Автор: Суғд Ҳақиқати Категория: Соғлиқни сақлаш
Дата публикации Просмотров: 65
Печать

 

Деваштич ноҳияси давлат санитар­эпидемиология назорати Маркази ўз фаолиятини корхонанинг 2021 йилга мўлжалланган иш режасига мувофиқ Тожикистон Республикасининг  «Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятини текшириш тўғрисида»ги Қонунининг 14-моддаси, 10-бандига асосланган ҳолда амалга оширади ва Тожикистон Республикаси эпидемиологик назорат хизмати томонидан тасдиқланган 1413-рақамли 30.05.2017 йилдаги «Тожикистон Республикасининг Соғлиқни сақлаш кодекси», санитария­гигиена қоидалари, шунингдек, Тожикистон Республикаси ҳукуматининг кўрсатма ва топшириқлари асосида амалга оширилмоқда.

2023 йил давомида Деваштич ноҳияси давлат санитар-эпидемиология назорати Маркази фаолияти учун мўлжалланган жами 398та санитария- гигиена эпидемиология хулосаларига эга. Санитария­гигиена хулосалари сони 166 бирликнинг амал қилиш муддати эпидемиологик жиҳатдан узайтирилди. Умуман олганда, жорий йилдаги фаолият ва узайтирилган даврлар учун санитар­эпидемиология хулосалари ҳисобидан Республика бюджетига келиб тушган маблағ 102092 сомонийни ташкил этади. Фаолият маълумотлари бўйича санитар­эпидемиология хулосалари текширувлар таҳлилини ўтказиш билан тўлиқ қамраб олинди. Ўтган йил давомида Деваштич ноҳиясининг шаҳар ва қишлоқлари жамоатлари ҳудудида юқумли касалликлар эмлаш усули билан даволанди ва қизамиқ, сувчечак, фалаж, вабо, тоун, Сибирь қора яраси, ичтерлама, флекснер, вирусли гепатитлар, юқумли паротит, бош мия фалажи, битлаб кетиш ва бошқа кўплаб касалликлар жуда хавфли бўлиб, аҳолини бундай юқумли касалликлардан ҳимоя қилиш учун босқичма­босқич эмланиб турилди.

ҳисобот даврида 2023 йилда 385 пунктнинг санитар­эпидемиологик ҳолати санитария­гигиена ва бактериологик лабораториялардан фойдаланган ҳолда 342 пунктдан бошлаб мунтазам, режадан ташқари ва такрорий равишда текширилгани айтилди. Бу вақт ичида 270 нафар санитария қоидаларига нисбатан қонунбузарлик ҳолатларига йўл қўйганларга қарши 75140 сомоний жарима тайинланди. Бўлим мутахассислари томонидан 103 нафар санитария қоидаларига нисбатан қонунбузарлик қилган шахсларга нисбатан маъмурий ҳуқуқбузарлик протоколлари тартибга келтирилиб, 29852 сомоний жарима тайинланди. Санитария қоидаларига жавоб бермайдиган 12та озиқ­овқат нуқталари фаолияти тўхтатилди. 2023 йилдаТожикистон Республикасининг «Истеъмолчилар хуқуқини ҳимоя қилиш» ва 14та савдо нуқталарида 12412 минг сомоний 80  дирам маблағга тенг бўлган 2130 килограмм 461 грамм фойдаланиш муддати ўтган, сифатсиз озиқ­овқат маҳсулотлари савдоси тўхтатилиб, бу иш юзасидан чора кўришлари учун ноҳия прокуратурасига мурожаат қилинди.

-«Сув устувор тараққиёт учун» 10 йиллик дастури асосида аҳолини тоза ичимлик суви билан таъминлаш йўналишида олиб борилган ишларни амалга оширишда Деваштич ноҳияси аҳолиси фойдаланадиган мавжуд 209та жойдаги  ичимлик сувидан намуналар олиниб, Марказ томонидан бактериологик жиҳатдан текширилиб, улардан 98та тоза ичимлик суви намунаси талабга жавоб бериши аниқланди. Шунингдек, Деваштич ноҳияси санитар­эпидемиология Маркази химиявий текширув бўлими 111та жойдаги тоза ичимлик сувининг химиявий кўрсаткичларини аниқлаш учун улардан олинган намуналарни текширувдан ўтказиб, уларнинг барчаси талабга жавоб бериши аниқланди. Ўтган 2023 йилда Марказ ходимлари телевидение ва радио орқали 14 марта юқумли касалликлар тарқалишининг олдини олиш, шахсий гигиена, озиқ­овқат маҳсулотларидан заҳарланиш тўғрисида чиқиш қилдилар. Шунингдек, ҳозирги кунда Деваштич ноҳияси санитар­эпидемиология Маркази барча йўналишларда назорат ва ободончилик ишларини давом эттирмоқда,-дейди биз билан суҳбатда Деваштич ноҳияси Санитария­эпидемиология маркази директори Жобир Пардаев.

Турсуной ДУСМАТОВА

СУРОҒА

Маҳаллаи 20, бинои Кохи матбуот, 6 ошёна

E-mail: Этот адрес электронной почты защищен от спам-ботов. У вас должен быть включен JavaScript для просмотра.

Телефон: