Автор: Суғд Ҳақиқати Категория: Миллий хавфсизлик
Дата публикации Просмотров: 2700
Печать

Душман тасдиқловчи айблаш фактини топаолмаса, душманлик касаллиги сабабли тӯҳматлар, бӯҳтонлар, хийбатлардан фойдаланади. Инсоният жамияти мураккаб ва қаҳрамонона босқичларни ӯз тарихидан ӯтказиб, бугунги кунда ривожланган, халқаро муносибатлар ва иктисодий, ижтимоий, сиёсий, маданий тараққиёт умумбашарий (глобал) кӯринишини олган жӯшқин вазиятда ҳаёт кечирмоқда.

 

Мана шундай қарама-қаршиликларга бой бӯлган тарихий даврда ҳар бир комил инсон, маърифатли одам, она юртининг ҳақиқий фарзанди софдилона хизмат қилиб ӯлканинг ҳар томонлама ривожланиши, ҳар кунлик ҳаётнинг такомиллашиву учун ӯзининг инсонона ватанпарвар ҳиссасини қушиб яшайди, бу ютуқлардан илҳом олади. Аммо миллат душмани одам тирноғи тагидан ҳам кир қидириб, бир илож қилиб Ватанимиз Раҳбарини ёмонлашга киришади бунга Камароб ва Назарайлоқ кӯмир конлари ҳақидаги бӯҳтонлар мисол бӯлаолади. Гӯё давлат бошлиғига яқин бӯлган оилалар ӯлкамиз шарқий минтақасида миллий бойликларни толон-тарож қилаяпти деб дод солмоқда. Баъзан ҳайрон қоласиз, ташаббускорлик ва бунёдкорлик маҳорати билан обод бӯлмаган минтақани ривожлантириб, давлат буютжетига фойда келтираётганларни илҳомлантириш ӯрнига «мошинник», «фирибгар», «ӯғри» деган терминлар билан атаймиз. Бу кӯрлик эмасми?

Бу масалада айрим халқаро ташкилотлар, шу жумладан ОБСЕ Тожикистонда яширин ва ошкоро терроризм ва экстремизни ҳар томонлама қувватлаб келмоқда ва бунга БМТ ҳам эътибор бермас экан. Аммо шундай маданиятли ва маърифатли даврда одамлар, айрим номига айтиладиган шахслар ҳам топиладики улар ӯз фаолиятида фақат яширин иқтисодиётдан, бӯғтонлик ҳаётидан фойдаланиб ҳаёт кечиради ва уларни одам деб аташ мумкин эмас, мумкин маҳлуқлар деб аташ мумкин, ҳатто маҳлуқ ҳам бундай ғайриинсоний амалларни бажармайди.

Инсонийлик юзасидан таҳлил қилсак. Президентимиз, давлат мақомотлари раҳбарлари, аъзолари, ҳукуматимизнинг турли босқичдаги бошқарув мақоматлари, халқ вакиллари фарзандлари, авлодлари ҳам Тожикистон давлати фуқорасидирку. Нима ота-онаси турли давлат мақомотлари вазифаларида унумл эртадан кечгача ишласа, ӯлкамиз ривожида ҳиссасини қӯшса, фарзандлари. оилава авлодлари чет элга кӯчиб кетиши керакми? Бу таклиф номардликдир. Агар қонунбузарлик бӯлган бӯлса, назорат мақомотларига мурожиат қилиш зарур. Жаҳон матбуотида асоссиз фикрлар билан ӯз туғилган мамлакатини арманда қилиш билан машғул бӯлиш жуда пасткашлик, маданиятсизликдик.

Қандайдир мағлуқшакл Муҳаммадиқболи Садриддин халқ хӯжалигининг турли соҳаларида унумли фаолият юритаётган Ватанимиз фуқаролари – Бег Сабур, Шамсулло Соҳибов, Ҳоҷи Обид, Мурод Хушвақтов, Ҳоҷи Шариф, Нуриддин Темиров, Аҳлиддин Иброҳимов ва бошқалар ҳақида паст-баланд, асоссиз сӯзлар билан тӯҳмат қилиб, улар фаолиятини қораламоқда. Наҳодки давлатимиз давлат, ҳуқуқ мақоматлари душманларимиз фикрича ҳеҷ нарсадан хабари бӯлмаса. Яъни улар ӯз жарчилиги билан бу мақомотлар фаолиятини ҳам пучга чиқармоқда. Биз бу тӯҳматчилар билан ҳисоблашмаймиз ва уларни кӯришга ҳам кӯзимиз йӯқ. Фақат энди уларни халқаро судга бериш керак. Чунки бу тӯҳматчилар ӯлкамиздан ташқарида чет эллик гумашталари ёрдамида бузғунчилик, террористик, экстремистик фаолиятини олиб бормоқда. Давлатимиз бошлиғи фаолиятига тӯҳматлар тартибсизликни ташкил этишга уринишдир. Аммо доно халқимиз улар чақириғига ишонмайди ва бунёдкорлик фаолияти билан машғулдир.

Эркаев Сафар Абдулхайрович,

академик Б.Ғафуров номли ХДУ Ватан тарихи ва археология кафедраси дотсенти,

Тожикистон Ресубликаси Олий Совети тақдирсоз ХVI сессияси иштирокчиси

СУРОҒА

Маҳаллаи 20, бинои Кохи матбуот, 6 ошёна

E-mail: Этот адрес электронной почты защищен от спам-ботов. У вас должен быть включен JavaScript для просмотра.

Телефон: