Автор: Суғд Ҳақиқати Категория: СИЁСАТ
Дата публикации Просмотров: 2984
Печать

2018 йилнинг 21 мартида Суғд вилояти маркази-Хужанд шаҳрида халқаро Наврӯз байрамига бағишланган катта байрам тадбири бӯлиб ӯтди.

Наврӯз шодиёнаси Камол Хужандий номидаги мусиқали драма театри ва “Хужанд қалъаси” тарихий-маданий мажмуаси саҳнида ташкил қилинди.

 

Тожикистон Жумҳурияти Бош вазири ӯринбосари Маҳмадтоир Зокирзода ва Суғд вилояти Раиси Ражаббой Аҳмадзода турли Наврӯз расталарини кӯздан кечириб, гилам тӯқиш, тӯқимачилик, сӯзанадӯзлик, кулолчилик, бешик ясаш, қуроқчилик, зардӯзлик, тоштарошлик, маҳсидӯзлик каби халқ ҳунармандчилиги намуналари, шунингдек, баҳорги гуллар, саноат соҳаси ва қандолатчилик маҳсулотлари ҳамда Наврӯзга хос таомлар билан танишдилар. Мамлакат Бош вазири ӯринбосари Маҳмадтоир Зокирзода ва вилоят Раиси Ражаббой Аҳмадзода танишув асносида вилоят спортчиларининг ютуқларига ҳам эътибор қаратиб, болалар ва ӯсмирлар ӯйнаётган турли миллий ӯйинларни томоша қилдилар.

Мамлакат Бош вазири ӯринбосари Маҳмадтоир Зокирзода ва вилоят Раиси Ражаббой Аҳмадзода турли соҳалар ютуқлари билан танишиб чиқишгач, йиғилганлар олдида сӯзга чиқдилар.

Маҳмадтоир Зокирзода ӯз нутқида Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси-Миллат пешвоси, Тожикистон Жумҳурияти Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон ва Тожикистон Жумҳурияти ҳукумати номидан вилоят аҳолисини Наврӯз байрами билан табриклаб, Суғд вилоятининг азиз халқи Миллат пешвоси муҳтарам Эмомали Раҳмон томонидан “Сайёҳлик ва халқ ҳунармандчилигини ривожлантириш йили” деб эълон қилинган 2018 йилни кӯзга кӯринарли меҳнат ютуқлари якунлашларига ишонч билдирди.

Вилоят Раиси Ражаббой Аҳмадзода ҳам вилоят халқини қутлуғ Наврӯз муносабати билан табриклади. Суғд вилоятининг азиз халқи Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси-Миллат пешвоси, Тожикистон Жумҳурияти Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмоннинг муносиб бошламаси билан аждодларимизнинг миллий байрами Наврӯз дунё миқёсида маданиятпарвар халқларнинг дӯстлиги рамзи сифатида ӯзига хос тарзда нишонланаётганидан мамнун эканликлари айтиб ӯтилди.

-Бу байрамнинг халқаро мақомга кӯтарилгани бугунги шароитда давлатимиз Сарвари илгари сураётган ташаббуслар дунё ҳамжамияти томонидан башариятнинг орзу-умидлари ифода этилган инсонпарварлик бошламаси ӯлароқ қизғин кутиб олиниб, халқаро майдонда маданият бешиги бӯлган юртимизнинг нуфузини юксалтиришидан далолат беради. Бугун ушбу қадимий ва қутлуғ байрамни сайёра аҳли табиатнинг уйғонишидан нишона, тинчлик ва дӯстлик, ободончилик ва яратувчанлик, турли миллатлар ӯртасидаги эзгу алоқалар рамзи сифатида кутиб оладилар,-деди вилоят Раиси.

Бугун Наврӯз азиз юртимиз Тожикистонда жуда яхши ва эсда қоларли нишонланмоқда. Айнан давлат Мустақиллиги улуғ маданий қадриятларнинг бор бӯй-басти билан сақлаб қолинишига имкон яратди.

Миллат пешвоси муҳтарам Эмомали Раҳмоннинг маданий сиёсатида Наврӯз миллий ӯзликни англашнинг муҳим рукни, ӯтмиш ва бугунни ҳамда авлодларни бир-бирига боғловчи восита, гӯзалликка ошуфталик ва инсонпарварлик анъаналарини тиклаш, гина-кудуратларни унутиш, ҳаётни севиш ва унинг қадрига етиш рамзи сифатида бӯй кӯрсатади. Зеро, Наврӯз моҳиятан поклик ва тозалик байрамидир. У табиатга ва она заминга ӯзгача файзу барака ато этади.

Тожикистоннинг давлат Мустақиллиги ва Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси-Миллат пешвоси, муҳтарам Эмомали Раҳмоннинг ундовларидан файз олган Наврӯз яна тожикларнинг энг сара миллий байрамлари қаторига киритилди.

Шундан сӯнг, вилоят маданият аҳли томонидан Наврӯз шодиёнаси қатнашчилари учун концерт дастури тақдим этилди. Оммавий байрам сайли кечгача давом этди.

Суғд вилояти Раиси матбуот хизмати

СУРОҒА

Маҳаллаи 20, бинои Кохи матбуот, 6 ошёна

E-mail: Этот адрес электронной почты защищен от спам-ботов. У вас должен быть включен JavaScript для просмотра.

Телефон: