Автор: Суғд Ҳақиқати Категория: ЖАМИЯТ
Дата публикации Просмотров: 2822
Печать

Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси-Миллат пешвоси, Тожикистон Жумҳурияти Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон давом этаётган Наврӯз байрами тантаналарида иштирок этиш, бунёдкорлик ва яратувчанлик ишлари билан танишиш ҳамда бир қатор байрам иншоотларини очиб бериш мақсадида, Хужанд шаҳрига ташриф буюрди.

Жамоатчилик вакиллари-ёшлар, илм, адабиёт ва маданият аҳли, зиёлилар Тожикистон Жумҳурияти Президенти, ӯзларининг севимли етакчиларини чексиз самимият билан кӯтаринки руҳда қарши олдилар.

 

Миллат пешвоси муҳтарам Эмомали Раҳмоннинг Суғд вилоятига бӯлган ушбу иш сафаридан кӯзланган мақсад, ободончилик ва бунёдкорлик ишларининг бориши билан яқиндан танишиш, дала ишларини бориб кӯриш, турли иншоотларнинг очилиш маросимида қатнашиш, Суғд вилояти шаҳар ва ноҳиялари аҳолиси ва фаоллари билан мулоқот ӯтказишдан иборатдир.

Янгича чирой касб этган, мамлакат мустақиллиги туфайли гуллаб-яшнаган вилоятнинг обод шаҳар ва ноҳиялари халқаро Наврӯз байрами ва Миллат пешвоси ташрифи муносабати билан байрам либосига бурканганди. Қувончи ичига сиғмаган вилоят аҳолиси кӯчаларга чиқиб, ӯзларининг ардоқли Президентларини кутиб олдилар.

Қайд қилиш зарурки, мустақиллик йилларида юртимиз бӯйлаб ҳукмрон бӯлган тинчлик-осойишталик туфайли мамлакат Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмоннинг бевосита сайъ-ҳаракати билан Суғд вилоятининг шаҳар ва ноҳиялари обод ва кӯркам бӯлди, қолаверса, халқнинг турмуш шароити яхшиланди. Суғд вилояти аҳолиси Миллат пешвоси муҳтарам Эмомали Раҳмоннинг мамлакатда тинчликни сақлаш ва тожик халқининг бошини бир жойга қовуштиришга қӯшган мислсиз ҳиссасини қадрлайди. Вилоят аҳолисининг Миллат пешвосини самимий кутиб олгани у киши юритаётган яратувчан сиёсатга хайрихоҳлик белгисидир.

www.prezident.tj

СУРОҒА

Маҳаллаи 20, бинои Кохи матбуот, 6 ошёна

E-mail: Этот адрес электронной почты защищен от спам-ботов. У вас должен быть включен JavaScript для просмотра.

Телефон: