Автор: Суғд Ҳақиқати Категория: ЖАМИЯТ
Дата публикации Просмотров: 228
Печать

Суғд вилояти Раиси Ражаббой Аҳмадзода Жаббор Расулов ноҳиясига қилган иш сафари доирасида Даврон Самадов номидаги кӯча йӯлини асфалтлаш ишларини бошлаб берди.

Асфалтланадиган йӯлнинг умумий узунлиги 1 километрни ташкил этади. Йӯл вилоят давлат хокимияти ижроия органининг молиявий кӯмагида тӯлиқ таъмирдан чиқарилади.

Вилоят Раиси одамлар билан суҳбатда Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси-Миллат пешвоси, Тожикистон Жумҳурияти Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон жорий йилнинг 29 июнида бӯлиб ӯтган вилоят фаоллари мажлисида фаоллар, тадбиркорлар ва қадимий Суғднинг азиз халқини ободончилик ва яратувчанлик ишларига, жумладан, ижтимоий иншоотларни бунёд этишга чорлаганини эслатиб ӯтди.

Миллат пешвосининг топшириқларини амалга ошириш мақсадида режага кӯра, Суғд вилоятида юзлаб турли иншоотлар фойдаланишга топширилиб, йӯллар асфалт қилинади. Жаббор Расулов ноҳияси марказий кӯчасининг асфалт қилиниши ана шундай ишлар сирасига киради.

Шундан сӯнг, вилоят Раиси ноҳиянинг Тожикобод қишлоғига ташриф буюриб, нуроний отахонлар дуоси билан қишлоқ йӯлини асфалтлаш ишларини бошлаб берди. Ушбу йӯлнинг умумий узунлиги 1,6 километрни ташкил этади. У Жаббор Расулов ноҳияси давлат ҳокимияти ижроия органининг маблағ ӯтказиши билан асфалт қилинади.

Иш сафари давомида вилоят Раиси «Келдибек» деҳқон хӯжалигида бӯлиб, пахтанинг ӯсишини кӯздан кечирди. Мазкур хӯжалик 2,16 гектар ерга эга бӯлиб, 1 гектар майдонга пахта экилган. Вилоят Раиси қишлоқ хӯжалиги соҳаси масъулларига экинларга ӯз вақтида ишлов бериш, экин суви билан таъминлаш, сабзавот ва полиз экинлари ҳосилдорлигини ошириш, ернинг унумдорлигини юксалтириш борасида аниқ кӯрсатмалар берди.

Суғд вилояти Раиси матбуот хизмати

ХАБАРЛАР

РӮЗНОМА

СУРОҒА

Маҳаллаи 20, бинои Кохи матбуот, 6 ошёна

E-mail: Этот адрес электронной почты защищен от спам-ботов. У вас должен быть включен JavaScript для просмотра.

Телефон: