Автор: Суғд Ҳақиқати Категория: ЖАМИЯТ
Дата публикации Просмотров: 2746
Печать

Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси-Миллат пешвоси, Тожикистон Республикаси Президенти, муҳтарам Эмомали Раҳмон Истиқлол шаҳридаги Хитой минтақавий тоғ-металлургия саноат корхонасига ташриф буюрганда «Тожикистон-Хитой тоғ-металлургия саноати ширкати» ҳамкорлигида Истиқлол ва Гулистон шаҳарларида келажакда катта саноат корхоналари қурилиб, 4500дан ортиқ мутахассислар, маҳаллий ишчилар иш жойлари билан таъминланади.

 Тожикистонхукумати янги саноат корхоналари қурилишида ӯз олдига мақсад қӯйиб, мамлакатни жадал суръатда саноатлаштиришни, мамлакатимизни индустриал аграр соҳа  тизимларини тараққий эттиришни йӯлга қӯйишни ӯз олдига мақсад қилиб қӯйди. Бу ривожланиш, айниқса ёшлар учун жуда муҳим бӯлиб, улар учун янги иш жойлари муҳайё бӯлади. Бугунги кунда Мустақиллик фарзандлари бӯлган ёшлар илм-маориф юксалишига асосланиб, ӯзларининг техник илм-маданиятини юқори даражага кӯтариб, кӯпроқ тоғ-металлургия соҳасини танлаяптилар. Янги мутахассисларни тайёрлаш ва иш жойи билан таъминлаш ҳаётан муҳим вазифалардан бири бӯлиб, бу вазифа Тожикистон тоғ-металлургия институти зиммасига юклатилган. Давлатимиз Сарвари Эмомали Раҳмоннинг ёш мутахассисларга эътибори жуда юксак бӯлиб, ҳар бир учрашув ва мулоқотида ёшларга мурожаат қилиб, уларнинг илм олиши, касб ӯрганишга даъват этади. 

Тожикистон тоғ-металлургия институтида талабалар қабули ва тоғ ишларини ӯрганиш металлургия ва электромеханика ихтисослари бӯйича йӯлга қӯйилган. Бу билим даргоҳида 3та факултет, 15та кафедра фаолият юритиб, 146 олий маълумотли ӯқитувчилар талабаларга таълим беришади. Улардан 6 киши фан доктори, профессор ва 42 киши фан номзоди, доцентлардир.хозирги кунда олийгоҳда талабалар 18 ихтисос бӯйича кундузги ва сиртқи бӯлимларда тожик ва рус тилларида таҳсил оладилар. Олийгоҳ бошқармаси маҳаллий мутахассислар тайёрлашнинг турли усулларини амалга оширган. Жумладан, олийгоҳ Тожикистон Республикаси илм ва маориф Вазирлиги рухсати асосида олийгоҳда таҳсилни давом эттириш ва 2-ихтисос бӯйича маълумот олиш учун талабалар қабул қилинади. Олийгоҳ Тожикистон Республикаси илм ва маориф Вазирлиги рухсати асосида нефт ва газ конларини қазиш ва ишлаб чиқариш-510202, машинасозлик технологияси-360101, саноат корхоналарини электр энергияси билан таъминлаш-430103-01, рангли металлар металлургияси-4201-1-1-04, фойдали қазилмалар конларини ишлаб чиқариш-510201 ихтисослари асосида мутахассислар тайёрлайди шу билан бирга таълим жараёни кредит қонунлари асосида йӯлга қӯйилган. Олийгоҳ иккита асосий таълим биноси, 120дан ортиқ ва 4та ёрдамчи таълим биноси, 120дан ортиқ китобхонни қабул қила  оладиган кутубхона ва интернет билан боғланган электрон кутубхонага ва комплекс устахоналарни ӯз ичига олган технология паркига эга. Таълим йӯналишида экология лабораториялари, маркшедерлик ишлари, сув ташхиси, нефт ва газ ташхиси, химия ва физика, умумий электроника, маҳсулотлар қарама-қаршилиги, конструкцион маҳсулотлар технологияси, фойдали қазилмаларни тозалаш, компютер синфхоналари (замонавий компютерлар ва электрон тахталар асосида), металлни қайта ишлаш таълими устахонаси, тоғ қазилмаларини қайта ишлаш тажрибавий майдони ва спорт қасридан самарали фойдаланилади. Институт бугунги кун талабларига жавоб бера оладиган таълим лабораториялари ва замонавий рақамли жиҳозларни қӯлга киритиб, фойдаланишга топширди. Таълим маскани устозлари ва талабаларининг халқаро алоқалари уларга хорижий давлатлар билан тажриба алмашишга имконият беради.

Олийгоҳ ҳаммаси бӯлиб, 38 давлатлар билан, жумладан, Россия, Белоруссия, Украина, Қозоғистон, Қирғизистон, Ӯзбекистон, Хитой Халқ республикаси, Европа ва бошқа давлатлар билан шартнома боғлаган бӯлиб, улар билан ҳамкорликни йӯлга қӯйган. Рус, инглиз ва хитой тилини мукаммал биладиган талабалар Россия геология-кон қазилмалари институти, Юнонистон Грети технология институти, Юнонистон Преус амалий илмлар олийгоҳи, Словениядаги Стефани Жозеф олийгоҳи, Норвегия табиий илмлар олийгоҳи, Хитойдаги Кунмин шаҳрида жойлашган нефт қазиш илм ва технологияси институтига  танлов асосида юборилади ва улар юқорида қайд этилган шаҳарларда ихтисослари бӯйича таҳсил оладилар. Конфуцион олийгоҳ ( Хитой Халқ республикаси билан ҳамкорликда очилган) ташкил этилиши Тожикистон тоғ-металлургия институти қошида очилган янги таълим муассасаларидан бири бӯлиб, бу ерда талабалар Хитой халқ тили ва маданиятини ӯрганишади.  Бу ерда талабалар учун очиқ футбол, волейбол, теннис ва гимнастика майдонлари ҳамда заллари амал қилади. Узоқдан келган талабалар замон талабига жавоб бера оладиган, барча қулайликлар маавжуд бӯлган ётоқхоналар билан таъминланади. Олийгоҳдаги «аъло» ӯқувчи талабалар мамлакат Президенти, вилоят Раиси, Бӯстон шаҳар раиси, Тожикистон Республикасихукумати қошидаги геология Бош идораси ҳамда «Тоҷикметалл» касаба Иттифоқи томонидан стипендиялар билан тақдирланадилар. Тоғ-металлургия институти талабаларга олий касб ӯргатиш даражасида таълим бериш билан биргаликда, институтни тугатган ёшларни иш билан таъминлаш, таҳсил даврида тажриба ӯтказишлари учун 60дан ортиқ саноат корхоналари билан шартнома боғлаган. Кейинги 7 йил ичида олийгоҳни 3000дан ортиқ талаба тугатиб, уларнинг аксарияти, жумладан бюджет тариқасида ӯқиб тугатган ёшлар ӯз соҳалари бӯйича саноат корхоналарида доимий иш билан таъминландилар.

Юқорида келтирилган факт ва рақамлар  бизни азиз Ватанимиз Тожикистонни келажаги янада ривожу равнақ топишида янада масъулият билан ишлашга вазифадор этади.

Т.Дусматова

СУРОҒА

Маҳаллаи 20, бинои Кохи матбуот, 6 ошёна

E-mail: Этот адрес электронной почты защищен от спам-ботов. У вас должен быть включен JavaScript для просмотра.

Телефон: