Автор: Суғд Ҳақиқати Категория: Спорт ва ёшлар
Дата публикации Просмотров: 3546
Печать

Вилоят марказида жойлашган Абу Абдуллоҳ Рӯдакий номидаги Маданият қасри давлат муассасасида вилоятдаги энг яхши спортчиларни тақдирлаш маросими бӯлиб ӯтди.

Вилоят Раиси вазифасини бажарувчи Ражаббой Аҳмадзода бошчилигида ва вилоят давлат ҳокимияти ижроия органининг тизим бирлашмалари раҳбарлари, университетлар ректорлари, ӯрта махсус билим юртлари директорлари, шаҳар ва ноҳиялар раисларининг ӯринбосарлари, вилоятдаги спорт мактаблари бошлиқлари, спортчилар ва мураббийлар, фахрийлар, Суғд вилояти спорт соҳаси ходимлари, оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирокида кечган йиғилишда вилоят спортчиларининг 2017 йилдаги фаолияти сарҳисоб қилинди.

 

Вилоят Раиси вазифасини бажарувчи Ражаббой Аҳмадзода спортчилар билан суҳбатлашар экан, Тожикистон Жумҳуриятининг давлат Мустақиллиги йилларида Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси-Миллат пешвоси, Тожикистон Жумҳурияти Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмоннинг ёшлар, айниқса, спортчиларни қӯллаб-қувватлашга қаратилган кӯрсатма ва топшириқлари билан қулай замин яратилиб, муҳим давлат дастурлари қабул қилинганлигини айтди.

-“Ёшлар ва ёшларга доир давлат сиёсати” ҳамда “Жисмоний тарбия ва спорт тӯғрисида”ги Тожикистон Жумҳурияти Қонунларинининг қабул қилиниши мамлакат ҳукумати ӯз сиёсатида ёшларга суяниши, ёш яратувчан авлодни тарбиялаш ва камолга етказишни ӯзининг биринчи даражали вазифаларидан бири ҳисоблашини исботлайди,-дея қӯшимча қилди Ражаббой Аҳмадзода.

Спорт соҳасини равнақ топтириш йӯлида бир қанча қарор ва дастурларни қабул қилиб, амалга татбиқ этиб келаётган вилоят давлат ҳокимияти ижроия органи спорт соҳасини мунтазам ривожлантириб бориш учун керакли шароитларни яратишга интилади.

Вилоят Раисининг 2017 йил 2 октябрдаги тегишли қарорлари билан тасдиқланган “2017-2021 йиллар учун Суғд вилоятида жисмоний тарбия ва спортни комплекс ривожлантириш маҳаллий дастури” ва “2017-2021 йиллар учун Суғд вилоятида футболни ривожлантириш дастури”нинг тадбирлар режаси амалга табиқ этилмоқда. Энг яхши 49 спортчи учун вилоят Раиси стипендиясининг таъсис этилиши, спортчиларнинг тақдирланиши, вилоят футбол жамоаларининг олий лига ва мамлакат биринчи лигасида иштирок этиши, 985дан ортиқ минтақавий ва маҳаллий мусобақаларнинг ӯтказилгани, вилоят терма жамоаларининг мамлакат чемпионатлари, халқаро мусобақалардаги иштирокининг таъминланиши юқорида тилга олинган қарорлар бир маромда ҳаётга татбиқ этилаётганидан дарак беради.

Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси-Миллат пешвоси, Тожикистон Жумҳурияти Президенти, муҳтарам Эмомали Раҳмоннинг кӯрсатма ва топшириқларини бажариш мақсадида, 2016-2017 йиллар давомида вилоятнинг шаҳар ва ноҳияларида 302тадан ортиқ спорт иншооти, жумладан, 212та майдонча, 85та зал, 1та қаср, 2та сузиш ҳавзаси, 1та стадион таъмирланди. Шунингдек, 129та спорт иншооти, жумладан 112та майдонча, 13та зал, 2та сузиш ҳавзаси, 1та мажмуа, 1та фитнес-теннис маркази ва яна кӯплаб катта-кичик спорт иншоотлари қуриб фойдаланишга топширилди.

Ана шу қӯллаб-қувватлашларнинг натижаси ӯлароқ, ӯтган йили вилоятдан 3100дан ортиқ спортчи, жумладан 480 нафар қиз жумҳурият миқёсида ӯтган 100та мусобақада, шунингдек, 404 нафар спортчи, жумладан, 13 нафар аёл халқаро миқёсда ӯтган 44та мусобақада иштирок этиб, фахрли ӯринларни олишга мушарраф бӯлдилар. Комроншоҳ Устопириён Хитой Халқ Республикасида ӯтган дзюдо бӯйича Осиё чемпионатида биринчи ӯринни, Жаҳон Қурбонов бокс бӯйича Ӯзбекистон Республикасида бӯлиб ӯтган Осиё чемпионатида учинчи ӯринни, Беҳрӯз Гулмаҳмадзода Туркманистон Республикасида ӯтган усти ёпиқ спорт иншоотларидаги Осиё ӯйинларида белбоғ кураши бӯйича иккинчи ӯринни, Тожикистон Жумҳурияти чемпионатларида Асрор Воҳидов бокс, Кристина Пронженко енгил атлетика, Суҳрож Азизов юнонрим кураши бӯйича биринчи ӯринни олишга муваффақ бӯлдилар.

Ражаббой Аҳмадзода қулай фурсатдан фойдаланиб, спорт мусобақаларининг барча ғолибларини 2017 йилдаги ютуқ ва ғалабалари билан қутлаб, уларнинг келгуси фаолиятига муваффақият ва янгидан-янги зафарлар тилади.

Вилоят Раҳбари ютуқларни санаб ӯтиш билан бирга мавжуд камчиликларни ҳам тилга олиб ӯтди. Шундан сӯнг тантанали равишда 55 спортчи ва соҳа фахрийларига вилоят давлат ҳокимияти ижроия органининг Раҳматномаси ва 500-2000 сомоний миқдорида пуллик совғалари тақдим этилди.

Суғд вилояти Раиси матбуот хизмати

СУРОҒА

Маҳаллаи 20, бинои Кохи матбуот, 6 ошёна

E-mail: Этот адрес электронной почты защищен от спам-ботов. У вас должен быть включен JavaScript для просмотра.

Телефон: