Автор: Суғд Ҳақиқати Категория: ЖАМИЯТ
Дата публикации Просмотров: 3178
Печать

Суғд вилояти прокуратурасида Суғд вилояти прокурори, 3-даражали адлия давлат маслаҳатчиси Ҳабибулло Воҳидов иштирокида матбуот анжумани бӯлиб ӯтди. Унда Суғд вилояти прокуратурасининг 2018 йил биринчи ярим йиллигидаги фаолияти натижалари кӯриб чиқилди.

Вилоят прокуратураси фаолияти тӯғрисида Суғд вилояти прокурори, 3-даражали адлия давлат маслаҳатчиси Ҳабибулло Воҳидов ахборот берди. Унинг айтишича, Суғд вилояти прокуратураси Тожикистон Жумҳурияти Президенти Паёми, Тожикистон Жумҳурияти Ҳукуматининг 2018 йилнинг 18 январидаги мажлиси, давлат Сарварининг 2018 йилнинг 13 мартидаги прокуратура ходимлари билан мулоқотида берган вазифалари, Бош прокуратура иш режаси асосида фаолиятни йӯлга қӯйиб, муайян ишларни амалга оширди.

 

Вилоят прокурори Ҳ.Воҳидовнинг чиқишида 2017 йилда вилоят прокуратураси томонидан 1780 (1788)та фуқаролар ва ҳуқуқий шахслар мурожаатлари кӯриб чиқилиб, улардан 286 (353)таси қаноатли ҳал қилинди.

33 (42)та мурожаатга эътироз билдирилиб, 37 (52) киши интизомий, 2 (4) кишига моддий жавобгарлик қӯлланилиб, 121,3 минг сомонийлик зарар ундириб олинди.

Инсон ва фуқаролар ҳуқуқини ҳимоя қилиш, иқтисодий, халқаро, атроф-муҳитни ҳимоя қилиш, божхона, солиқ, ёшлар ва вояга етмаганлар, уюшган жиноятчилик, оғир ва ӯта оғир жиноятларни ошкор қилиш ва бошқалар тӯғрисидаги масалалар кӯриб чиқилиб, 1379та текширув ӯтказилди ва 1390 эътироз билдирилди. 2111та интизомий жавобгарлик ва 580 нафар моддий жавобгарлик ва 4864 нафар маъмурий жавобгарликка тортилиб, прокурор эътирозлари натижасида 134,4 миллион сомонийлик моддий зарар ундирилди.

Бундан ташқари шаҳру ноҳиялар раисларининг томорқа ажратишга оид 136та  қарорига эътироз билдирилиб, 3883,43 гектар ердан ноқонуний фойдаланиш ошкор этилиб, аввалги ҳолатга қайтарилди.

Тожикистон Жумҳурияти тӯю маъракаларни тартибга келтириш қонуни тартибини жорий этиш мақсадида, 75 киши маъмурий жавобгарликка тортилиб, 105 кишига нисбатан интизомий жавобгарлик белгиланди.

Вилоят прокуратураси ҳуқуқни ҳимоя қилиш органи билан ҳамкорликда, истеъмолчи ҳуқуқини ва бозорни пастсифат маҳсулотлардан ҳимоя қилиш мақсадида 533,5 тонна пастсифат маҳсулотлар ва 57,8 литр ёқилғини, яъни ҳаммаси бӯлиб 3,3 миллион сомонийлик маҳсулот мусодара қилинди.

Таҳлиллар шуни кӯрсатадики, вилоят миқёсида жиноятчилик ошиб, ӯтган йилга нисбатан 41тага ёки 1,22 фоиз кӯпайган ва жиноятларни очиш 90,56 фоизни ташкил этади.

Вилоят прокуратураси аралашуви билан 54,5 миллион сомоний маблағ бюджетга киритилдики, бу ӯтган шу йилга нисбатан 18,6 миллион сомоний кӯпдир.

Божхона қонунбузилишларини ошкор этиш мақсадида, вилоят прокурори фармони билан ишчи гуруҳ ташкил этилиб, таҳлил даврида 1,7 миллион сомонийлик маҳсулот ошкор этилиб, 1020та қонунбузилиши ҳолати қайд этилди.

Вилоят прокуратураси терроризм ва экстеримизмга қарши курашда ҳам фаолият кӯрсатиб, текширувлар ӯтказди, натижада 31 тавсия, 20 амр, 5 маъмурий қарор, 19 интизомий қарор кӯриб чиқилиб, 163та жиноий иш очилди.

Оммавий ахборот воситалари орқали 553 чиқиш ва 168 мақола нашр этилиб, аҳоли ӯртасида 1717 суҳбат олиб борилди.

Вилоят прокуратураси бундан кейин ҳам қонун устуворлигини таъминлаш, фуқаролар эркинлиги, ҳуқуқини ҳимоя қилиш ва жиноятчиликка қариши курашишда барча зурурий чораларни кӯради.

Худоёр Жабборов

СУРОҒА

Маҳаллаи 20, бинои Кохи матбуот, 6 ошёна

E-mail: Этот адрес электронной почты защищен от спам-ботов. У вас должен быть включен JavaScript для просмотра.

Телефон: