Автор: Суғд Ҳақиқати Категория: Соғлиқни сақлаш
Дата публикации Просмотров: 344
Печать

Жорий йилнинг 29 март куни кечқурун Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси-Миллат пешвоси, Тожикистон Жумҳурияти Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон Суғд вилоятига иш сафари чоғида Гулистон шаҳридаги «Баҳористон» санаторийсида олиб борилаётган ободончилик ва яратувчанлик ишлари билан танишиб, икки иншоот-замонавий услубда бунёд этилган янги меҳмонхоналарни фойдаланишга топширди.

Бинони фойдаланишга топширишдан олдин давлат Сарварига бу масканнинг ӯзида ишлаб чиқариладиган озиқ-овқат маҳсулотлари ҳақида маълумот беришди.

Маълум бӯлишича, дам олувчиларга тоза, сифатли, табиий мазали озиқ-овқат таклиф қилиш учун унинг ёрдамчи хӯжаликлари ва цехларида сут, қандолатчилик, нон, консерва маҳсулотлари, шарбатлар ва ширинликлар тайёрланади.

Мамлакат Президенти ушбу озиқ-овқат маҳсулотлари билан танишгандан сӯнг, 70 ётоқ жойи ва дам олиш ҳамда даволаниш учун зарур бӯлган бошқа замонавий шароитларга эга уч қаватли меҳмонхонани фойдаланишга топширди.

Меҳмонхонанинг умумий майдони 2446 метр квадратни ташкил этади. Бу янги ва гӯзал бино 4 ойга яқин муддатда санаторийнинг соф даромади ҳисобидан 6 миллион сомонийдан ортиқ маблағ эвазига қурилган бӯлиб, айни пайтда 30 киши доимий иш билан таъминланди.

Ушбу меҳмонхона олиймақом меҳмонларни қабул қилиш учун жуда мосдир. Зеро, «Баҳористон» санаторийси раҳбарияти гӯзалликка ошуфталик ва завқ-шавқ билан, чиройли ӯриндиқ, стол-стуллар, ётоқ ӯрни танлаш билан, замонавий техник жиҳозлар билан таъминлаш, миллий нақш, ёғоч ӯймакорлиги ҳунарларидан фойдаланиш билан, девор ва оёқ остига нақшли ва турли ранглар билан жилоланган ёғочлар билан зеб бериш билан, зарҳал зардеворлар безаги билан бу меҳмонхонани меҳмоннавозлик ва меҳмондорчилик учун яхши жойга айлантирганлар.

«Сайёҳлик ва халқ ҳунармандчилигини ривожлантириш йили»да бундай замонавий ва тожикона меҳмоннавозликнинг юксак маданияти ва санъатини кӯрсатувчи иншоотнинг бунёд этилиши ӯз вақтида бажарилган ва манфаатли амалдир.

«Баҳористон» санаторийси раҳбарининг хабар беришича, 2017 йилда ҳаммаси бӯлиб, 750 нафар чет эллик сайёҳ бу санаторийнинг меҳмони бӯлишган эди. Энди 2018 йилнинг фақатгина уч ойида 2500 мижоз дам олиш ва даволаниш учун бу ерни танлашди.

Биринчи меҳмонхонада мижозларни қабул қилиш шароити билан танишгандан сӯнг, иккинчи иншоот томон бораётиб, давлат Сарвари муҳтарам Эмомали Раҳмон бир гуруҳ дам олувчилар, яъни Қозоғистон Жумҳурияти фуқаролари билан йӯл устида самимий суҳбатлашди.

Барча меҳмонлар «Баҳористон» санаторийсидаги энг яхши хизмат кӯрсатиш шароити ва ходимларнинг меҳмоннавозлигидан хурсандликлари, бу ернинг гӯзал табиатидан қаноатманд эканликларини айтиб, Тожикистон Жумҳурияти Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон билан дийдорлашиш ва суҳбатлашиш имкони туғилганидан хурсанд бӯлишганини билдиришди.

Айтиш керакки, Қозоғистоннинг ӯсмирлар ва ёшлар футбол гуруҳлари спортчилари беш йилдан бери спорт машғулотларини ӯтказиш ва ӯйинларга тайёрланиш учун «Баҳористон» санаторийсини танлашади. Улар ҳам футбол майдончалари ва бошқа спорт иншоотларидаги шароит қаноатланарли эканлигини баён этишди.

«Баҳористон» санаторийси ҳудудидаги йӯлакларнинг умумий масофаси 33 километрни ташкил этади ва ходимлар уларнинг ҳаммасини чароғонлаштирган бӯлиб, бу амал сайр қилиш ва дам олиш учун диққатни жалб этувчидир.

Кечқурун давлат Сарвари муҳтарам Эмомали Раҳмон санаторий ҳудудида яна бир иншоот, яъни нодир услубда бунёд этилган ёғоч коттеджни фойдаланишга топширди.

Бу бино икки қаватли бӯлиб, турли хоналар, жумладан, ошхона, меҳмонхона, ётоқ жойи ва бошқа дам олиш хоналаридан иборатдир. Унинг қурилиши умумий маблағи 750 минг сомонийни ташкил этади ва бу маблағ санаторийнинг соф даромади ҳисобидан сарф этилган.

Ушбу бинода ҳам барча ашёлар, стол-стуллар, ётоқ кровати ва креслолар сифатли ва мижозлар роҳат оладиган даражададир.

Санаторий раҳбарияти бу ерни янада чиройли ва дилтортар этиш ҳамда мижозларни янада кӯпроқ жалб этиш учун барча имкониятлар ва бу мавзенинг зебо табиатидан самарали фойдаланишларини таъкидлади.

Санаторий ходимлари, шунингдек, йил давомида соф даромади ҳисобидан бошқа ободончилик ишларини бажариш, санаторий ҳудудини чароғонлаштириш, гул ва буталар, манзарали дарахтлар кӯчатлари ӯтқазиш орқали бу масканни ҳақиқий баҳористонга айлантирганлар.

Айтиш лозимки, «Баҳористон» санаторийси давлат Сарварининг бевосита кӯрсатмаси билан 2011 йили бунёд этилиб, бугунги кунда сайр-саёҳат, дам олиш ва даволаниш маконига айланган.

Санаторий 6 бинодан иборат ва у 800дан ортиқ мижозни қабул қилишга мӯлжалланган. Санаторийда 400 киши халққа хизмат кӯрсатиб, 1000 сомонийдан ортиқ ойлик маош олади. Ходимлар ӯз навбатида яхши маош, бир маҳал иссиқ овқат ва транспорт хизмати билан таъминланган.

Давлат Сарвари муҳтарам Эмомали Раҳмон танишувдан сӯнг, санаторий раҳбариятига бажарилган ободончилик ишлари учун юқори баҳо бериб, уларни бу эзгу тадбирларни давом эттиришга чақирди.

www.prezident.tj

СУРОҒА

Маҳаллаи 20, бинои Кохи матбуот, 6 ошёна

E-mail: Этот адрес электронной почты защищен от спам-ботов. У вас должен быть включен JavaScript для просмотра.

Телефон: