраларни ларзага солган Иброҳим полвон, раҳматли Аюб полвон, Алижон полвон ва Жума полвонларнинг, қолаверса, спортнинг бу турини санъат даражасига олиб чиққан Жўра полвон, Маъмур полвон ва Икром полвоннинг издошлари орамизда борлиги аниқдир. Демак, машҳур полвонларнинг авлоди бўлган, мана шундай замонавий спорт залларида чиниқаётган ёшларимиз орасидан келажакда юртимиз шарафини ҳимоя қилувчи енгилмас чемпионлар чиқмайди, деб ким айта олади?! Менимча, ҳеч ким!..

ЎКТАМ БОЙЖЎРАЕВ,

Шаҳристон ноҳияси

 

СУРОҒА

Маҳаллаи 20, бинои Кохи матбуот, 6 ошёна

E-mail: Этот адрес электронной почты защищен от спам-ботов. У вас должен быть включен JavaScript для просмотра.

Телефон: