Автор: Суғд Ҳақиқати Категория: ЖАМИЯТ
Дата публикации Просмотров: 2698
Печать

2019 йилнинг 15 июн куни Душанбе шаҳрида Тожикистон Республикаси раислигида Осиёда ҳамкорлик ва ишонч чоралари бӯйича кенгашнинг бешинчи саммити бӯлиб ӯтади. 

Саммит доирасида Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси-Миллат пешвоси, Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон бир қатор иштирокчи мамлакатлар раҳбарлари билан икки томонлама муносабатларнинг бугунги ҳолати ва истиқболини кӯриб чиқиш учун мулоқотлар ӯтказади.  

Шунингдек, Осиёда ҳамкорлик ва ишонч чоралари бӯйича кенгашнинг Душанбеда ӯтадиган бешинчи саммити иштирокчи ва кузатувчи давлатлар бошлиқлари икки томонлама учрашувлар ӯтказишлари учун қулай имкониятни юзага келтиради.  

Миллат пешвоси муҳтарам Эмомали Раҳмоннинг муносиб сайъ-ҳаракатлари ва сайёранинг глобал муаммоларини ҳал қилишга қаратилган оламшумул ташаббуслари билан мустақиллик йилларида Тожикистон пойтахти-Душанбе шаҳрида бир неча маротаба юксак даражадаги халқаро ва минтақавий тадбирлар ӯтказилди. 

Навбатдаги халқаро саммитни ташкилий жиҳатдан юксак даражада ӯтказиш мақсадида Тожикистон пойтахти-Душанбе шаҳри байрамона тусга кирган. Иштирокчи ва кузатувчи давлатлар бошлиқларини самимий кутиб олиш тӯғрисидаги матнлар ёзилган шиор ва плакатлар осилган. Шаҳарнинг кӯча ва хиёбонларига саммит рамзи ӯрнатилган.   

Душанбе шаҳри давлат ҳокимияти ижроия органи раҳбарияти томонидан пойтахтнинг барча кӯча-ю хиёбонлари гул билан безатилган. Бир сӯз билан айтганда, пойтахтимиз байрам либосига бурканган.  Кӯзни қувнатувчи манзарали гул ва буталар, фавворалар, рангли чироқлар шаҳар кӯркига айрича кӯрк бағишлаган.   

Шу кунларда сайёра аҳлининг эътибори Осиёда ҳамкорлик ва ишонч чоралари бӯйича кенгашнинг бешинчи саммити ӯтадиган Душанбе шаҳрига қаратилган. 

Маданиятпарвар тожик халқи яна бир карра анъанавий меҳмоннавозликнинг қадимий урф-одатларига риоя қилиб, саммит қатнашчиларини қизғин ва самимий қарши олади. 

 

СУРОҒА

Маҳаллаи 20, бинои Кохи матбуот, 6 ошёна

E-mail: Этот адрес электронной почты защищен от спам-ботов. У вас должен быть включен JavaScript для просмотра.

Телефон: