Автор: Суғд Ҳақиқати Категория: ЖАМИЯТ
Дата публикации Просмотров: 89
Печать

11 октябр, куннинг иккинчи ярмида Суғд вилояти Раиси Ражаббой Аҳмадзода Жанубий Кореянинг “Мён Сунг” ширкати раҳбари Чон Ёнг Сунни қабул қилди.

Бир қатор шаҳар ва ноҳиялар раислари, тадбиркорлар, иқтисод ва қишлоқ хӯжалиги бӯлимлари вакиллари иштирокида кечган мулоқотда вилоят миқёсида замонавий иссиқхоналарни бунёд этиш масаласи кӯриб чиқилди.

 Жанубий Кореянинг машҳур ширкатларидан бири ҳисобланган ушбу ширкат янги технологиялардан фойдаланган ҳолда замонавий иссиқхоналарни қуриш йӯналишида турли мамлакатлар тадбиркорлари билан ҳамкорлик қилади.

Вилоят Раиси меҳмонларни Суғд вилоятига келганлари билан қутлаб, вилоят давлат ҳокимияти ижроия органи Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси-Миллат пешвоси, Тожикистон Жумҳурияти Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмоннинг кӯрсатма ва топшириқлари асосида ҳамда мамлакат озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш мақсадида, вилоят миқёсида гидропоника усулидаги ӯнлаб инновацион иссиқхоналарни бунёд этишга қарор қилган.

Бу муҳим тадбир ички бозорни йилнинг барча фаслларида соф маҳсулотлар билан таъминлаш ҳамда хорижий мамлакатларга маҳсулот экспортини йӯлга қӯйишга имкон яратади. Шунга боғлиқ равишда, вилоят Раиси гидропоника усулидаги иссиқхоналарни ташкил этиш учун ушбу ширкат билан ҳамкорликни кучайтириш борасида масъулларга кӯрсатма берди.

Ширкат раҳбарияти Суғд вилоятида замонавий иссиқхоналар бунёд этишга тайёр эканлигини билдириб, масъуллар билан келишилгандан сӯнг, иссиқхоналар қуришни бошлашини таъкидлади.

Эслатиб ӯтиш лозимки, Жанубий Кореянинг “Мён Сунг” ширкати 2010 йилдан буён Марказий Осиёда, жумладан, Ӯзбекистон Республикасида фаолият юритиб келмоқда. Ширкат ташкил қилган иссиқхоналарда сабзавот парвариши автоматик равишда йӯлга қӯйилади. Бундай усулдаги иссиқхоналарнинг ҳар гектаридан йилига 200-250 тонна маҳсулот олиш мумкин.

Суғд вилояти Раиси матбуот хизмати

ХАБАРЛАР

РӮЗНОМА

СУРОҒА

Маҳаллаи 20, бинои Кохи матбуот, 6 ошёна

E-mail: Этот адрес электронной почты защищен от спам-ботов. У вас должен быть включен JavaScript для просмотра.

Телефон: