Автор: Суғд Ҳақиқати Категория: ВИЛОЯТ ЯНГИЛИКЛАРИ
Дата публикации Просмотров: 382
Печать

 

Суғд вилояти Раиси Ражаббой Аҳмадзода Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазири Шавкат Ҳамроев билан мулоқот ўтказди.

Минтақа сув манбалари ва захираларидан фойдаланиш бўйича ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинган ушбу мулоқотда Тожикистон Республикаси Энергетика ва сув захиралари вазири Далер Жумъа ҳам қатнашди.

Вилоят Раиси мулоқот асносида меҳмонларнинг Суғд вилоятига ташрифини қутлаб, Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси – Миллат пешвоси, Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали РАҲМОН ва Ўзбекистон Республикаси Президенти муҳтарам Шавкат Мирзиёев олиб бораётган оқилона сиёсат туфайли икки мамлакат дўстона алоқада бўлиб, барча соҳаларда манфаатли ҳамкорликлар олиб бораётганини таъкидлади.

Бу жараёнда мутасаддилар давлат раҳбарларининг дўстона ва биродарона сиёсатини ҳаётга татбиқ этиш бўйича минтақалар миқёсида зарурий чора-тадбирларни амалга оширишлари зарур.

Суғд вилояти Ўзбекистон Республикасининг бир нечта вилоятлари билан чегарадош бўлиб, табиий захиралардан, жумладан, сувдан оқилона фойдаланиш ҳар икки томон учун ҳам манфаатли эканлиги таъкидланди. Сирдарёдан ва унга қуйиладиган манбалар – Исфара дарёси, Фарғона, Хожабақирғон ва Оқсу каналларидан Тожикистон ва Ўзбекистон республикалари деҳқонлари биргаликда фойдаланадилар.

Томонлар сувдан, хусусан, экин мавсумида самарали ва мақсадли фойдаланиш учун мавжуд муаммоларни ҳал қилиш ва икки давлат деҳқонларини суғориш суви билан таъминлаш бўйича зарур чора-тадбирларни кўришлари лозим.

ҳар икки томон минтақадаги қуйи тузилмалар сувдан мақсадли фойдаланиш бўйича ҳамкорликда иш олиб бориши ва ўзаро ахборот алмашинувини йўлга қўйиши кераклигини билдирдилар.

Айтиш жоизки, меҳмонларнинг Суғд вилоятига ташрифи доирасида Марказий Осиё трансчегаравий дарёлари сув захираларидан биргаликда фойдаланиш бўйича Тожикистон ва Ўзбекистон ишчи гуруҳининг олтинчи йиғилиши бўлиб ўтди ва Фарғона каналида автоматлаштирилган кузатув нуқтаси расман ишга туширилди.

СУРОҒА

Маҳаллаи 20, бинои Кохи матбуот, 6 ошёна

E-mail: Этот адрес электронной почты защищен от спам-ботов. У вас должен быть включен JavaScript для просмотра.

Телефон: