Автор: Суғд Ҳақиқати Категория: ЖАМИЯТ
Дата публикации Просмотров: 2965
Печать

26 апрел куни Суғд вилояти Раиси Ражаббой Аҳмадзода аҳолининг яшаш тарзи билан танишиш, дала ишларининг бориши ва турли иншоотларнинг қурилиш жараёни билан танишиш мақсадида Деваштич ноҳиясида иш сафарида бӯлди.

Шу куни иш сафари аввалида ноҳия давлат ҳокимияти ижроия органининг мажлислар залида вилоят Раиси Ражаббой Аҳмадзода томонидан фуқаролар қабули бӯлди. Фуқаролар қабулида қатнашган қирқ саккиз киши вилоят Раҳбарига ердаги ҳиссаси, яшаш манзили, суғориш ва ичимлик суви таъминоти, халқ ҳунармандчилиги тараққиёти, маориф ва соғлиқни сақлаш соҳалари юзасидан мурожаат қилишди.

 

Ражаббой Аҳмадзода фуқаролар мурожаатини таҳлил қилиб, ҳар бир мурожаат ва мавжуд муаммолар ечими ӯз вақтида ҳал этилиши учун тегишли органлар томонидан чоралар кӯрилишини топширди.

Деваштич ноҳияси давлат ҳокимияти ижроия органининг бӯлим бошлиқлари ва масъул шахсларига аҳолининг ижтимоий муаммоларини ҳал этиш учун зарур тадбирлар белгилаш тӯғрисида кӯрсатмалар берди.

Шуни эслатиб ӯтиш жоизки, фуқаролар қабули Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси-Миллат пешвоси, Тожикистон Жумҳурияти Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмоннинг фуқаролар мурожаатини тинглаш ва мавжуд муаммолар ҳал этиш тӯғрисидаги кӯрсатма ва топшириқларини бажариш мақсадида амалга оширилмоқда. Бундан олдинроқ вилоят Раиси Ражаббой Аҳмадзода иштирокида Панжакент шаҳар ва Мастчоҳ ҳамда Ашт ноҳияларида фуқаролар қабули ӯтказилган эди.

Суғд вилояти Раиси матбуот хизмати

СУРОҒА

Маҳаллаи 20, бинои Кохи матбуот, 6 ошёна

E-mail: Этот адрес электронной почты защищен от спам-ботов. У вас должен быть включен JavaScript для просмотра.

Телефон: