Автор: Суғд Ҳақиқати Категория: Қишлоқ хӯжалиги
Дата публикации Просмотров: 3283
Печать

Вилоят Раиси Ражаббой Аҳмадзода Бобожон Ғафуров ноҳиясига бӯлган иш сафари чоғида Зарзамин қишлоқ жамоатида дала ишларининг бориши билан танишди.

Зарзамин қишлоқ жамоатида 883 гектар экин ери бор. Бу ерда асосан помидор ва бодиринг парвариш қилинади. Шу кунларда қишлоқ деҳқонлари қулай об-ҳаводан фойдаланиб, помидор кӯчатини ӯтқазмоқдалар. Маълумотларга қараганда, ушбу минтақада помидор май ойининг охирларида пишиб етилади. Вилоят Раиси зарзаминликларнинг помидор ва бодиринг етиштириш борасидаги бой тажрибасини мақтаб, бу йил деҳқонларга зарурий химикатлар бепул етказиб берилишини айтди.

 

Шу куни Абдураҳим Жумаев номли очиқ ҳиссадорлик жамиятида ҳам бӯлган вилоят Раиси пахта экиш ишларини бошлаб бериб, ноҳия пахтакорлари билан самимий суҳбатлашди.

Маълумот ӯрнида: бу йил Бобожон Ғафуров ноҳиясида 8000 гектар майдонга чигит экилади. Бу ӯтган йилга нисбатан 500 гектар кӯп демакдир.

Суғд вилояти Раиси матбуот хизмати

СУРОҒА

Маҳаллаи 20, бинои Кохи матбуот, 6 ошёна

E-mail: Этот адрес электронной почты защищен от спам-ботов. У вас должен быть включен JavaScript для просмотра.

Телефон: