Материалы

Автор: Суғд Ҳақиқати Категория: Latest
Дата публикации Просмотров: 20
Печать

 

Мамлакатимизда қиш фасли хукмрон. Қиш фаслида кунлар совуши билан шамоллаш, грипп, ёши катталарда эса оёқ, бел оғриғи ва бошқа касалликлар авж олади.

Яқинда биз Спитамен ноҳиясидаги Маркази касалхонанинг болалар бўлими мудири Наимжон Қуранбоев билан бўлим фаолияти, айни пайтда болаларда қандай касалликлар авж олгани ва бошқалар ҳақида суҳбатлашдик.

-Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси-Миллат пешвоси, Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон томонидан соғлиқни сақлаш соҳасига қаратилган эътибордан биз тиббиёт ходимлари жуда хурсандмиз.

Спитамен ноҳияси Марказий касалхонасининг болалар бўлимида мудир сифатида фоалият юритиб келаётганимга етти йил тўлди. Бўлимимизда учта болалар шифокори, eн нафар ўрта тиб ҳамшираси ва тeққиз нафар кичик тиб ходимлари беморларга тиббий хизмат кeрсатиб келишмоқда. Болалар бeлимида 30 ётоқ ўрнига эга бeлган 15 хона мавжуд. Биз касалларни қабул қилиш,  уларга тиббий ёрдам кўрсатиш ва даволаш учун керакли барча асбоб-ускуналар билан таъминланганмиз.

Ўтган йилда бўлимда 1117 касал даволаш учун ётқизилиб, шифокор томонидан тайинланган муолажаларни олишган. Бу кeрсаткич ўтган 2022 йилга нисбатан 137 нафар кўпдир. Бизнинг бўлимда , асосан, ўпка-нафас йeллари, ошқозон-ичак, буйрак ва сийдик йeллари шамоллаши билан оғриган ҳамдаи мавсумий грипп билан касалланган болалар даволанишди.

Мавсумий касалликлар болаларда тез тарақалади. Чунки болалар нозик бўлишади, уларни асраб-авайлаш ҳар бир ота-онанинг вазифасидир. Совуқ кунларда уларни кўчага чиқишини бироз таъқиқлашимиз, совуқ ичимликлар истеъмол қилишларига йўл қўймаслигимиз, шахсий гигиенага қатъий риоя қилишга ўргатишимиз ва уларонинг соғлиғига жиддий этибор беришимиз зарур.

Шу ўринда айтиш жоизки,  бугунги кунда ҳалқ орасида янги чақалоқлар бош мияда ички қон босими кeтарилиши касаллиги билан туғилаётгани ҳақидаги гаплар кўпайган. ҳақиқатдан ҳам, бола шундай касаллик билан туғилса, ота-онага турли қийинчиликларни туғдириши мумкин. Мутахассис сифатида чақалоқларда учрайдиган бу касалликнинг олдини олиш мумкин, дейман. Бунинг учун аёл ҳомиладорлик вақтида ортиқча сиқилмаслиги, турли стресс ҳолатларига тушиб, eзиниям, ҳомиланиям қийнамаслиги, овқатланиш тартибига риоя қилиши, тўйимли ва витаминга бой маҳсулотларни исътемол қилиши керак,-дейди Наимжон Қуранбоев.

Зайниддин МУҲАММАДИЕВ

 

 

СУРОҒА

Маҳаллаи 20, бинои Кохи матбуот, 6 ошёна

E-mail: Этот адрес электронной почты защищен от спам-ботов. У вас должен быть включен JavaScript для просмотра.

Телефон: