Автор: Суғд Ҳақиқати Категория: ЖАМИЯТ
Дата публикации Просмотров: 3600
Печать

Конибодом шаҳар давлат ҳокимияти ижроия органининг 2017 йил иқтисодий-ижтимоий кӯрсаткичлари натижаларига бағишлаб ӯтказилган матбуот анжуманида шаҳар раиси Ғайбулло Боҳирий шаҳар ҳукумати раҳбарлигида олиб борилган ишлар ва муҳим режалар ҳақида сӯз юритди. Қайд этилишича, 12 хил солиқдан 9таси бажарилди.

–Ӯтган йилда бюджет режаси 94,2 фоиз бажарилди, холос. Бунинг сабаби, асосан, саноат корхоналарида мавжуд имкониятлардан етарли фойдаланилмаганлигидир. Ӯтган йил қишлоқ хӯжалиги учун қулай йил бӯлди, ноҳия пахтакорлари 12067,5 тонна пахта ҳосили етиштирдиларки, бу ӯтган йилдагидан 3966 тонна ортиқдир. Жумладан, қишлоқ хӯжалигининг деҳқончилик ва чорвачилик соҳаларида етиштирилган маҳсулот ҳажми режаси ҳам 102-103 фоизга бажарилди. Маҳаллий соҳибкорлар сонининг ортгани сабабли шаҳар бюджетига 21 миллион сомоний миқдорида даромад солиғи киритилди. Конибодом шаҳрини тоза ичимлик суви билан таъминлаш учун 560 минг АҚШ доллари миқдоридаги лойиҳа бӯйича ишлар давом этяпти. Нафақа таъминотидаги узилишларга барҳам берилди.

 

Шаҳарда ишсиз, шароити оғир оилалар сонининг ортиб бораётганини ҳисобга олиб, кӯпроқ ишчи ӯринларини яратишга эътибор қаратиш зарур. Ӯтган йилда шаҳар миқёсида оилалар ажралиши 413тани ташкил этдики, бу ғоят ачинарли ҳолдир. Бу ҳолнинг олдини олиш ҳар биримизнинг вазифамиз,-деди Ғ.Боҳирий.

Шаҳар раиси йиғилганлар эътиборини жорий йилнинг июн ойида жумҳуриявий Миллий Бирлик байрами шаҳримизда нишонланишига қаратиб, уни юқори даражадаги тайёрлик билан ӯтказишга ҳамма бирдек масъул эканини таъкидлади.

Сӯнг шаҳар раиси журналистларнинг саволларига жавоб берди.

Г.Камолзода: -Ӯтган йилда фуқаролар мурожаати қандай ҳал этилди?

-Шаҳар ҳукуматига 3892та мурожаат қилинган бӯлиб, уларнинг 3804-тасига жавоб берилди, қолганлари тегишли идораларга ҳал этиш учун юборилди. Ӯтган йил охирида аҳоли мурожаатларига қулайлик яратиш максадида қишлоқ жамоатлари ва асосий корхоналар раҳбарлари билан SMS ИНФО жавол–жавоб мурожаатини йӯлга қӯйдик. Ҳамма мурожаатлар ҳукумат ахборот марказига қайд этилади. Бу аҳоли учун жуда қулайлик туғдиряпти.

З.Орифий: –Ҳозир фаолият юритмаётган «Конибодом» дам олиш уйи ишга туширилса, ушбу сайёҳлик йилида шаҳримиз меҳмонлари учун яхши совға бӯларди. Шунингдек, сайёҳлик ва миллий ҳунармандчиликни ривожлантириш йилида ҳунармандлар ишини қайта жонлантириш учун «Устоз-шогирд» тадбири ташкил этилса яхши бӯларди.

–«Конибодом» дам олиш уйи хусусийлаштирилган, унинг эгаси билан бу масалада келишиш мумкин. Устоз-шогирд масаласидаги таклиф, албатта, ӯрганиб чиқилади.

М.Мулложонова: –Шаҳримизда иссиқхоналар жуда кам, борларининг ҳам фаолияти суст. Мактабларда шундай иссиқхоналар ташкил этиш керак. Бундан ташқари, кулолчилик, зардӯзлик ва бошқа миллий ҳунарлар бӯйича тӯгараклар ташкил этилса, деган таклифларим бор.

–Ҳақиқатан тӯғри таклифлар. Уларни мутахассислар билан ӯрганиб чиқиб, ижобий қарорга келамиз, деб ӯйлайман.

Шунингдек, Л.Мустафаева, Ф.Абдулазиз, А.Маҳмудов каби журналистлар ҳам ӯз таклиф ва саволлари билан мурожаат қилишди.

Анжуманда вилоят Маориф бошқармаси бошлиғи О.Каримзода иштирок этиб, ӯзининг айрим таклиф ва мулоҳазаларини баён этди.

Д.ҚӮЧҚОРОВ

СУРОҒА

Маҳаллаи 20, бинои Кохи матбуот, 6 ошёна

E-mail: Этот адрес электронной почты защищен от спам-ботов. У вас должен быть включен JavaScript для просмотра.

Телефон: