Автор: Суғд Ҳақиқати Категория: ЖАМИЯТ
Дата публикации Просмотров: 3075
Печать

7 июл куни Жаббор Расулов ноҳиясида Суғд вилояти Раиси Ражаббой Аҳмадзода томонидан фуқаролар қабули куни бӯлиб ӯтди.

Шу куни 65 киши 38та масала юзасидан вилоят Раисига мурожаат қилди. Ражаббой Аҳмадзода фуқаролар мурожаатларини эшитиб, уларни ҳал этиш учун масъулларга кӯрсатмалар берди.

Фуқаролар қабули якунлангандан сӯнг ноҳия давлат ҳокимияти ижроия органи биносининг мажлислар залида вилоят Раиси иштирокида ноҳия фаоллари мажлиси бӯлиб ӯтди. Ражаббой Аҳмадзода фуқароларни қабул қилиш куни Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси-Миллат пешвоси, Тожикистон Жумҳурияти Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмоннинг кӯрсатма ва топшириқлари асосида ӯтказилиши, бундан кӯзланган мақсад жойларда аҳоли муаммоларини ҳал қилишдан иборат эканлигини айтди.

 

Йиғилишда вилоят Раиси Жаббор Расулов ноҳияси давлат ҳокимияти ижроия органининг жорий йил олти ойи давомидаги фаолиятини таҳлил қилиб, мавжуд камчиликларни бартараф этиш учун масъулларга аниқ кӯрсатма ва топшириқлар берди. Жумладан, вилоят Раиси масъуллардан 2016-2020 йиллар учун Жаббор Расулов ноҳиясининг иқтисодий-ижтимоий тараққиёт дастурини самарали амалга татбиқ этишни талаб қилди.

Вилоят Раиси, шунингдек, масъулларни солиқлар режасини бажариш, фойдаланилган электр энергияси тӯловини йиғиш, янги корхоналарни ишга тушириш, мавжуд иқтидорлардан самарали фойдаланиш, сутни қайта ишловчи, консерва ва пахтани тозалаш корхоналари ҳамда тикувчилик цехларини фаоллаштириш, ернинг унумдорлигини ошириш, бӯш ётган ерларни қишлоқ хӯжалиги оборотига киритиш, деҳқонларни ӯз вақтида экин суви билан таъминлаш, интенсив боғларни бунёд этиш, паррандачилик соҳасини ривожлантириш ва замонавий иссиқхоналарни қуришга вазифадор этди.

Жаббор Расулов ноҳияси фаоллари Тожикистон Жумҳурияти давлат Мустақиллигининг 30 йиллигини муносиб кутиб олиш учун чин дилдан меҳнат қилиб, умуммиллий байрамни кӯзга кӯринарли ютуқлар билан кутиб олишларига ишонч билдирилди.

Шу куни вилоят Раиси Жаббор Расулов ноҳияси халқ хӯжалигининг турли соҳалари фахрийлари-маданият ва қишлоқ хӯжалиги соҳалари ривожига улкан ҳисса қӯшган обрӯли инсонлар Собир Очилов, Абдурауф Набиев ва Ӯрунбек Ҳамдамовлар ҳолидан хабар олди. Ражаббой Аҳмадзода меҳнат фахрийларини қӯллаб-қувватлаш ва уларга ғамхӯрлик кӯрсатиш мамлакат олий раҳбариятининг доимий эътибори остидан эканлигини таъкидлади. Чунки фахрийлар ӯзларининг чинакам меҳнатлари билан бир умр Ватан ободлиги йӯлида заҳмат чекканлар. Ӯз навбатида фахрийлар ҳам бундай эътибор ва ғамхӯрлик учун Миллат пешвоси муҳтарам Эмомали Раҳмонга миннатдорчилик билдирдилар.

Суғд вилояти Раиси матбуот хизмати

СУРОҒА

Маҳаллаи 20, бинои Кохи матбуот, 6 ошёна

E-mail: Этот адрес электронной почты защищен от спам-ботов. У вас должен быть включен JavaScript для просмотра.

Телефон: