Автор: Суғд Ҳақиқати Категория: Адабиёт
Дата публикации Просмотров: 4460
Печать

Муқаддима

Маълумки, машҳур кишиларнинг ҳаёти афсона ва ривоятларга кӯмилиб кетган бӯлади-улар орасида тарихий ҳақиқатга мувофиқ келадиганлари ҳам, бадиий тӯқима маҳсуллари ҳам оз эмас. Нафақат ӯзбегу тожик, балки Шарқ, ҳатто жаҳон адабиётининг забардаст вакилларидан бӯлган Садриддин Айний ҳаёти ва фаолияти ҳам бундан мустасно эмас. У ҳақдаги ҳикоят ва ҳан-гомалар ичида айнан ҳаётдан олинганлари билан бирга, халқнинг ижодий тахайюли асосида ижод қилинганлари ҳам учрайди.

Бундай ҳикоят ва ҳангомалар ёзувчи туғилиб ӯсган Бухорода ҳам, умрининг катта қисми ӯтган Самарқандда ҳам, Душанбеда ҳам кенг тарқалган. Уларни тӯплаб, тасниф қилиб, тадқиқ этса ва алоҳида тӯплам тарзида нашр этса, улуғ сӯз санъаткори ва жамоат арбобининг кӯпни кӯрган донишманд инсон ва серқирра истеъдод соҳиби сифатидаги шахсиятини муайянлаштиришга хизмат қилади.

 

Ҳикоят ва ҳангомаларни қуйидагича тасниф қилиш мумкин:

1. Айнийнинг таржимаи ҳоли;

2. Айний ва устозлари;

3. Айний ва ижодкор дӯстлари;

4. Айний ва шогирдлари;

5. Айний ижоди;

6. Айний ва фарзандлари;

7. Айний феъл атвори билан боғлиқ ҳикоят ва ҳангомалар.

Қуйида Айний билан боғлиқ ӯзбеклар ичида машҳур ҳангомалардан баъзиларини келтирамиз.

 

Тахаллуснинг маъноси

Садриддин Айнийдан:

–Тахаллусингизнинг маъноси нима?–деб сӯрашганида у:

–Луғатларда “айн” сӯзининг қирқ саккизта маъноси берилган. Керак бӯлса, ӯзингиз луғатни кӯриб, билинг олаверинг!–деб жавоб берган экан.

 

Ҳаёт тажрибаси

Садриддин Айнийнинг ӯғли билан қизи Москвада ӯқиганида ӯғлига оз пул юборар экан, қизига эса кӯп. Бунинг сабабини сӯраганларида, шундай тушунтириш берибди:

–Ӯғил болани тӯқчилик бузади, қиз болани йӯқчилик.

 

Айнийнинг баҳоси

Садриддин Айний ӯзбекчада ҳам равон ёзса-да, нутқи унча бурро эмас экан. Шогирди Иброҳим Мӯминов “Мирзо Бедилнинг фалсафий қарашлари” мавзусида диссертация ёқлаганида илмий раҳбар сифатида қӯярда-қӯймай, унга ҳам сӯз беришибди. Шунда у бор-йӯғи икки оғиз гапирибди:

–Бедил–азим уқёнус. Иброҳим шу уқёнус-дан бир сатил сув олибди...

 

Ижод жой танламайди

Замонасоз шоирлардан бири сандалда ёзиб-чизиб ӯтиргани учун Садридин Айнийни замондан орқада қолганликда айблабди:

–Сиз ҳам бошқаларга ӯхшаб стол-стулда ӯтириб ижод қилмайсизми?

–Мен “Эски мактаб”ни, “Одина”ни, “Қуллар”ни, “Судхӯрнинг ӯлими”ни шу сандалда ӯтириб ёздим–ҳаммаси машҳур бӯлиб кетди. Сен устол-устулда ӯтириб нимани қойил қилдинг?!–дебди жавобан нафсонияти оғриган адиб.

 

Истеъдод ва имконият

Садриддин Айнийнинг отаси Саидмуродхӯжа айтган экан:

Аслида донишманд кишилар қашшоқлар ичидан етишиб чиқади, аммо, афсуски, қашшоқлар ӯқиш учун имконият топа олмайдилар.

Эргаш ОЧИЛОВ,

Ӯзбекистон Республикаси Фанлар академияси Ӯзбек тили,

адабиёти ва фольклори институти катта илмий ходими, филология фанлари номзоди

СУРОҒА

Маҳаллаи 20, бинои Кохи матбуот, 6 ошёна

E-mail: Этот адрес электронной почты защищен от спам-ботов. У вас должен быть включен JavaScript для просмотра.

Телефон: