Автор: Суғд Ҳақиқати Категория: СИЁСАТ
Дата публикации Просмотров: 3041
Печать

29 март куни Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси-Миллат пешвоси, Тожикистон Жумҳурияти Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон Суғд вилояти шаҳар ва ноҳияларига бӯлган иш сафари доирасида Истаравшанга ташриф буюрди.

Миллат пешвосини шаҳар аҳолиси ӯзига хос эҳтиром ва самимият билан кутиб олдилар.

Бу ерда давлат Сарвари “Қизили” ва “Сексари” мавзесидаги сув тортиш станциялари фаолияти билан танишди.

 

Шуни алоҳида қайд этиш керакки, 2017 йили Тожикистон Жумҳурияти Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмоннинг сув тортиш станцияларининг тизимли фаолиятини таъминлаш ҳамда “Қизили” ва “Сексари” мавзесидаги каналларни таъмирлаш борасидаги кӯрсатма ва топшириқлари асосида 26 йил қақраб ётган бу ерларга яна қайтадан сув чиқарилмоқда. Кенг кӯламда таъмир ишлари олиб борилган сув тортиш станциялари бугун Миллат пешвоси муҳтарам Эмомали Раҳмон томонидан фойдаланишга топширилди.

 Давлат Сарварига маълум қилишларича, “Қизили” ва “Сексари” сув тортиш станцияларининг ишга туширилиши туфайли 4 минг гектар ернинг мелиоратив ҳолати яхшиланади. Жумладан, 1300 гектар экин экилмаётган ер қишлоқ хӯжалиги айланишига киритилади. Лалми ерлар ва яйловлар ҳисобидан 1000 гектар ер ӯзлаштирилади.

Мавзедаги ерларнинг умумий майдони ҳаммаси бӯлиб 5 минг 930 гектарни ташкил қилади. Шундан 3 минг 300 гектари сувли экин еридир.

Ерларга сув чиқарилиши ва боғлар бунёд этилиши ортидан бу минтақада 5500 оила доимий иш жойи ва яхши иқтисодий даромадга эга бӯлади. Бу давлат ва мамлакат ҳукумати раҳбарияти олиб бораётган ижтимоий сиёсатнинг асосий мақсадларидан биридир.

Соҳа мутахассислари маълумотига кӯра, “Қизили” минтақасида 2017 йили 1 минг 279 гектар ер, жумладан, 716 гектар махсус фонд ери ва давлат захирасидаги ерлар сув тортиш станцияларининг тизимли ишламаганлиги, каналларнинг таъмирталаб ҳолга келиб қолганлиги ва ерларнинг назоратсиз қолдирилганлиги сабабли қишлоқ хӯжалик оборотидан четда қолганди.

Мамлакат Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон сув етказиб бериш лойиҳаси билан танишгач, сув дарвозасини очиш орқали қақраган ерларга ҳаёт манбаини қӯйиб юборди.

Маълумотларга қараганда, айни дамда “Қизили” ва “Сексари” мавзесида 500дан ортиқ деҳқон хӯжалиги фаолият юритади. Уларнинг ихтиёрида 2 минг гектардан кӯп сувли экин ери мавжуд. Хӯжаликлар янгилангач, мазкур мавзеда 335 гектар ер 33та янги деҳқон хӯжалигига бӯлиб берилди. Шунингдек, қӯшимча равишда 17та хӯжаликни ташкил қилиш ва яна. 520 гектар ерни қишлоқ хӯжалиги оборотига киритиш йӯлида ишлар бормоқда.

Давлат Сарвари муҳтарам Эмомали Раҳмон сув тортиш станциялари фаолияти билан танишиб бӯлгач, Истаравшан шаҳри ва Деваштич ноҳияси оралиғидаги сӯлим бир мавзеда кӯчат ӯтқазиш орқали 20 гектарли интенсив боғни бунёд этишни бошлаб берди.

Янги интенсив боққа олма, олхӯри, гилос ва бошқа мевали дарахт кӯчатлари ӯтқазилди.

“Қизили” мавзесида Истаравшан шаҳрига қарашли 5035 гектар ер ва Деваштич ноҳиясига қарашли 3748 гектар ер мавжуд. Шундан Истаравшан шаҳрида 580та деҳқон хӯжалиги ва Деваштич ноҳиясида 27та якка хӯжалик фаолият юритади.

“Қизили” мавзесида келгусида олманинг 3 хил ва олхӯрининг 2 хил нави етиштирилади. Бундан ташқари, “Тоифи” “Қора кишмиш” ва “Ҳусайни” каби узум навлари ва олча парвариши йӯлга қӯйилади.

“Сексари” мавзесининг иқлими ва тупроғининг таркиби қишлоқ хӯжалиги соҳасини равнақ топтириш, полиз экинлари, сабзи, пиёз, эртанги картошка, помидор, бодринг, булғор қалампири, ғалла экинлари, хусусан буғдой ва арпанинг серҳосил навлари, дон учун экиладиган маккажӯхори майдонини кенгайтириш, чорвачилик тармоғини ривожлантириш, силос ва бошқа чорва озуқаси учун маккажӯхори экишга жуда қулайдир.

Мамлакат Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон ердан самарали фойдаланиш, маҳсулот ишлаб чиқариш ҳажмини ошириш, сифатли қишлоқ хӯжалик маҳсулотларини қа-доқлаш, уни экспорт қилиш ва шу асосда мамлакатнинг стратегик мақсадларидан бири-озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлашга ҳисса қӯшиш борасида деҳқонлар ва боғбонларга фойдали маслаҳатлар бериб, хушманзара бу мавзега “Зарнисор” номини берди.

www.prezident.tj

СУРОҒА

Маҳаллаи 20, бинои Кохи матбуот, 6 ошёна

E-mail: Этот адрес электронной почты защищен от спам-ботов. У вас должен быть включен JavaScript для просмотра.

Телефон: