Автор: Суғд Ҳақиқати Категория: ЖАМИЯТ
Дата публикации Просмотров: 2561
Печать

2018 йилнинг 7 августида Суғд вилояти Раиси Ражаббой Аҳмадзода ободончилик ва яратувчанлик ишлари жараёни билан танишиш, бир қатор ижтимоий иншоотлар қурилишининг бошланиш маросимида қатнашиш, фуқароларни қабул қилиш, аҳоли муаммоларини ҳал этиш, шунингдек фаоллар билан учрашиб мулоқот ӯтказиш мақсадида, Исфара шаҳрига иш сафари билан борди.

Вилоят Раиси дастлаб Моҳпари шаҳарчасини кӯздан кечириб, шаҳарчага сув чиқариш лойиҳаларининг амалга татбиқ этилиш жараёни билан танишди. Масъуллар маълумотига кӯра, Моҳпари шаҳарчаси майдони 410 гектарни ташкил қилади. Бугунгача 2477 оилага 148,6 гектар ҳовлиолди ер участкаси берилган. Қолаверса, кӯп қаватли уйлар учун 16,2 гектар, ижтимоий иншоотлар учун 4,22 гектар, мактаблар учун 8,6 гектар, болалар боғчалари учун 3,84 гектар, йӯл ва кӯчалар учун 69,62 гектар ер ажратилган. Ушбу мавзени ичимлик ва экин суви билан таъминлаш учун лойиҳалар татбиқ этилмоқда. 25 оила ӯз уйларини қуриб бӯлган. Яна бир неча оила аллақачон бу ерда яшамоқда.

 

Қишлоқ хӯжалиги ерларига сув чиқариш ва янги иш ӯринларини ташкил қилиш мақсадида, маълум ишлар амалга оширилмоқда. Лойиҳалар тӯлиқ татбиқ этилса, “Моҳпари-1” ва “Моҳпари–2” сув тортиш станциялари орқали 4000 гектар ерга сув чиқарилади.

Ражаббой Аҳмадзода айтишича, Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси-Миллат пешвоси, Тожикистон Жумҳурияти Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмоннинг қӯллаб-қувватлаши билан Моҳпари шаҳарчаси аста-секин обод ва кӯркам бӯлиб бормоқда. Вилоят давлат ҳокимияти ижроия органи келгусида ишларни давом эттириш ва шаҳарчасини обод қилиш учун зарурий маблағларни ажратади. Шаҳар раҳбарияти ва тегишли органларга ободончилик ишларини жонлантириш, жумладан ичимлик ва экин суви линияларини тортишга ташқи сармояларни ҳам жалб қилиш борасида кӯрсатма берди.

Суғд вилояти Раиси матбуот хизмати

СУРОҒА

Маҳаллаи 20, бинои Кохи матбуот, 6 ошёна

E-mail: Этот адрес электронной почты защищен от спам-ботов. У вас должен быть включен JavaScript для просмотра.

Телефон: