Автор: Суғд Ҳақиқати Категория: СИЁСАТ
Дата публикации Просмотров: 2797
Печать

2018 йил 10 март, куннинг иккинчи ярмида Ӯзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Тожикистонга қилган муваффақиятли давлат ташрифи якунлангач, Душанбе шаҳридан Тошкент шаҳрига қайтди.

Душанбе халқаро аэропортида олий мартабали меҳмонни Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси-Миллат пешвоси, Тожикистон Жумҳурияти Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон кузатиб қолди.

 

Эслатиб ӯтамиз, Ӯзбекистон Республикаси Президентининг давлат сафари икки кун давом этди. Ушбу сафар чоғида давлатлар бошлиқлари, юқори мартабали ҳукумат вакиллари, икки мамлакат тадбиркорларининг ӯзаро мулоқотлари бӯлиб ӯтди. Натижада 40дан ортиқ янги ҳамкорлик битими имзоланди.

Ушбу давлат сафари доирасида Тожикистон ва Ӯзбекистон ишбилармонлар форуми ҳамда Ӯзбекистон маҳсулотлари ярмаркаси бӯлиб ӯтди.

“Ғалаба-Амузанг” темир йӯлининг очилиши давлатлар Бошлиқлари муҳтарам Эмомали Раҳмон ва Шавкат Мирзиёев иштирокида амалга оширилган муҳим воқеа бӯлди.

Шуни алоҳида қайд этиш зарурки, сӯнгги кунларда икки давлат бошлиқларининг эзгу ташаббуслари ва саъй-ҳаракатлари билан 10га яқин чегара пункти очилди. Бу хайрли иш дийдорга ташна икки халқни бир-бирига етиштирди. Энди икки қӯшни мамлакат фуқаролари ҳеч қандай бир қийинчиликсиз борди-келди қилишлари мумкин.

Тожик ва ӯзбек санъаткорлари томонидан тақдим этилган “Дӯстлик оқшоми” концерт дастури муҳим ва эсда қоларли маданий тадбир бӯлди. Бу кечада давлатлар Бошлиқлари Эмомали Раҳмон ва Шавкат Мирзиёев дӯстлик, биродарлик, қӯшничилик, икки халқнинг қардошлик муносабатлари, кӯнгиллар, эшиклар ва чегараларнинг очилгани ҳақида энг самимий сӯзларни айтдилар.

Халқлар дӯстлиги тараннум этилган кенг қамровли концерт дастури эса, одамларга эзгу ва муваффақиятли муносабатларнинг янги босқичи бошланаётгани хушхабарини берди.

Ишонч билан шуни айтиш мумкинки, Тожикистон ва Ӯзбекистон халқлари Эмомали Раҳмон ва Шавкат Мирзиёевнинг узоқни кӯзлаган эзгу сиёсати туфайли бундан кейин ҳам бир-бирини тушуниб аҳил-иноқ яшайди.

Қӯшни мамлакат Президентининг бу ташрифи, янги ҳамкорлик битимларининг имзолангани икки улуғ халқнинг дӯстлик, қӯшничилик ва қардошлик муносабатларини равнақ топтириш ва кучайтиришга қулай замин яратади.

Аэропорт майдони олий мартабали меҳмон-Ӯзбекистон Республикаси Президентини кузатиш маросимида расмий кутиб олиш маросимида бӯлганидек давлат байроқлари, давлатлар бошлиқлари суратлари, дӯстлик ва қӯшничилик тараннум этилган шиорлар билан безатилди, бу ерда карнай-сурнай садолари янграб турди.

Ӯзбекистон Республикаси Президенти ва ӯзбекистонлик меҳмонлар делегацияси Тожикистондан бир олам таассурот билан ӯз Ватанларига қайтдилар. Зеро, Миллат пешвоси муҳтарам Эмомали Раҳмон ва тожик халқи меҳмонларни аждодларнинг эзгу анъанаси-меҳмоннавозлик ва инсонпарварлик принципларига риоя қилган ҳолда қабул қилдилар, сийладилар ва кузатиб қӯйдилар.

Манба: www.prezident.tj

СУРОҒА

Маҳаллаи 20, бинои Кохи матбуот, 6 ошёна

E-mail: Этот адрес электронной почты защищен от спам-ботов. У вас должен быть включен JavaScript для просмотра.

Телефон: