Автор: Суғд Ҳақиқати Категория: ИҚТИСОДИЁТ
Дата публикации Просмотров: 11742
Печать

Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси-Миллат пешвоси, Тожикистон Жумҳурияти Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон Суғд вилояти шаҳар ва ноҳияларига қилган иш сафари доирасида Бӯстон шаҳрида “Анҳор” МЧЖ қошида ташкил қилинган янги ун ишлаб чиқариш иншооти фаолиятини расман бошлаб берди.

Мазкур корхонанинг ишга туширилиши муносабати билан “Анҳор” МЧЖга кираверишда вилоят шаҳар ва ноҳияларида ишлаб чиқарилган саноат маҳсулотлари кӯргазмаси ташкил қилинди. Бу ерда, асосан, ун ва нон маҳсулотлари ишлаб чиқариш, қуруқ меваларни қайта ишлаш ва қадоқлаш, шарбат тайёрлашга ихтисослашган Суғд вилояти ҳудудидаги корхоналар маҳсулотлари намойиш қилинди.

 

Давлат Сарвари муҳтарам Эмомали Раҳмон кӯргазма билан танишар экан, вилоятнинг саноат иқтидорига ва маҳаллий ишбилармонларнинг ишлаб чиқариш тадбиркорлигига бӯлган иштиёқига эътибор қаратиб, импорт ӯрнини босувчи маҳсулотларни янада кӯпроқ ишлаб чиқариш юзасидан масъулларга аниқ кӯрсатма ва топшириқлар берди.

Шуни алоҳида қайд қилиш лозимки, “Анҳор” МЧЖ қошидаги уни ишлаб чиқариш иншоотининг янги участкаси тадбиркор Зикруллохӯжа Самандаров ташаббуси билан қуриб битказилган. Асосий фондлар маблағи 25,8 млн. сомонийни ташкил қилади. Шундан 13 млн. сомонийси ушбу корхона сармояси ва қолган 12,8 млн. сомонийси Қозоғистон Республикасининг “АЗК ЕСЕНТАЙ” ширкати сармоясидир.

Танишув чоғида Тожикистон Жумҳурияти Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмонга берилган хабарга кӯра, мазкур корхонанинг ишлаб чиқариш иқтидори бир кеча-кундузда 380 тонна буғдойни қайта ишлашга тенгдир. Ун ишлаб чиқариш иншоотининг янги участкасида 25 киши ишга жалб қилинган. Корхонанинг янги биноси 6 қаватдан иборатдир. Бу корхона мамлакат ҳудудидаги энг катта ун ишлаб чиқарувчи иншоот ҳисобланади. Айни дамда корхонада 20 минг тоннадан ортиқ буғдой захираси бор.

Маълумот ӯрнида, ун ишлаб чиқаришга ихтисослашган “Анҳор” МЧЖ 2011 йили ӯз фаолиятини бошлаган. Шу пайтгача корхона бир кеча-кундузда 120 тонна буғдойни қайта ишларди. Унлар қопларга солиниб, “Зарзамин”, “Беҳтарин” ва “Махсус” савдо белгиси остида бозорга чиқарилади. Ушбу корхонанинг саноат маҳсулотларини ишлаб чиқариш ҳажми 2017 йили 30 минг тоннани ташкил қилган. Бу даврда корхонада 75,7 млн. сомонийлик маҳсулот ишлаб чиқарилган. Ун ишлаб чиқариш иншоотининг янги участкаси ишга туширилиши ортидан корхонанинг умумий иқтидори бир кеча-кундузда 500 тоннагача етказилади. Бугунги кунгача ишчилар сони 62 кишини ташкил қилган бӯлса, эндиликда улар сони 100 кишига яқинлашади.

Миллат пешвоси муҳтарам Эмомали Раҳмонга тадбиркор келгусида ушбу корхона қошида макарон ишлаб чиқариш цехини бунёд этиш ниятида эканлиги маълум қилинди.

Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси-Миллат пешвоси, Тожикистон Жумҳурияти Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон “Анҳор” МЧЖ қошида ташкил қилинган ун ишлаб чиқариш участкасининг иккинчи босқичини очиш чоғида маҳаллий тадбиркорнинг аҳолини ӯзимизнинг маҳсулотлар билан таъминлаш борасидаги ташаббусини олқишлади.

www.prezident.tj

СУРОҒА

Маҳаллаи 20, бинои Кохи матбуот, 6 ошёна

E-mail: Этот адрес электронной почты защищен от спам-ботов. У вас должен быть включен JavaScript для просмотра.

Телефон: