Автор: Суғд Ҳақиқати Категория: Миллий хавфсизлик
Дата публикации Просмотров: 2922
Печать

Тожик – япон халқлари дӯстлиги шарқ халқлари дқстлиги ва ҳамкорлигида тарихий аҳамиятга эга бӯлиб, инсоният вужудга келган энг қадимий даврлардан бошланади, охирги маълумотлар, тарихий-географик манбалар, турли мазмундаги сарчашмалар маводларига қараганда дастлабки одамлар ер планетасинин қамарбандида, экватор чизиғи атрофида саккиз ярим миллион йил аввал вужудга келганлигини таъкидламоқдалар, лекин ҳар ҳолда бу маълумотлар соҳа тадқиқотчилари асарлари муаллифлари, физиолог, антрополог, этнограф, тарихшинос ва бошқа тадқиқотчи мутахассислар томонидан қайта – қайта ӯрганилади ва илмий хулосалар чиқарилади, лекин ҳар ҳолда тожик ва япон халқлари ва миллатлари дӯстлиги абадийдир. Турли дарларда айрим паст – баландликларга қарамасдан, мураккабликлар ва келишмовчиликларга қарамасдан, тарихий воқеалар, инқилобий ҳаракатлар, яратувчилик, бунёдкорлик, ҳамкорлик ташаббуслари натижасида қайта-қайта мустаҳкамланиб, ривожланиб, гуллаб яшнаб бормоқда.

 

Бунга яқинда давлатимиз мустақиллиги эҳёгари, Тинчлик ва миллий келишув Асосчиси-миллат Пешвоси, Тожикистон Республикаси Президенти мӯхтарам Эмомали Раҳмоннинг (3-5 октябр 2018 йил) жаҳоннинг, яъни шарқнинг энг ривожланган давлати Японияга расмий дӯстона сафаридир. Агар одам ҳақиқий инсон бӯлса, турли давлатлар ӯртасидаги дӯстона ҳамкорлик муносибатларни ёмон ниётда ва ғаразли қарашлар билан қораламасдан, уни хурсандчилик билан кутиб олиши ва унинг келажак ривожга ӯз ҳиссасини қӯшиши керак. Бугунга кунда жаҳондаги кӯнгли бузуқ матбуот Тожикистонга душманона муносибатда бӯлган гумашталар –ватан хоинлари ТИӮП- М.Кабири, Ислоҳот ва прогресс Ҳаракати координатори Шарофидин Гадоев, Тожикистонда озодфикрли фуқаролар Форкми координатор-Олим Шерзамонов, Европада Марказий Осиё мигрантлари Ассотсиатсияси Раиси Илхом Ёқубзода ва бошқалар Президентимизнинг бу сафарини яна қоралай бошлади. Мумкин уларнинг кӯзи кӯрдир. Наҳотки тожик-япон халқлари дӯстлигини янада мустаҳкамловчи имзоланган ӯнга яқин муҳим ҳужатларни фақат қолаш билан машғулдир.

Улар тожик халқи миллий бирлигига қарши Алёянсни имзолаган эди. Амоо бу бирлашиб имзоланган ҳужжат натижа бермади ва бугун янги имзо тӯпламоқда матбуотни тожик халқига қарши қӯйса. Альянс ӯлкамизда яна бир тартибсизликни ташкил этмоқчи, аммо улар ғараз мақсадига етмайди. Озодкор ва доно маърифатли халқимиз улар башарасини кӯришни ҳам хоҳламайди. Халқлар дӯстлиги тарихи мутахассислари сифатида узоқ йиллар давомида бу мураккаб ва жуда катта умумжаҳон - тарихий аҳамиятга эга бӯлган муҳим масалани ҳар томонлама ӯрганиб келамиз, бу икки қадимий халқлар дӯстлик пойдеворига жуда қадим даврлардан асос солинган бӯлиб, унинг мустаҳкам пойдеворини ларзага келтирадиган куч бӯлмаса керак деб ӯйлаймиз. Улар бу сафарни натижасиз деб эълон қидилар. Халқимиз тарихидан бехабардир, чунки бу учрашувларда қатнашмасдан, сиртдан баҳо бериш ахмоқликдир. Сиёсий кӯрликдир.

Охир даврлардаги тарихий воқеаларни чуқур таҳлил қилиб, илмий ва аналитик ӯрганиб, жаҳон халқларининг турли ижтимоий табақалари, кӯп сонли касб ва мутахассислар вакиллари, давлат, партия, жамият ташкилотлари, маориф ва маданий оқартув муассисалари, ижтимоий соҳа арбоблари билан бӯлган мулоқотлар, саволу жавоблар, машваратлар, бахсу мунозоралар шундай хулосага келдикки япон - тожик халқлари дӯстлиги ниҳоят даражада мустаҳкам пойдевор асосида яратилишга эътибор берилаётгани. Тожикистон мактаблари ва олий ӯқув юртларида, илм марказларида япон тилини ӯрганиш. Японияга Президент квотаси асосида тожик халқи ёшларининг таълим олишга юборилиши ва шундай муносибат Тожикистонда ҳам ташкил этилган ва бошқа ӯзаро дӯстлик ҳамкорликларнинг ривожланиши ҳақида оғзини очишни ҳам ҳоҳламасдан, фақат дӯстлик муносибатларни қоралаш ва ёмонлаш душманликнинг кӯринишидир.

Тарихчи тадқиқотчи ва историограф сифатида алоҳида қайт қилмоқчиман, ки жаҳондаги 90 дан ортиқ мамлакатларда 247 млндан ортиқ тожиклар яшайди ва уларнинг ҳаммаси тожик халқи давлатининг гуллаб яшнаши тарафдоридир. Келтирилган асоссиз рақамлар ҳаводан олинган. Бундан ташқари Япония-тожикистон ҳамкорлиги ҳақида гапириб, Яман, Саудия Арабистони ва бошқа ғарбу шарқ мамлакатлари билан муносибатларни ҳам қоралашга ҳаракат қилиб кӯрмоқдалар.

Комил инсон ҳеч қачон воқеани кӯрмасдан гапирмайди ва бу сиёсий маданиятсизликдир. Маданиятли одам ҳар қандай сӯзини ӯйлаб, таҳлил қилиб сӯзлайди. Яхши фойда келтирадиган, оромийликни таъминлайдиган хулосалар билан баён этиб, тингловчиларни ҳамкорликка-дӯстликка чорлайди. Бу маданиятсизлар бир эмас, ӯнлаб. Юзлаб марта ӯз она-Ватанини қралашга чорлайди, бундай муносибатдан иғвогарлар келажаги нима билан тугайди деб ӯша иғвогарлар ӯйламайди. Хулоса, давлатимиз мустақиллиги Эҳёгари, Тинчлик ва миллий келишув Асосчиси-миллат Пешвоси, Тожикистон Республикаси Президенти мӯхтарам Эмомали Раҳмоннинг (3-5 октябр 2018 йил) жаҳоннинг, яъни шарқнинг энг ривожланган давлати Японияга расмий дӯстона сафари жуда муваффақиятли ва унумли натижалар билан амалга ошди.

Эркаев Сафар Абдулхайрович,

академик Б.Ғафуров номли ХДУ Ватан тарихи ва археология кафедраси дотсенти,

Тожикистон Ресубликаси Олий Совети тақдирсоз ХVI сессияси иштирокчиси

СУРОҒА

Маҳаллаи 20, бинои Кохи матбуот, 6 ошёна

E-mail: Этот адрес электронной почты защищен от спам-ботов. У вас должен быть включен JavaScript для просмотра.

Телефон: