Автор: Суғд Ҳақиқати Категория: ЖАМИЯТ
Дата публикации Просмотров: 2757
Печать

Куни кеча Суғд вилояти Раиси Ражаббой Аҳмадзода «Суғд-2018» 5-халқаро савдо ярмаркасида қатнашиш учун Суғд вилоятига келган Россия Федерациясининг савдо доиралари вакилларини қабул қилди.

Мулоқот чоғида томонлар турли бӯлимлардаги ҳамкорликлар, товар айирбошлаш, дӯст ва стратегик шериклар-Тожикистон ва Россия мамлакатларининг савдо иқтисодий алоқалари қаноатланарли эканини айтдилар.

Суғд вилояти Раиси Ражаббой Аҳмадзода тинчлик ва миллий бирлик асосчиси, миллат пешвоси, Тожикистон Жумҳурияти Президенти, муҳтарам Эмомали Раҳмоннинг ташаббуси ва қӯллаб-қувватлашлари билан Суғд вилоятида иқтисодий ижтимоий кӯрсаткичлар яхшиланиб, ютуқлар кӯлами йилдан-йилга кенгайиб бораётганини айтиб ӯтди. Россия Федерацияси Тожикистон учун ишончли шерик ҳисобланиши ва икки томонлама ҳамкорликлар олдингидан ҳам равнақ топиши таъкидланди.

Меҳмонлар ҳайъати ва Россия Федерацияси савдо доиралари «Суғд-2018» 5-Халқаро савдо ярмаркасида иштирок этиш таклифи учун миннатдорчилик билдирдилар. Мулоқотда меҳмонлар томонидан Хужанд шаҳрида тролейбуслар қатновини қайта тиклаш ва Тожикистоннинг шириндан-шакар меваларини қайта ишлаш йӯналишида янги технологиялардан фойдаланиш борасида ажойиб таклифлар ӯртага ташланди. Вилоят Раиси таклифлар ӯрганиб чиқилиши ва келгусида ҳамкорликлар кучайтирилишини таъкидлади.

Томонлар, шунингдек, суҳбат чоғида энг муҳим масалаларга эътибор қаратиб, савдо алоқаларини мустаҳкамлаш ва яратувчан мақсадларни амалга тадбиқ этиш борасида фикр алмашдилар.

Суғд вилояти Раиси матбуот хизмати

СУРОҒА

Маҳаллаи 20, бинои Кохи матбуот, 6 ошёна

E-mail: Этот адрес электронной почты защищен от спам-ботов. У вас должен быть включен JavaScript для просмотра.

Телефон: