Автор: Суғд Ҳақиқати Категория: ЖАМИЯТ
Дата публикации Просмотров: 23
Печать

Шу йилнинг 7 июлида Суғд вилояти Раиси Ражаббой Аҳмадзода иш сафари билан Жаббор Расулов ноҳиясида бӯлиб, ободончилик ва яратувчанлик ишлари жараёни билан танишди.

Вилоят Раиси, дастлаб, Тожикистон Жумҳурияти Давлат байроғи майдони қурилишига тамал тоши қӯйиш маросимида қатнашди. Тожикистон, Жумҳурияти давлат байроғи майдони ноҳия давлат ижроия органи биноси олдида бунёд этилади. Давлат байроғи тикиладиган устуннинг баландлиги 50 метрни ташкил этади. Бу ерда турли фавворалар ва замонавий ӯриндиқлар ташкил қилинади. Майдон ҳудуди чароғонлаштирилиб, кӯкаламзорлаштириш ишлари олиб борилади.

 

Ражаббой Аҳмадзода бу ерда ноҳия аҳолиси билан суҳбатлашиб, Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси-Миллат пешвоси, Тожикистон Жумҳурияти Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмоннинг кӯрсатма ва топшириқларини бажариш мақсадида, давлат Мустақиллигининг 30 йиллик байрамини юқори даражада кутиб олиш учун барча шаҳар ва ноҳияларда бунёдкорлик ишлари давом этаётгани, халқ ӯз диёрини янада обод ва кӯркам қилиш учун заҳмат чекаётганини айтди.

Вилоят Раиси Жаббор Расулов ноҳиясида Тожикистон Жумҳурияти Давлат байроғи майдонининг бунёд этилишини миллий муқаддасликларга эҳтиром рамзи ӯлароқ баҳолаб, ноҳияда яшаётган ҳар бир инсон юксак ватанпарварлик туйғусини ҳис қилиб, ватан ободлигига ҳисса қӯшиши зарурлигини таъкидлади.

Шундан сӯнг, вилоят Раиси Fӯлакандоз қишлоқ жамоатига ташриф буюриб, гилам тӯқиш цехи қурилиши билан танишди. Мазкур цех маҳаллий тадбиркор Исмоил Самадов томонидан бунёд этилади. Асбоб-ускуналар Германиядан олиб келинган. Цех бир кеча-кундузда 180 метр квадратгача гилам ишлаб чиқариш имконига эга. Бу ерда келгусида 20 киши иш жойи билан таъминланади.

Вилоят Раиси тадбиркорнинг ташаббусини олқишлаб, қолган ишларни ҳам юқори сифатда охирига етказиш бӯйича фойдали маслаҳатларни берди. Ражаббой Аҳмадзоданинг қӯшимча қилишича, бозорда ишлаб чиқарувчилар ӯртасида ҳамиша рақобат мавжуд. Шунинг учун ишлаб чиқариладиган гиламлар сифати ва безагига алоҳида эътибор қаратиш лозим.

Суғд вилояти Раиси матбуот хизмати

СУРОҒА

Маҳаллаи 20, бинои Кохи матбуот, 6 ошёна

E-mail: Этот адрес электронной почты защищен от спам-ботов. У вас должен быть включен JavaScript для просмотра.

Телефон: